“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи якунланди. “Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йилги 1-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўз ниҳоясига етди.
Сайлов Тошкент вақти билан тахминан 19:00да бошланади. Янги раҳбар 8 йилга сайланади.
Бокс Лос-Анджелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг 144-Сессиясида расман эълон қилинди.
Пойтахтнинг Бектемир туманида янги яшил ҳудуд ташкил этилиб, 3 минг туп дарахт ва бута экилди. "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида кўчат экиб, яшиллик яратиш кўлами кенгайди.
Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги янги боғга кўчат экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
21-23 март кунлари поездлар ҳаракати шанба ва якшанба кунлари учун белгиланган жадвал асосида амалга оширилади. Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, Наврўз байрами муносабати билан метро фаолияти қуйидагича ташкил этилади: — 21-22 март кунлари: поездлар ҳаракати шанба кунлари учун белгиланган жадвал асосида амалга оширилади; — 23 март: поездлар ҳаракати якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ташкил этилади.
Рустам Пайзрахманович Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу бўйича президентнинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
Масъул шахсга нисбатан 750 минг сўм жарима тайинланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани Беруний кўчасида жойлашган "Марва" меҳмонхонаси томонидан йўлнинг қатнов қисмини шарлар билан безатиб қўйилгани ҳақида видео тарқалиб, кенг мукомаларга сабаб бўлган эди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги маслаҳатчи ва матбуот котиб тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Гулноза Бахшиллоевна Алимова матбуот котиб — ахборот хизмати раҳбари лавозимини эгаллади.
Алена Ким Ўзбекистонда туғилган. У Yandex компаниясининг дизайнери ва Technovation Girls Uzbekistan дастурининг ментори, маърузачи ва мураббий, технологик соҳада янги келганларга ўз йўлини топишга ёрдам беради.
Чирчиқ шаҳри юртимизнинг энг кучли оғир атлетикачиларини чорлайди. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 6-13-апрель кунлари катталар ва U-20 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев 19 март куни Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
21-23 март кунлари Грузия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. 54 мамлакатдан 400 нафардан ортиқ спортчи қатнашадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев 15 та шаҳарда барча давлат идоралари битта бинога кўчирилишини, бўшаган объектлар тадбиркорларга сотувга қўйилишини маълум қилди. Президентнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида 15 та шаҳар ва тумандаги барча давлат идоралари ҳар бир туман марказида биттадан кўп қаватли бино қуриб битказилиши маълум қилинди.
Кеча, 18 март куни Тошкент шаҳрида 14 ёшли қиз 9-қаватдан ўзини ташлади. Бу ҳақда darakchi.uz’га сўровига биноан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Тарихий манбаларга таянадиган бўлсак, момоларимиз, хотин-қизларимиз халқимиз томонидан ниҳоятда эъзозланган. Пайғамбаримиз ҳадиси шарифида «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир» деб бежизга айтилмаган.
Бу ҳақда президент тегишли қонунни қабул қилди. Қонунга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.
Текширувлар натижасида икки ой ичида 19 та сайёҳлик фирмасининг ҳар бирига 75 миллион сўмдан жарима солинди, 31 та фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра тадбирлари ноқонуний ташкил этилишининг олдини олиш мақсадида текширувлар ўтказилди.
Ярименгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди. Аввал маълум қилганимиздек, Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида филиппинлик боксчи Жейсон Канойга қарши рингга кўтарилади.
Уларга камчиликни бартараф этиш учун имконият берилади. Президент иштирокидаги йиғилишда янги тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” учун, айниқса, улар фаолият бошлаган биринчи йилда қўллаб-қувватлаш жуда муҳимлиги таъкидланди. Масалан, охирги уч йилда 17,5 минг корхона ташкил этилганига бир йил тўлмасдан тугатилган.
Ўзбекистон спорт афсонаси, Олимпия ўйинлари чемпиони Оксана Чусовитина BYD Song Plus DM-i CHAMPION автомобилига эга бўлди, деб BYD Astana Motors хабар берди.BYD компанияси спортчига ҳурмат бажо келтириб, ушбу гибрид автомобилни совға қилди.
Корея тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига Ульсан шаҳар мэрияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Ульсан шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Маълумотга кўра, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини шаҳардаги йирик саноат объектларига жалб этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Яқин кунларда республиканинг олти вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси кутилмоқда. 2025 йил 20-25 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: — Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида; — Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);— Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
3 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season промоушени томонидан навбатдаги катта проф бокс оқшоми ўтказилади. Ташкилотчилар ушбу турнирнинг тўлиқ кардини тасдиқлашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Давлат раҳбарлари бир-бирини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклаб, Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Энди маркетплейс фаолияти мамлакатда қайта тикланиши кутилмоқда. TEMU маркетплейси юридик шахс — Ўзбекистон резиденти сифатида рўйхатдан ўтди.
Спорт гимнастикаси бўйича олти карра Олимпиада чемпиони, япониялик Акинори Накаяма 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Япония гимнастика ассоциацияси сайтида хабар берилди.
21-23 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида Дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Дунёнинг 54 давлатидан 400 нафардан зиёд полвонлар қатнашадиган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 19 нафар дзюдочи ҳимоя қилади.
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах ХОҚнинг Ижроия кенгаши боксни 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритишни тавсия қилганини айтди. “Бугун Ижроия кенгаши анча хотиржам эди.
Аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида рингга кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди. Аммо икки карра Олимпия чемпионининг рақиби ким экани ошкор қилинмади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.