Бир гуруҳ хотин-қизларга “Дўстлик” ордени, “Шуҳрат”, “Келажак бунёдкори” медаллари ва бошқа мукофотлар топширилди. «Дўстлик» ордени билан Абилова Айгул Турсуновна - Конимех тумани ободонлаштириш бошқармаси фарроши, Навоий вилояти Газиева Любовь Борисовна - «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси бўлим мутахассиси Гаибназарова Нодира Баходиржановна - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Жамолова Дилноза Муйидиновна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директорининг ўринбосари Козихонова Орзигул Муйдиновна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Кунназарова Бибисара Калмуратовна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси аъзоси, ўтов жиҳозлари тўқувчиси Мамадиярова Насибали Аблакуловна - Булунғур тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Самарқанд вилояти Мамбетниязова Гулзар Шерниязовна - Чимбой тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Минаева Гулнара Акрамовна - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзвагонтаъмир» акциядорлик жамияти Самарқанд вагон депоси цех катта устаси, Самарқанд вилояти Мирзаева Хабиба Бабаевна - Оқолтин туманидаги «Олтин мерос» фольклор ансамбли аъзоси, «Эъзозли аёллар» спорт тўгараги раҳбари, Сирдарё вилояти Мусурманова Айниса - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари Работнева Лариса Александровна - «Uzbekistan Airways Technics» масъулияти чекланган жамиятининг ғарбда ишлаб чиқарилган самолётлар сифатини таъминлаш хизмати муҳандиси Салихова Мавлида Назруллаевна - Бухоро вилояти «Ойдин Нур» оилани ижтимоий ҳимоялаш маркази эксперти Султонова Хубон Тойировна - Бухоро туманидаги «Қавола Маҳмуд» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси, Бухоро вилояти Тожибаева Санобархон Уктамовна - Чуст туманидаги «Чуст Ўктамжон сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти Турсункулова Джамиля Шамсиевна - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг золдир прокатлаш бўлинмаси кран машинисти, Тошкент вилояти Шомуратова Ойгул Жабборовна - Термиз тумани ободонлаштириш бошқармаси гул етиштирувчиси, Сурхондарё вилояти Элбоева Клара Чўлиевна - Нишон туманидаги «Нишон қоракўлчилик» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Қашқадарё вилояти Юлдашова Меҳри Артиқовна - Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Қашқадарё вилояти II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан Адхамжонова Мавлудахон Хамзаевна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Ахмедова Сорахон Толипжановна - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессори Камолова Истат Шукуровна - Ғиждувон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Бухоро вилояти Негматова Халима Утабовна - Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти Саидова Дилфуза Эшкуловна - Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Жиззах вилояти Солиева Уктамхон Қозоқовна - Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқитувчиси, шоира, Фарғона вилояти Султанова Дилшода Намазовна - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг санъат кафедраси профессори, Самарқанд вилояти Тожибаева Наргиза Келдибековна - Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Хилватуллаева Зарипа Абдуназаровна - Пискент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Тошкент вилояти Хусенова Насиба Исматовна - Кармана тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси, Навоий вилояти II даражали «Саломатлик» ордени билан Абдурахманова Фаридахон Насирдиновна - Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезиолог-реаниматологи Лякшева Галина Петровна - Тиббиёт бош бошқармасининг 1-Марказий консультатив-диагностик поликлиникаси ҳудуд ҳамшираси «Соғлом турмуш» медали билан Аллаярова Дилфуза Миржалиловна - Юқори Чирчиқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси, марафон югурувчиси, Тошкент вилояти Исмоилова Дилдора Ўктамовна - Қўшкўпир туманидаги «Шерзодбек шифо клиникаси» оилавий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти Полвонова Луфтинисо Бобошарифовна - Риштон туманидаги «Чўнғара Зилол» оилавий шифокорлик пункти дояси, Фарғона вилояти «Содиқ хизматлари учун» медали билан Турсунова Навбахор Эшмуродовна - Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси, Самарқанд вилояти Хайитова Сайёра Номозбоевна - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Яккасарой тумани қўриқлаш бўлими гуруҳ командири, Тошкент шаҳри «Келажак бунёдкори» медали билан Ёқубжонова Шахноза Тўлқинжон қизи - Гнесин номидаги Россия мусиқа академияси магистранти Файзуллаева Мадина Хикматиллаевна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси «Шуҳрат» медали билан Абдувалиева Санобар Султоновна - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Ангрен кон бошқармаси «Кўчбулоқ» шахтаси компрессор қурилмалари машинисти, Тошкент вилояти Абдуллаева Озода Сафибуллаевна - Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг саноатни ахборотлаштириш факультети декани, Наманган вилояти Абдусаламова Фароғат Суннатулла қизи - Ўзбекистон давлат симфоник оркестри хор жамоаси раҳбари Азизова Гулбахор Назруллаевна - Мирзо Улуғбек туманидаги «Bahor Deco» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри Аитбаева Замира Жолдашовна - Нукус шаҳридаги «Науқан бағ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Акрамова Машхура Зафаржон қизи - Қувасой шаҳридаги «Ellycardin Tekstil» масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти Арипова Мактуба Кабуловна - Учтепа тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳри Бобомуротова Гулрух Умаровна - Нурота тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Навоий вилояти Боева Фотима Салохиддиновна - Паркент туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, Тошкент вилояти Дехканова Наргиза Акбаровна - Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Андижон вилояти Ёркулова Марзия Файзиевна - Пахтачи тумани «Урганжи» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кутубхона раҳбари, Самарқанд вилояти Жўраева Озода Ҳасановна - Денов туманидаги 1-оилавий болалар уйи раҳбари, Сурхондарё вилояти Йўлдашева Маҳлиё Норпўлатовна - Ғузор туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Қашқадарё вилояти Камолдинова Мукарамхон Усмановна - Андижон шаҳридаги «Auto Rubber» масъулияти чекланган жамиятининг йиғув линияси устаси, Андижон вилояти Каримова Шаҳноза Яндашовна - Навоий шаҳридаги «Baraka Non Navoiy» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти Каршибаева Гулчехра Шодмонкуловна - Боёвут туманидаги «Болғали Қилич ака» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти Комилова Саодат Юсупжоновна - Жиззах шаҳри телекоммуникация боғламаси телеграф электр монтёри, Жиззах вилояти Қораева Дилнавоз Кумаковна - Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг етакчи муҳандис-технологи, Қашқадарё вилояти Қўчқорова Барно Ибодуллаевна - Янгиариқ тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Хоразм вилояти Маматқулова Зиннат Маматқуловна -Янгиобод туманидаги «Янгиобод агропилласи» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Жиззах вилояти Матчонова Муҳаббат Мадиримовна - Хива туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи кичик тиббий ходими, Хоразм вилояти Мирзаева Мехрия Шабобаевна - Вобкент туманидаги «Сариосиё» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Бухоро вилояти Набиева Дилрабо Ибрагимовна - Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Наманган вилояти Равшанова Фарида Файзуллаевна - Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти Рузиева Иродабону Кахрамон қизи - «Навоийуран» давлат корхонасининг Уран ишлаб чиқариш заводи технологик лабораторияси кимёвий таҳлил лаборанти, Навоий вилояти Юлдашева Марям Абдухалимовна - Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Фарғона вилояти Тожихонова Гавхарой Ахунжановна - Марҳамат тумани «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Андижон вилояти Тошпулатова Қизлархон Эшбоевна - Шўрчи туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, темирчи-уста, Сурхондарё вилояти Эгамбердиева Дилфуза Рустамовна - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази директорининг биринчи ўринбосари
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди. Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи тарбияланувчиларга нисбатан ножўя ҳаракат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
"Наврўз" ва Рамазон Ҳайити муносабати билан 20 мартдан 1 апрелгача “Самарқанд - Тошкент - Самарқанд” йўналишида қўшимча поезд қатновлари амалга оширилади. "Наврўз" ва Рамазон Ҳайити муносабатлари билан юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қатновчи "Афросиёб" электропоезди жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга оширади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ушбу ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга 50 бараваригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди. Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан МЖтКга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги Ўзбекистон қонунини имзолади.
Наврўз байрами ва 8 март куни ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади. Бандлик вазирлиги 8 март "Хотин-қизлар куни" ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинишини маълум қилди.
Велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 4-5 март кунлари Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади. 4-5 март кунлари “В.Искандаров” хотирасига бағишланган велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади.
