Париж-2024. Озарбайжонлик дзюдочи ўз вазнида тенгсизлигини исботлади

Озарбайжон вакили Зелим Коцоев Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича 100 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Финалда Коцоев грузиялик Иля Суламанидзени 10:1 ҳисобида мағлуб этди.

Олимпиада-2024. Бокс. Ситора Турдибекова чорак финал жангини бой берди

Боксчимиз Ситора Турдибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи бор рингга кўтарилди. Икки карра жаҳон чемпиони, Хитой Таипейи вакили Ю Тинг Лин билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва жорий Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Бир вақтлар волонтёрлик қилиб юрган спортчи энди Олимпиада чемпиони бўлди

Гватемалалик Адриана Руано Олива Олимпиадада трапдан ўқ отиш бўйича ғолиб чиқди. Руано Гватемала терма жамоаси тарихидаги илк Олимпия олтинини қўлга киритди.

Париж-2024. Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Олимпиадани тарк этди

Дунёнинг тўртинчи ракеткаси германиялик Александр Зверев Олимпиаданинг чорак финалида италиялик Лоренсо Мусеттига кутилмаганда 5:7, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мусетти энди Новак Жокович ёки Стефанос Циципасга қарши баҳс олиб боради.

Алькарас ярим финалга йўл олди

Испаниялик теннисчи, дунёнинг учинчи рақамли ракеткаси Карлос Алькарас Париждаги Олимпиаданинг биринчи ярим финалчисига айланди. Чорак финалда испаниялик теннисчи америкалик Томми Полни 6:3, 7:6 (9:7) ҳисобида мағлуб этди.

Париж-2024. Қозоғистон бокс бўйича Олимпиада баҳслари натижаси устидан апелляция берди

Олимпиада ўйинларида 63,5 кг вазн тоифасида жанг қилувчи қозоғистонлик спортчи Муҳаммедсабир Базарбаюли грузиялик боксчи Лаши Гурули билан жангда мағлубиятга учратганидан сўнг Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Париж бокс бўлимига (PBU) апелляция берди. Улар баҳс натижасига ойдинлик киритишни талаб қилди.

Чироқчи тумани ҳокими ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари олдида фуқарони урди — видео

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Чироқчи тумани раҳбарининг ушбу ҳаракатига изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарони ургани акс этган видео тарқалди.

Париж-2024. Алишер Юсупов бир баҳсда ғалаба қозонса бронза медалига эга чиқади

Дзюдочимиз Алишер Юсупов ўтиш босқичидан эркин ўтадиган бўлди. Чорак финалда мағлубиятга учраган грузиялик Гурам Тушишвили дисквалификация қилингани боис ҳамюртимиз тўғридан-тўғри бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.

Париж-2024. Алишер Юсупов ўтиш босқичида қатнашади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов медаллар учун курашни давом эттиради. Тожикистонлик Темур Раҳимов билан чорак финалда беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва бронза медали учун ўтиш босқичида қатнашади.

Париж-2024. Сафина Садуллаева финал босқичига йўлланма олди

Сафина Садуллаева енгил атлетикачиларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлаб берди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этган ҳамюртимиз В гуруҳида 1.95 метр натижа қайд этди.

Париж-2024. Камончиларимиз Олимпия ўйинларидаги иштирокларини якунлашди

Олимпия ўйинларида камондан отиш спортида дебют қилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун мусобақа ниҳоясига етди. Бугун аралаш жуфтлик дастурининг 1/8 финалида иштирок этган Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги Бреди Эллисон ва Кезей Каухолд (АҚШ) тандемига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўз иштирокини тугатди.

Париж-2024. Алишер Юсупов чорак финалда

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Словакиялик Мариус Физел билан баҳс олиб борган ҳамюртимиз чиройли ғалабаси билан чорак финал иштирокчилари қаторидан жой олди.

Париж-2024. Сафина Садуллаева иштирокини бошлади

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева ҳамюртларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этаётган ҳамюртимиз дастлабки икки уринишни муваффақиятли ўтказди.

Президент метан нархининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик бўйича қатъий топшириқлар берди

Энергетика вазирлиги метан нархининг кескин ошиши учун етарли асос йўқлигини айтди. Нархларни асоссиз оширган тадбиркорлар жавобгарликка тортилади.

Япония бош вазири Ўзбекистонга келади

Япония бош вазири Фумио Киcида Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда «Azerbaycan 24» хабар берди.

Чирчиқда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди. Бу ҳақида “Миллар” дастурида хабар қилинди.

Италия бокс федерацияси Халқаро олимпия қўмитасини айблаб чиқди

Маълумки, "Париж-2024" Олимпиадасида ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов -92 килограмм вазннинг илк жангида италиялик Азиз Аббос Мухидинни мағлубиятга учратганди. Ҳакамлар қароридан норози бўлган Италия бокс федерацияси президенти Флавио Д'Амбрози «Халқаро олимпия қўмитаси ва бокс ҳакамлари Италияни талон-тарож қилди.

