Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, боғ директори, ўринбосари, реклама бўлими бошлиғи 15 суткага қамалди. 1 июнь куни “Ашхобод”да текинга ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатиш тадбирини ўтказган ташкилотчилар жазога тортилди.
У мактаб ходимлари номига кредит олиб, пулларни ўзи ишлатган. Аммо, кредит тўловларини тўламасдан юрган.
Ижтимоий тармоқларда чархпалак скотчлангани ва тросслари узилиб кетиши хавфи остида қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бугун, 31 май куни чархпалак аттракциони скотчлангани ва тросслари узилиб кетиши хавфи остида қолгани ҳамда хавфли ҳолатга келиб қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Президент рамзий тугмани босгач, Бухоро вилоятида газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилиши бошланди. Президент Бухоро вилоятига ташрифи чоғида рамзий тугмани босиб, учта йирик иншоот – газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро Бухоро вилояти аэропорти қурилишини бошлаб берди.
Фуқаро ўзига таниш бўлган ҳоким ёрдамчиси орқали давлат ерини $20 мингга сотмоқчи бўлган. ИИВнинг хабар қилишича, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланди.
Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Шавкат Мирзиёев 31 май куни Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошлади.
АҚШ чегара ходимлари октябрдан бери Калифорния штатида 57,2 минг нафар ноқонуний муҳожирни қўлга олди. Fox News'нинг АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизматига таяниб хабар қилишича, 1 октябрдан бери Калифорния штатининг Сан-диего шаҳридаги чегаранинг ўзидан 2900 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган.
Бундан ташқари, тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини тун-у кун қабул қилиш мақсадида республика комиссияси тузилади. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси тузилади.
Маълум қилинишича, Юнусобод, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 31 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ хабар қилди.
“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.
Компаниянинг таъкидлашича, автобус ҳайдовчиси STOP белгиси ва бошқа огоҳлантириш сигналларига эътибор бермаган. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ эса автобус бошқа автомобиллар билан бирга ҳаракатланганини маълум қилган.
Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди ва Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Қасддан одамларга қарата ҳайдаб, бир кишини уриб юборган ҳайдовчига безорилик моддаси билан жиноят иши очилди. Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси машинада стадионга кириб, у ердаги одамлар устига ҳайдамоқчи бўлгани ва бир кишини уриб кетгани акс этган видео тарқалди.
Прокуратура маҳкум йигит ўзини ўзи осганини маълум қилди. Аммо, йигитнинг онаси ўғли қийноқ сабабли вафот этганини даъво қилмоқда.
Гумонланувчини қўлга олиш чоғида ундан Ўзбекистонга олиб ўтилиши керак бўлган 16 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси олинган. Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистоннинг Ақси ва Ала-Бука вилоятлари орқали Ўзбекистонга наркотик моддалар олиб кираётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди.
Академия битирувчиларига давлат намунасидаги диплом ҳамда тренерлик учун 6 йиллик сертификат берилади. Ўзбекистонда Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади.
Тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаяпти. Шу каби омиллар сабаб ИЛМА тарифларни қайта кўриб чиқишни режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, ишлаётган талабалар ўртасида Тошкентда ўқиётганлар етакчи. Бандлик вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жами ишлаётган талабалар сони 114 135 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон фуқаролари қиролликда 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади. Таиланд ҳукумати қиролликнинг туризм саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни тасдиқлади.
Улар сохта ҳужжатлар орқали фуқароларни "Ҳаж"га юбориш учун улардан 5,5-10 минг АҚШ доллари талаб қилишган. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 1983 йилда туғилган шахс Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқарони ишончига кириб, танишлари ёрдамида, унга Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига бориши учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва зиёратга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бошқа ҳолатда эса пойтахтда фаолият юритувчи иккита сайёҳлик фирмалари ходимлари Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманида яшовчи фуқарони сохта ҳужжатлар орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига улардан биридан 5,5 минг, иккинчисидан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Ҳаракат таркиблари асосан, “Ер усти ҳалқа йўли йўналишда”да ҳаракатга чиқарилади. Бугун Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди.
Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари натижасида топилган топилмалар эрамиздан аввалги II - эрамизнинг III асрларига тегишли эканлиги аниқланган. Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.
“The Grand Serai” номи билан қуриладиган паркда мавсум танламас аквапарк, аттракционлар парки, меҳмонхона, савдо галереяси, ресторанлар ва фудкортлар, рекреацион пляжлар бўлади. Лойиҳа учун инвестициялар ҳажми 200 млн АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.
Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 540 млн сўм товон пули талаб қилиб, судга шикоят қилган. Хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган.
Боғча нархларининг ошиши, хорижда ишлашга кетаётганларга компенсациялар, имтиёзли ипотека каби қатор ўзгаришлар 1 июндан кучга киради. Қонунчиликка кўра, “Xorijda ish” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги компенсациялар тўланади: — хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача (1 млн 20 минг сўм) миқдорда; — хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 700 минг сўм) миқдорда; — йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Янги Тошкент кўчаларидан бири “Санкт-Петербург” деб номланиши ҳақида маълум қилди. Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашувда Тошкент кўчаларидан бирига Россия Федерациясининг маданий пойтахти шарафига ном бериш қарори ҳақида гапирди.
Агар талабанинг ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда кредит миқдори ҳам контарктга нисбатан пастроқ миқдорда берилади. Президент тегишли фармонга имзо қўйди.
Жумладан, Қўшма баёнот, товар айирбошлашни ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси, Бауман университети филиалини очиш тўғрисидаги меморандум ва икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига оид бошқа ҳужжатлар бор. Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин Қўшма баёнотни имзоладилар, деб хабар қилди Кремл матбуот хизмати.
Вилоят ИИБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, бугун соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида кам қувватли атом электр станцияларини қуришни назарда тутади. Россия Ўзбекистонда қуввати 55 МВт бўлган 6 тагача энергоблокни ўз ичига олувчи кам қувватли атом электр станцияларини қуриши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.