Қашқадарёдаги тўй кортежида машина ойнасидан танасини чиқариб пул сочган куёвжўралар жазоланди — видео

Сохта пул сочиш жараёнида операторлик қилган видеотасвирчига ҳам чора кўрилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёдаги тўйда куёвнинг дўстлари автомашина ҳаракатланиши вақтида ойнадан танасини чиқариб, сохта пуллар сочгани акс этган видео тарқалди.

Самарқандда 18 ёшли талаба қиз ўзини каналга ташлади

Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани «Ўзбекистон» маҳалласида яшаган 18 ёшли талаба қиз Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.

Андижонда 43 ёшли эркак 14 ёшли болани дўппослади — видео

Андижон вилояти ИИБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида 14 ёшли боланинг калтаклангани акс этган видео тарқалган эди.

Бухорода одамларга қасддан ОИТС тарқатиб юрган эркак ва аёл ушланди

48 ёшли эркак ва 24 ёшли аёл мазкур инфекцияга чалинганлигини била туриб, бошқалар билан жинсий яқинлик қилиб юрган. Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ОИТС ва ОИВ инфекциясини қасддан бошқаларга юқтирган фуқаролар аниқланган.

Умумхалқ ҳашарини ўтказиш бошқа кунга кўчирилди

Аввалроқ, Ўзбекистонда 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Умумхалқ хайрия ҳашари 11 мартда эмас, 18 март куни бўлиб ўтиши маълум бўлди.

Конституциявий суд Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни ўрганишга киришди

Ўзбекистон Конституциявий суди Қонунчилик палатасининг Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқишга киришди. Ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича йиғилиш 13 март куни бўлиб ўтади.

Фарғонада эркак қушни машинанинг ойнасига ёпиштириб, қийноққа солди — видео

Мазкур фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган. У нима сабабдан бу ишни қилганини тушунтирди.

Ўзбекистон бўйлаб 5G технологияси жорий этилади

Март ойидан бошлаб мобил Интернет тезлиги оширилади. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб мобил интернет тезлиги оширилади ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилади, дея хабар берди «Ўзбектелеком» АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов АОКАда ўтказилган брифингда.

Янги Конституциядан «халқ маънавияти» ҳимояси учун ахборот тарқатишни чекловчи норма чиқариб ташланди

Жамоатчилик эътирозидан сўнг янги Конституция лойиҳасидан «халқ соғлиғи ва маънавиятини» ҳимоя қилиш мақсадида ахборотни тарқатиш чекланиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди. Унинг ўрнига «аҳолининг соғлиғи, ижтимоий ахлоқ» жумлалари киритилди.

Бухорода автобусда бир эркак қизга тегажоғлик қилгани айтилмоқда — видео

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга кўра, эркак қизнинг олдига келиб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилган. Қиз эса қўрқиб кетиб, бақириб юборган.

Тошкентнинг марказий кўчалари 2 кунга ёпилади — харита

Жорий йил 11-12 март кунлари пойтахтда оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 12 март куни Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Ўзбекистонда тиктокчи машҳурлик учун қушнинг қанотларини боғлаб қўйиб, уни азоблаган

Ўзбекистонда тиктокчи машҳурлик учун қушнинг қанотларини боғлаб қўйиб, уни азоблаган.

Тошкентдаги мактабда ўқувчини дарс вақтида калтаклаган ўқитувчи жазоланди

Ўқувчи дарс вақтида телефон ўйнаб, ўқитувчининг дарс ўтишига халақит берган. Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистон фуқароси Украина ҳудудида қуролли тўқнашувда қатнашиб ҳалок бўлди

Россияда мусофир бўлиб ишлаган 43 ёшли Қорақалпоғистон фуқароси жанговар ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлди. Жорий йилнинг 30 январь куни Россия томонидан Украина ҳудудида жанг қилган 43 ёшли Ф.Х.нинг жасади Ўзбекистонга етказилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Янги Конституция бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда

Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Тегишли қарорни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари бетараф қолди, 1 нафари эса овоз бермади.

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказиладиган сана аниқ бўлди

Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди. Ҳеч ким қарши овоз бермади.

Депутатлар янги Конституция бўйича қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди, кейинчалик у референдумга қўйилади.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 10 март куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Конституцияси тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда қабул қилди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши кутилмоқда

Ўзгидромет қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 11-12 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:  Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда очиқ-cочиқ кийиниб юрадиган аёлларни танқид қилган талаба қиз жаримага тортилди — видео

У аёлларга видеомурожаат қилиб, видеони ижтимоий тармоққа жойлаган. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.

Самарқандда Nexia-3 очиқ ертўлага тушиб кетди — видео

20 ёшли ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши сабаб машина қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг ер тўласига тушиб кетди. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 7 март куни тунги соат 21:40 ларда Самарқанд шаҳар Садриддин Айний кўчасида ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Самарқанд туман “Қўлбапоён” МФЙда яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-3'да йўловчиларсиз ҳаракатланиб бораётиб рул бошқарувни йўқотган.

Малайзиянинг собиқ раҳбари 1МДБ схемаси учун 10 йил олади

Голдман Сачс компаниясининг Малайзиядаги собиқ раҳбари йирик молиявий коррупция схемасидаги роли учун AҚШ қамоқхонасига юборилади. AҚШ судяси Рожер Нгни ўтган йили мамлакатнинг 1МДБ суверен жамғармасидан миллиардлаб долларларни талон-тарож қилишда айбдор деб топиб, 10 йилга ҳукм қилди.Бу жанжал Голдманга катта миқдорда жарима солинишига олиб келди ва Малайзия сиёсатини ларзага солди.

«Кинг Лонг” компанияси Ўзбекистонга 200 дона катта сиғимли автобусларни етказиб беради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарорига асосан Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиш белгиланган. Хитойнинг “Хиамен Кинг Лонг Унитед Аутомотиве Индустрй Cо., Лтд” компанияси ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан 200 дона «Кинг Лонг” русумли ўта катта сиғимли автобусларни ишлаб чиқариш жадал давом этмоқда.

Актриса Луиза Расулова онаси билан бирга калтаклангани айтилди— видео

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди. Аввалроқ актриса Луиза Расулованинг мурожаати акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Эртага Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бунга юқори босимли газ қувурига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Жорий йилнинг 10 март куни соат 10:00дан 17:00га қадар Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Учтепа туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Ўзбекистон президенти аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди — ЎзХДП раиси

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ролини ошириш учун аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди, дея маълум қилди ЎзХДП етакчиси Улуғбек Иноятов.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни депутатлар билан учрашувда сиёсий партияларнинг ролини ошириш мақсадида аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди.

Самарқандда 38 ёшли эркак вояга етмаган қизни ўғирлаб кетди

У ўқув маркази олдида турган 14 ёшли қизга ўзини киракаш деб таништирган ва қизни машинага ўтирғизган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг 8 март куни соат тахминан 8:00 ларда 1985 йилда туғилган фуқаро С.У.

Мактабларда баҳорги таътилнинг бошланиш санаси маълум бўлди

Қайд этилишча, IV чорак 27 март санасидан бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда

Янги Конституциявий қонуни лойиҳасига кўра, бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланади. Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.

Таэквондочиларимиз Нидерландия ва Бельгиядаги мусобақаларга жўнаб кетишди

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Европа сафарига йўл олди. Ҳамюртларимиз 11-12-март Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида “Dutch Open”, 18-19-март кунлари Бельгиянинг Ломмел шаҳрида “Belgian Open” мусобақаларида иштирок этишади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.