UFC. Дана Уайт Конор Макгрегорнинг кейинги жанги ҳақидаги саволга жавоб берди

UFC президенти Дана Уайт аралаш яккакураш бўйича ирландиялик жангчи, икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди. “Конор қачон қайтишини билмайман.

Париж-2024. Британиялик журналист Русланнинг мағлубиятидан норози бўлди

Британиялик журналист Тейлор O'Ҳиггинс Олимпиада ўйинларининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси боксчиси Руслан Абдуллаевнинг жанги натижасидан норози бўлди. Вазни 63,5 килограммгача бўлган боксчилар ярим финали учун кечган жангда Абдуллаев канадалик Уайтт Сенфордга ютқазиб қўйди – 1:4. Ҳакамлар фақатгина биринчи раундда ўзбекистонлик спортчининг ғалабасини эътироф этди.

Олимпия шаҳарчасида катта ўғирлик содир этилди

Париждаги Олимпия шаҳарчасида Словакия велоспорт жамоаси талон-тарож қилинди. Бу ҳақда Valeurs actuelles газетаси хабар бермоқда.

Испаниялик триатлончи Олимпиададаги шароитдан нолиди

Испаниялик триатлончи Сенада сузишнинг номақбул шароитларидан шикоят қилди. "Саломатлик биринчи ўринда туриши керак ва улар бизни барча назорат воситалари мавжудлигига ишонтиришди, лекин уларда Б режаси йўқ эди", - деди испаниялик Мариам Касильяс.

Урганч халқаро аэропорти 5 август кунидан бошлаб очилади

Режага мувофиқ таъмирлаш ишлари аэропортда 7 августга қадар амалга оширилиши лозимлиги ҳақида хабар берилганди. Аэропорт икки кун аввал ўз фаолиятини тиклайди.

Теннис. Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси финалга чиқа олмади

Польшалик теннисчи, дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Ига Свёнтек Париждаги Олимпиада финалига чиқа олмади. Ярим финал баҳсида 23 ёшли польшалик аёл дунёнинг еттинчи ракеткаси хитойлик Чжэн Циньвэнга 2:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Маррей фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Энди Маррей фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказди. Дениэль Эванс билан жуфтлик ҳосил қилган британиялик спортчи Олимпиаданинг чорак финалида америкалик Тэйлор Фриц ва Томми Полга 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Париж-2024. Жамоавий рапира йўналишида ғолиблар аниқланди

АҚШ терма жамоаси Олимпиадада жамоавий рапира йўналишида олтин медални қўлга киритди. Финалда Жаклин Дубрович, Ли Кифер, Лорен Скраггс ва Майя Вайнтрауб италияликларни 45:39 ҳисобида мағлуб этди.

ХОҚ Олимпиададаги аёл боксчилар билан юз берган можаро юзасидан баёнот берди

ХОҚ Умар Кремлёв бошчилигидаги ИБАни Олимпия ўйинларида аёл боксчилар билан жанжалда айблади. ХОҚ 2023 йилги жаҳон чемпионатида гендер тестидан ўта олмаган спортчилар Халқаро бокс ассоциациясининг “тўсатдан ва ўзбошимчалик билан қабул қилинган қарори қурбони” бўлганини айтди.

Олимпиадада сузиш бўйича навбатдаги медаллар қўлга киритилди

Олимпиадада сузиш бўйича навбатдаги медаллар қўлга киритилди. 200 м баттерфляй 1. Саммер Макинтош (Канада) - 2:03.03 (Олимпия рекорди)2. Реган Смит (АҚШ) - 2.03.843. Чжан Юфей (Хитой) - 2.05.09 200 м чалқанча сузиш 1. Хуберт Кош (Венгрия) - 1.54.262. Апостолос Кристоу (Греция) - 1,54,823. Роман Митюков (Швейцария) - 1,54,85 200 м брасс усулида сузиш 1. Кате Дугласс (АҚШ) - 2.19.242. Татяна Смит (Жанубий Африка) - 2.19.603. Тес Схаутен(Нидерландия) - 21.05 4х200 м эркин усулда эстафета 1. Австралия (Молли О’Каллаган, Лани Паллистер, Брианна Тросселл, Ариарне Титмус) - 7:38.08 (Олимпия рекорди)2. АҚШ - 7:40,863. Хитой - 7:42,34.

Париж-2024. Аёллар теннисида финалчилар номи маълум бўлди

Хорватиялик теннисчи Донна Векич словакиялик Анна Каролина Шмидловани 6:4, 6:0 ҳисобида енгиб, Олимпиада финалига чиқди. У ҳал қилувчи баҳсда хитойлик Чжэн Циньвэнга қарши кортга чиқади.

Париж-2024. Медаллар жамғариш бўйича ким пешқадам?

1 август ҳолатига кўра Олимпиадада медаллар жамғариш бўйича ҳолат билан танишиб чиқинг.

Туркияда Instagram блокланди

Туркияда 2 август куни эрталаб Инстаграм ижтимоий тармоғига кириш блокланди. Бу ҳақда Туркия Ахборот технологиялари ва коммуникациялар бошқармаси қарор қабул қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.