Бокс. Рой Жонс Москвада мусиқачига қарши жанг ўтказади

Яримоғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Рой Жонс "Лужники" мажмуасида Москва спорт куни доирасида кўргазмали жанг ўтказади. Россия фуқаролигига эга Жонснинг рақиби машҳур мусиқачи бўлиши айтилмоқда, лекин унинг исми ҳали очиқланмаган.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Кеча, 3 июль куни давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Китоб ва мобил телефон ўқувчиларнинг академик кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари китоб ва мобил телефон ўзбекистонлик 15 ёшли мактаб ўқувчиларининг академик натижаларига қандай таъсир қилишини эконометрик тадқиқот асосида ўрганди. Ўтказилган бир қанча халқаро тест натижалари ўзбекистонлик ўқувчиларнинг билим даражаси нисбатан паст эканлигини кўрсатганди.

Саратонни ўлдирадиган нанороботлар яратилди

Швециядаги Каролинска институти олимлари саратон ҳужайраларини йўқ қила оладиган нанороботларни яратишди. Тадқиқот натижалари Nature Nanotechnology журналида чоп этилди.

Бокс. Исроил Мадримов - Теренс Кроуфорд оқшоми учун чипталар сотуви бошланди

Хабарингиз бор, 3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган "BMO Stadium" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Турнирнинг марказий жангида супер яримўрта вазн тоифасида WBA чемпиони бўлиб турган ҳамюртимиз Исроил Мадримов мезбонлар вакили Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ олдида турган қатор вазифаларни илгари сурди

Президент Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади. Бу ҳақда  Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятида фоторадар ўрнатилган машина ЙТҲга учради

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ИИО ходими бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Остона шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

3 июль куни Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудлари учун инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ хабар берди.

Орадан бир ярим йил ўтиб, Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тўхтатилди

2023 йил январь ойида ташкил этилган агентлик фаолияти президент фармони билан тугатилган эди. “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, Мактабгача таълим агентлиги (Агентлик) фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Ўзбекистон сел-сув тошқинларидан жабр кўрган Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон ФВВ вазир ўринбосари, Ўзбекистон бош консули ва Қирғизистон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон кучли сел-сув тошқинларидан жабр кўрган Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди, дея хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди

«Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

«Ҳудудгазтаъминот»га янги раҳбар тайинланди

Ходжаев Маруфхон Махсудович – “Худудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.  М.Ходжаев Андижон вилоят прокурори бўлгунига қадар эса транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Таъмирлаш ишлари туфайли бугун 10:00 дан 17:00 гача Тошкентнинг икки туманига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг икки туманига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ”Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахтнинг иккита туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4-июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Усик етакчи, Канело — 4, Бивол 7-ўринда. The Ring журнали талқинига кўра июнь ойининг энг яхши боксчилари

Олександр Усик The Ring нашрининг июнь ойидаги P4P рейтингида етакчилик қилмоқда.Рейтингда иккинчи ўринни биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ эгаллади.

ММА. Жон Жонс ҳали бери нафақага чиқмайди

Жон Жонс Стипе Миочич билан жангдан кейин спортчилик фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди. "Миочич билан жангдан кейин нафақага кетаманми?

Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпиони вафот этди

2003 йилда баландликка сакраш бўйича жаҳон чемпиони бўлган жанубий африкалик Жак Фрейтаг 42 ёшида вафот этди. Фрейтаг икки ҳафтадан бери йўқолган эди, энди унинг жасади кўплаб ўқ жароҳатлари билан топилган.

UFC 303 турнири иштирокчиларининг тахминий гонорарлари қанча бўлгани маълум қилинди

30 июнь тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC 303 турнири бўлиб ўтган эди. Мусобақанинг марказий жангида ярим оғир вазн тоифаидаги чемпион - Алекс Перейра ўз камарини чехиялик Иржи Прохазкадан ҳимоя қилган эди.

Леброн Жеймс ўғли билан бир жамоада ўйнаши мумкин

Тўрт карра НБА чемпиони Леброн Жеймс "Лос-Анжелес Лейкерс" билан янги шартномага рози бўлди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Халоков Президентнинг ишончини оқлашга шай

Боксчимиз Абдумалик Халоков Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ҳақида гапирди. "Бухородаги учрашув вақтида Президентимиз: "Абдумалик болам, сенга ишончим катта" дедилар.

Россиялик теннисчи “Уимблдон”нинг иккинчи босқичига чиқди

Россиялик теннисчи Роман Сафиуллин мавсумдаги учинчи “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон”нинг иккинчи босқичига чиқди. 26 ёшли россиялик илк учрашувда дунёнинг 30-рақами бўлган аргентиналик Франциско Серундолони 6:7 (5:7), 3:6, 7:5, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Париж-2024. 20 ёшли сузувчимиз Ўзбекистон делегациясига навбатдаги йўлланмани тақдим қилди

Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World Aquastics) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Аҳамиятлиси, улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Зелинская ҳам 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчилари қаторида эътироф этилди.

Тошкентда бир-бирига туташ 3 та хонадон ёниб кетди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида махфий туннель аниқланди

Ҳиндистондан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини олиб келиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йўл объектидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашга ёрдамлашган шахслар мукофотланади

Рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади. Маълум қилинишича, рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

Расмий муносабат: Юнусободдаги тошқинга электр узилиши сабаб бўлмаган

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчаларни сув босгани ҳақда хабар берилган эди. Тошкент шаҳар «Сув таъминот» АЖ матбуот котиби Равшан Ёқубжонов аварияга ҳудуддаги қозонхонада электр энергияси узилгани сабаб бўлганини айтган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.