ДСҚ бутун мамлакат бўйлаб онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлган 8,5 мингдан ортиқ дорихоналардаги фискал чеклар маълумотлари таҳлилини эълон қилди. 2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори-дармонларга 19,7 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган, деб хабар бермоқда ДСҚ матбуот хизмати.
Ҳозирда таклиф этилган 30 та атаманинг ўзбекча муқобили Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари томонидан кўриб чиқилди. Бир қатор Хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича жамоатчилик юборган таклифлар Ўзбекистон Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилди.
Малайзия пойтахтида бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасида (CEAMO 2025) Ўзбекистон ўқувчиларидан 17 нафари медаль қўлга киритди. "Дунё" АА хабарига кўра, кўлга киритилган медаллардан 1 таси олтин, 3 таси кумуш ва 13 таси бронза.
Аввалроқ, сал кам 7 кг бўлган ўғил бола чақалоқ туғилган эди. Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди.
У ердан 4 дона “Whatspower P21” ва 28 дона носоз “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалари топилди. Бош прокуратура хабарига кўра, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Ш.С.га қарашли нотурар бино кўздан кечирилганда, 22 дона “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалар ёрдамида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил қилинганлиги оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинганлиги аниқланган. Шунингдек, бинони кўздан кечириш вақтида электр таъминотидан узилган ҳолатдаги 4 дона “Whatspower P21” ва 28 дона носоз “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалари ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилган.
Шаҳар ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Қоратош" маҳалласида жойлашган 324-мактаб ҳудудидаги футбол майдони қулаб тушгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди.
Сунъий интеллект орқали суд муҳокамаси тахминий натижасини аниқлаш мумкин бўлади. Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Шавкат Мирзиёев фуқаролик судларида коммунал қарздорлик бўйича 200 мингга яқин иш кўрилгани, аслида буни нотариусда ҳам ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади. Қайд этилишича, ҳар йили судларда 1 миллионга яқин низосиз ишлар ҳам кўрилаяпти.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2025 йилги (ҳижрий 1446 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.
Ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ҳайдовчилар литсензия олишлари керак бўлади. Давлат раҳбари тегишли қарорни имзолади.
Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш паспорти, ID-карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасидаги рақамларнинг исталган комбинациясини пуллик асосда танлаш хизматини муҳокамага қўйди. Ички ишлар вазирлиги ҳужжатлар учун рақамларни пуллик асосда танлаш имкониятини назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Мусулмонлар идораси Рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозининг ўқилиш вақтини вилоятлар кесимида эълон қилди. Мусулмонлар идораси хабарига кўра, 2025 йил 28, жума куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади.
Алишер Ғаниевга Фарғона шаҳридан уй совға қилинди. Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 23 ёшли ўсмирлар ўртасида “Юнон-рум” кураши бўйича 1-жаҳон чемпиони Алишер Ғаниевга хонадон калитини топширди.
Рамазон ойида кечқурунлари қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 28 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини эълон қилди. Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 март кунидан бошлаб Муборак Рамазон ойи кириб келади.
Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори имзоланди. Жорий йилда муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси 1 март кунига тўғри келади.
Жорий йилдан бошлаб 11-синф битирувчилари, таълим тилидан қатъи назар, давлат тили бўйича якуний аттестациядан ўтиши шарт. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан умумтаълим муассасаларида якуний давлат аттестатсиясини ўтказиш тартиби тасдиқланди.
Ижтимоий тармоқларда мамлакат бўйлаб, айниқса, мактаб ва боғчаларда ўткир респиратор вирусли инфексиялар авж олаётгани, шу сабабли поликлиникалар гўёки бемор болалар билан тўлиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда касаллик авж олгани ҳақидаги ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Профилактик ҳисобга олиниши лозим бўлган шахслар тоифасини аниқлаштирувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Боғча маъмурияти уч нафар ходим билан шартномани бекор қилган.
Сўнгги йилларда журналист қандли диабетдан азият чекаётган эди. Kun.uz нашрининг собиқ журналисти Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди.
Йиртқични Яккасарой тумани аҳолиси пайқаб қолган. Мутахассислар уни ушлаб, пойтахт ҳайвонот боғига топширган.
Аввалроқ, Шаҳриёр гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ мазкур шахс хонанда эмаслигини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди. Белгиланишича, “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон фуқаролари – “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти меҳнат фахрийлари, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли Кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.