Экология вазирлиги барча юртдошларни ҳам акцияга қўшилишга ва бир соатга электр энергиясини ўчиришга чақирди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март — “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади.
Мудофаа вазирлигининг икки нафар ҳарбий хизматчиси яккалик баҳсларида рекорд натижа кўрсатди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Абдуллаев Алишох ва III-даражали сержант Жовкашев Шохрух жорий йилнинг 17–20 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати “Cамп Shelby” ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи–2025” мусобақасида иштирок этишди.
"Рамазон ҳайити" муносабати билан ўзбек халқи номидан қўшни Афғонистонга инсонпарварлик юки етказилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ, ўзбек халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида "Наврўз" байрами ва яқинлашиб келаётган "Рамазон ҳайити" (Ийд ал-Фитр) муносабати билан Афғонистон аҳолисига қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик юки қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.
Ҳукумат йўл ҳаракати қоидабузарликларини 12 баллик тизимда баҳолаш тўғрисида қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бир йил давомида қоида бузмаганлар рағбатлантирилади.
“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи якунланди. “Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йилги 1-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўз ниҳоясига етди.
Пойтахтнинг Бектемир туманида янги яшил ҳудуд ташкил этилиб, 3 минг туп дарахт ва бута экилди. "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида кўчат экиб, яшиллик яратиш кўлами кенгайди.
21-23 март кунлари поездлар ҳаракати шанба ва якшанба кунлари учун белгиланган жадвал асосида амалга оширилади. Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, Наврўз байрами муносабати билан метро фаолияти қуйидагича ташкил этилади: — 21-22 март кунлари: поездлар ҳаракати шанба кунлари учун белгиланган жадвал асосида амалга оширилади; — 23 март: поездлар ҳаракати якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ташкил этилади.
Масъул шахсга нисбатан 750 минг сўм жарима тайинланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани Беруний кўчасида жойлашган "Марва" меҳмонхонаси томонидан йўлнинг қатнов қисмини шарлар билан безатиб қўйилгани ҳақида видео тарқалиб, кенг мукомаларга сабаб бўлган эди.
Алена Ким Ўзбекистонда туғилган. У Yandex компаниясининг дизайнери ва Technovation Girls Uzbekistan дастурининг ментори, маърузачи ва мураббий, технологик соҳада янги келганларга ўз йўлини топишга ёрдам беради.
Шавкат Мирзиёев 15 та шаҳарда барча давлат идоралари битта бинога кўчирилишини, бўшаган объектлар тадбиркорларга сотувга қўйилишини маълум қилди. Президентнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида 15 та шаҳар ва тумандаги барча давлат идоралари ҳар бир туман марказида биттадан кўп қаватли бино қуриб битказилиши маълум қилинди.
Бу ҳақда президент тегишли қонунни қабул қилди. Қонунга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.
Текширувлар натижасида икки ой ичида 19 та сайёҳлик фирмасининг ҳар бирига 75 миллион сўмдан жарима солинди, 31 та фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра тадбирлари ноқонуний ташкил этилишининг олдини олиш мақсадида текширувлар ўтказилди.
Уларга камчиликни бартараф этиш учун имконият берилади. Президент иштирокидаги йиғилишда янги тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” учун, айниқса, улар фаолият бошлаган биринчи йилда қўллаб-қувватлаш жуда муҳимлиги таъкидланди. Масалан, охирги уч йилда 17,5 минг корхона ташкил этилганига бир йил тўлмасдан тугатилган.
Корея тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига Ульсан шаҳар мэрияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Ульсан шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Маълумотга кўра, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини шаҳардаги йирик саноат объектларига жалб этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Яқин кунларда республиканинг олти вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси кутилмоқда. 2025 йил 20-25 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: — Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида; — Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);— Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Энди маркетплейс фаолияти мамлакатда қайта тикланиши кутилмоқда. TEMU маркетплейси юридик шахс — Ўзбекистон резиденти сифатида рўйхатдан ўтди.
Андижон аэропорти 20 мартдан мунтазам йўловчи қатновларини қабул қила бошлайди. Uzbekistan Airports хабарига кўра, Андижон аэропорти 20 мартдан мунтазам йўловчи қатновларини қабул қила бошлайди.
Қонун билан кредит олган шахсдан жинояти сабаб мулки тортиб олинса, банклар мазкур мулкдан кредитни қоплайди, кредитнинг суммаси 25 фоиздан кам қолганда ундирувни мулкка қаратмаслик кабилар белгиланмоқда. Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда Сенат Матбуот хизмати. Қайд этилишича, мазкур Қонун билан кредиторларнинг гаровдаги мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш ва гаровдаги мол-мулк ҳисобидан кредит қарздорликни ундириш жараёнларини соддалаштириш назарда тутилмоқда.
Фарғона вилоятида шундай ҳолат кузатилган ва шу лойиҳа лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш юзасидан тегишли туман халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилган. Ҳозирда “ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи давом этмоқда. Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманидаги 37-мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалди.
Мазкур тартиб экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш ҳисобланади. 2025 йил 14 март куни президентнинг "Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармони қабул қилинди. Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди: — Чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулоти, ипак хомашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж мато товарларига; (Амалда мазкур товарларни экспорт қилиш учун уюшмаларнинг йиғимлари белгиланган бўлиб, эндиликда улар бекор қилинди.) — Гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, PET чиқиндилар, рангли металл лом ва чиқиндиларига; (Амалда ушбу товарларга Ўзбекистон президенти ёки Ҳукуматнинг қарорлари асосида рухсат берилган ҳолда экспорт қилиш мумкин эди.
Пойтахт ҳокимлиги хонадонларда иситиш мавсумининг якунланиши ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, белгиланган меъёрларга кўра, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8 даражан дан юқори бўлган 5 кунлик давр тугаган куннинг эртасидан бошлаб тугайди. Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18-19 даражадан ва ундан юқори, кечалари эса +8 даражадан пастга тушмаяпти.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон ерлари Хитой компаниялари томонидан "эгаллаб олингани" ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик сармоядорлардан бири бўлиб, хорижий инвестицияларни жалб қилиш мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишининг асосий омилидир, деди инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов.
Ерлар Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани посёлкалари ҳудудидан берилди. Вилоят ҳокимининг қарорига мувофиқ, Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Юқори Чирчиқ туманидан 122,3 гектар ер майдони ажратилган.
Ҳайдовчи автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан нақд пул олмоқчи бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “2 Автобус саройи” филиали тасарруфидаги автобус ҳайдовчиси автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди: 2 млн нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш; 250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш; 250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш; 50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.
Тошкентдаги тунгги клублардан бирида бир эркак бошқа бир эркакни уриб, тан жароҳати етказди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкенидаги кафелардан бирининг ёнида бир эркак бошқа бир эркакни уриб, тан жароҳати етказгани акс этган видео тарқалди.
Айни вақтда радарлар қайд этган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.
Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқонда ТТЁ машинасида ўтин ташиётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Кўрсатилган мақсадлар учун ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан ажратилади. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтнинг барча туманларидаги йўлларни таъмирлаш учун Шаҳарни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан 12 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қашқадарё вилояти марказига Косон, Қарши ва Кўкдала туманларидан қарийб 8 минг гектар ер майдони берилади. Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Қарши шаҳрининг бош режасига кўра, Қашқадарё вилояти маъмурий маркази яқин йилларда Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ерлари ҳисобига 7 минг 767 гектарга кенгайтирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.