У чет эл фуқаросидан Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилади. Термизда чет эл фуқаросидан пора талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланади. Бугун 7 нафар боксчимиз "Странжа" мусобақасида баҳсларга киришади-54 кг: Мухлиса Хушвақтова – Наим Фей (Ирландия) (16:00, Б ринг)-51 кг: Асилбек Жалилов – Гумуш Самет (Туркия) (17:40 дан сўнг, Б ринг)-60 кг: Дилшод Абдумуродов – Артур Тиниев (Европа бокс конфедерацияси) (17:55 дан сўнг, Б ринг)-67 кг: Беҳзод Ҳамидов – Павел Федоров (Сербия) (19:10 дан сўнг, Б ринг)-71 кг: Иқболжон Холдоров – Вандерсон де Оливейра (Бразилия) (19:20 дан сўнг, А ринг)-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Капулер Мирослав (Исроил) (19:35 дан сўнг, А ринг)-48 кг: Саидахон Раҳмонова – Кармен Ортега (Испания) (21:40 дан сўнг, Б ринг)Жанглар бошланиши тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Эркак Сергели туманидаги кўчалардан бирида наркотик солинган пакетларни яширмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. Унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 4-тур доирасида ҳиндистонлик Праггнанадҳага қарши оқ доналарда ўйнади.Ўйин бошиданоқ ҳар икки спортчи тенгма-тенг дона суришди.
12-19 февраль кунлари Россия Федерациясининг Комсомольск шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро турнир бўлиб ўтди. Афғон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган мусобақада мезбон Россия бир неча таркиб билан, шунингдек Ўзбекистон, Беларусь, Грузия, ҳамда Тожикистондан ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этишди.
Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Аввалроқ, у видеомурожаат йўллаб, унда мутасаддилардан ушбу баннерни олиб ташлашини сўраган эди. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ички кийимлар савдо дўконидаги реклама баннерини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди.
Шунингдек, яна 3 киши шифохонага ётқизилган. Улар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз кеча чиройли ғалабага эришган бўлса, бугун 3-тур доирасида Левон Аронянга қарши ўтказилган ўйинда осон мағлубиятга учради. Қора доналарда ўйнаган ҳамюртимиз учун баҳснинг дебют қисми муваффақиятли чиқмади.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирининг 2-тури Нодирбек Абдусатторов россиялик Андрей Есипенкога қарши ўйинда ғалабага эришгач, ФИДЕ рейтингида 14-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз турнирнинг дастлабки 2та ўйинида қўлга киритилган дуранг ва ғалаба туфайли ўз ҳисобини 7,7 рейтинг баллига бойитди.
Бу орқали мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишда бино ва иншоотлар танқислигини бартараф этиш имкони яратилади. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистонда давлат боғчалари кўп қаватли уйларда ташкил этилиши мумкин.
Ўтган йили 40 ва ундан катта ёшдаги 647 нафар аёл илк бор фарзандли бўлган. 2022 йилда Ўзбекистонда биринчи фарзандини дунёга келтирган оналар сони 280 432 нафарни ташкил этган.
28 ва 29 ёшли аёлларнинг бу иши судда судда кўриб чиқилиб, уларнинг иккиси ҳам жазога тортилган. Тошкентдаги “Эски Жува” — "Чорсу" бозорида сотувчилик қиладиган икки аёл ўртасидаги жанжал келиб чиқиб, бири иккинчисининг қулоғининг бир қисмини узиб олган.
Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 398 тоннага ошган. Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 11 та хорижий давлатлардан қиймати 5,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,2 минг тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.
Журналист Никита Макаренко Аброр Мухтор Алийни ҳақорат қилганликда айблаб, судга берган. Диний блогер журналистни нега ҳақорат қилганини тушунтириб берди.
Тошкентда 19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан бир қанча кўчалар вақтинча ёпилади. Хусусан, соат 07:00 дан соат 09:30 гача: • Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача; • Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача; • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача; • Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача, • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.
19-26 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бўлиб ўтади.Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади.
"Хотинимга ишонгандим, унинг хиёнати менга ёмон таъсир қилди", - дея изоҳ берди судланувчи. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман судида мазку туманида хотинини рашк сабаб пичоқлаб, ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.
Эслатиб ўтамиз, ер усти метроси фаолияти техник ишлар сабаб бир кунга тўхтатилган. Аввалроқ, жорий йилнинг 18 февраль санасида метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишларнинг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон расмийлари Олмаота вилояти ҳудудида MacCoffee заводининг очилишини истисно қилмасликларини айтишди. Бу ҳақда Сингапурга иш ташрифи чоғида Озиқ — овқат Империяси бош ижрочи директори Ванг Чу Танг билан учрашув бўлиб ўтди.
Warner Bros киностудияси яна бир Гарри Поттер филмини суратга олиш нияти ҳақида хабар берди. Ҳозирда «Гарри Поттер ва лаънатланган бола»филми ишлаб чиқилмоқда.
Осиё енгил атлетика ассоциацияси 2022 йил якунларига кўра ҳар бир йўналиш бўйича қитъамизнинг энг яхши 10 та натижасини қайд этган спортчилар номини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда 7 нафар ҳамюртимизнинг исм-шарифи кўрсатиб ўтилган.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган иккинчи ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришишди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида бугун 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун оқ доналарда россиялик Андрей Есипенкога қарши ўйнади.
АҚШ президенти Ўзбекистон президентига йўллаган мактубида АҚШ учун Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакат сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа ҳисобланишини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байдендан мактуб келди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қарорга мувофиқ, жамоат транспортларида ҳисоб-китоблар "босиб ўтилган йўл" ва "сифат" мезонлари асосида белгиланади. "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Жиззах вилояти ИИБ профилактика инспектори билан содир бўлган воқеа тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, Жиззахда профилактика инспекторини маҳаллий фуқаролар бировнинг хотини билан ушлаб олишгани акс этган видео тарқалганди.
Вазирлик ва идораларга ижтимоий соҳа объектлари, иссиқхоналар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш режаларини тасдиқлаш топширилди. Президент қарорига кўра, 5 407 та ижтимоий соҳа объектларининг локал иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш режаси ўтказиш режасини тасдиқлаш топширилди. Шунингдек, умумий майдони 2466 гектар бўлган 1147 та иссиқхонани кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича режалаштирилган кўрсаткичлар ва манзилли рўйхатларни тасдиқлаш топширилди.
Пойтахт ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод ҳокимларига ҳайфсан берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.