Бокс. Исроил Мадримов ва Виржил Ортис жанги видеошарҳи

Америкалик Виржил Ортис биринчи ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда ўзбекистонлик Исроил Мадримовни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди. Жанг видеошарҳини томоша қилинг.

UFC Fight Night. Нурсултон Рўзибоев рақибини нокаутга учратди (видео)

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бугун, 23 февраль тонгида бўлиб ўтаётган UFC Fight Night мусобақасида Прелим карднинг иккинчи жангида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Нурсултон Рўзибоев октагонга кўтарилди. Унга америкалик UFC дебютанти Эрик Макконико рақиблик қилди.

Бокс. 12 раунд давом этган жангда Бивол Бетербиевни мағлуб этди

Россиялик Дмитрий Бивол Ар-Риёдда бўлиб ўтган бокс жангида ҳамюрти Артур Бетербиевни мағлубиятга учратди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамлар қарорига кўра Биволнинг ғалабаси билан якунланди (114-114, 116-112, 115-113).

Макгрегор 2025 йилда қўл жангида иштирок этмоқчи

Жангчи Конор Макгрегор 2025 йил охиригача қўл жангини ўтказмоқчи, деб ёзади "ТАСС" 36 ёшли ирландияликнинг жамоасига таяниб. Макгрегор Bare Knuckle FC (BKFC) қўлқопсиз жанглар ташкилотининг ҳаммуаллифи ҳисобланади.

Бокс. Исроил Мадримов очколар ҳисобига Ортисга мағлуб бўлди

Америкалик Виржил Ортис биринчи ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда ўзбекистонлик Исроил Мадримовни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди. Жанг Ар-Риёдда бўлиб ўтди.

Хоккей. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда (видео)

Хоккей 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказади. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.

Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Aбдулғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанг санаси ва манзилини эълон қилди

Яримўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанги бўйича тафсилотларни очиқлади. Ҳамюртимиз 12 апрель куни Нью-Жерсида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Исроил Мадримов Ортисдан ярим килограмм оғирроқ тош босди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс турнири бўлиб ўтади. Турки Ал аш-Шейх томонидан ташкил этилаётган катта бокс оқшомининг марказий жанги яримоғир вазн тоифасида ўтказилади.

Ар-Риёддаги бугунги катта проф бокс оқшоми манзили ўзгарди

Хабарингиз бор, бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида катта профессионал бокс турнири ўтказилади. Артур Бетербиев - Дмитрий Бивол 2 оқшомининг манзили бир кун қолганда ўзгартирилди.

Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

21 февраль куни Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилди «Дунё» АА.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Суринамнинг БМТдаги доимий вакили Сунил Алграм Ситалдин имзолади.

Ўзбекистон Орхус конвенциясига қўшилмоқда

Конвенцияга қўшилиши экология ва атроф-муҳит соҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб таъминлашга ва мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижи ва нуфузини янада оширишга хизмат қилади. Бугун, 22 февраль куни давом этаётган Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида "Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус, 1998 йил 25 июнь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида"ги Қонун кўриб чиқилди.

Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йилларда доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.Йиғилишда Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди.

Таълимдаги тафовутлар: оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати мазкур оила фарзандларининг академик натижаларига қандай таъсир қилиши ўрганилди. Таълим ва унинг сифати иқтисодий ривожланиш билан чамбарчас боғлиқ.

Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Яап Ора Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар берди ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.Унинг Telegram каналида ёзишича, томонлар икки давлат ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикасини муҳокама қилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котиби телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 21 февраль куни ўз Telegram каналида маълум қилди.

Ҳайдовчилар қайси қоидабузарликлар учун жиноий жавобгарликка тортилади?

Янги қабул қилинган қонун билан жиноий жавобгарликка сабаб бўлувчи йўл ҳаракати қоидазурликлари белгилаб қўйилди. “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда МЖтКга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди: — Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун; — Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун; — Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун; — Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун; — Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

Олий суд Комил Алламжоновнинг атрофидаги 7 нафар фуқарони ҳибсга олиш ҳақидаги қарорни бекор қилди

Фуқароларга нисбатан илгари чиқарилган маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги суд қарорлари ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида етарли далиллар мавжуд эмаслиги сабабли бекор қилинди. Ўзбекистон Олий суди Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов атрофидаги 7 кишининг шикоятини тафтиш тартибида кўриб чиқди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни телефон орқали мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото

Давлат раҳбари янги русумдаги ҳарбий техникалар билан танишиб, шартнома асосида хусусий секторни фаол жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Шавкат Мирзиёев бугун, 21 февраль куни Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюриб, у ердаги ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсаддаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун яратилган шароитлар билан танишди.

Тошкент вилоятида 32 гектар ерни $2,5 млнга сотмоқчи бўлган шахс ушланди — видео

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳудудларда ер сотиш ҳолатлари бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳудудларда ер сотиш ҳолатлари бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жиноий гуруҳлар ўзбекларга катта пул мукофоти ваъда қилиб, Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда уларни воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда. Истанбул Бош консулхонасининг маълум қилишича, сўнгги пайтларда айрим жиноий гуруҳлар Ўзбекистон фуқароларига катта пул мукофоти ваъда қилиб, уларни Европа Иттифоқига, асосан Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда.

Расман: жарима баллари 12 баллдан ошса, ҳайдовчи "права"дан маҳрум бўлади

Йил давомида 12 дан ортиқ жарима балл тўплаган ҳайдовчилар литсензиясидан камида 6 ойга маҳрум бўлиши мумкин. Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Рашид Маткаримовга Жанубий Корея университети фахрий доктори унвони тақдим этилди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети делегацияси Жанубий Корея мамлакатида бўлиб турибди. Бугун, университет ректори Рашид Маткаримов Ёнг Ин университети вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, спорт таълими йўналишида янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масаласида муҳим учрашувни ўтказди.

Ўзбекистонда қурилиш майдончаларида чангни ҳавога кўтарилишига йўл қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бундай қоидабузарлик учун мансабдор шахслар 19 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин. Тегишли қонун Сенат томонидан маъқулланди.

Банклардаги омонатларни ҳимоя қилишга доир Қонун қабул қилинди

Банк тугатилаётганда кафолатланган омонатлар бўйича компенсацияларни тўлаш муддати 20 иш кунидан 7 иш кунигача қисқартирилмоқда. Қонун жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Қашқадарёдаги мактабда дарс вақтида ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал юзага келди — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди.

Тошкентда ташландиқ котлован фуқароларни хавотирга солмоқда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги нега объект 6 ойдан бери қаровсиз тургани ҳақида маълумот берди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Чилонзор туманида ташландиқ котлован ва эскирган девор маҳаллий аҳоли хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тошкентда эркак ҳалок бўлган қурилиш ноқонуний бўлиб чиқди: ишлар қоидабузарликлар билан олиб борилган

Қурилиш вазирлиги 2020 йилда объект қурилиши тўхтатилиши керак бўлгани, бироқ ишлар давом этаётганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Олий Мажлис Сенати мажлисининг жонли эфирида "ухлаб қолган" депутатни пайқаб қолишди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашида иштирокчи йиғилиш давомида ўзини ёмон ҳис қилгани, бироқ томошабинларга у ухлаб қолгандек туюлгани ҳақида хабар берилди. Бугун, 20 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Сурхондарё вилояти студиясида сенатор Дилбар Сувонова савол бераётган вақтда орқа томонда мажлис иштирокчиларидан бири ухлаб қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.