Когонда аёлнинг меҳмондўстлигини нотўғри талқин қилган эркак пичоқланган

Когонда аёлнинг меҳмондўстлигини нотўғри талқин қилган эркак пичоқ билан зарба олган.

Тошкентда сирпанчиқ туфайли автомобиль каналга тушиб кетган. Видео

Қутқарувчилар Тошкентнинг Сергели туманидаги каналлардан бирига тушиб кетган машинани чиқариб олишган.

Тошкентнинг Сергели туманида квартира ўғриси ушланган

Тошкент шаҳар ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз берган хабарга кўра, Сергели туманида квартира ўғриси қўлга олинган. 1 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига 37 ёшли тошкентлик фуқародан ариза келиб тушган.

Тошкентда аҳолига бепул ош тарқатилмоқда

12-16 январь кунлари пойтахтдаги тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар қилишича, пойтахтда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида 12-дан 16 январга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда.

Энди тиббиётдаги коррупциявий ҳолатлар бўйича шахсан вазирга алоқага чиқиш мумкин

ССВ янги вазир Амрилло Иноятовнинг шахсий телефон рақами орқали коррупцион ҳолатлар бўйича мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди. Эндиликда фуқаролар тизимдаги коррупцион ҳолатлар бўйича шахсан вазирнинг ўзига мурожаат қилишлари мумкин.

«Халқаро муносабатларда ўзаро ишончнинг тобора камайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев «Глобал Жануб овози» саммитида нутқ сўзлади. Президент халқаро вазиятда кузатилаётган долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий вазифалар борасида фикр билдирди.

Тошкентда ҳаво ҳарорати нолдан паст бўлганлиги сабабли янги йўловчи автобусларининг двигателлари музлаб қолди

Транспорт компанияси нима учун йўналишларда автобуслар камайгани ва йўловчилар совуқда 35 дақиқагача кутишларига тўғри келганини тушунтирди. Ижтимоий тармоқларда Тошкентда совуқ ҳавонинг учинчи кунида автобуслар одатдагидан учдан бир қисмга камайгани ҳақида маълумот тарқалди.

Париж-2024. Аёллар саралашининг 1-босқичига қуръа ташланди

Париж-2024 Олимпия ўйинларининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси 1-босқич саралаш ўйинларига қуръа ташланди.Ўзбекистон саралашнинг 1-босқичида «А» гуруҳидан ўрин олди.

Ёлғон ахборот тарқатган тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси огоҳлантирилди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида уларга нисбатан суд юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Тошкент шаҳридаги Тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчиларига жарималар келаётганини айтиб мурожаат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Андижонда йигитлар чанани Lacetti’нинг орқасига улаб, “сайр” қилишди

Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда бир нечта йигитлар Андижонда автомобилнинг орқасига арқон ёрдамида чана боғлаб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Тошкентда Cobalt кўприкдан сувга қулади

Маълум бўлишича, бу кўприкдан олдин ҳам машиналар қулаган. Ҳокимият энди кўприкка бетон тўсиқ қўйилишини маълум қилди.

Қашқадарёда хорижий компания томонидан 560 туп қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Натижада, ўсимлик дунёсига 2 млрд 824 млн 495 минг сўм зарар етказилган. Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 9 январь куни Касби тумани "Назартепа" МФЙда яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушган.

Қўшнилар исиниш учун подъездга киритган итни эркак аёвсиз калтаклаган

Олмалиқда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат қилишнинг яна бир ҳолати қайд этилган.

Стол тенниси: Розалина Хаджаева ҳамда Марҳабо Магдиева жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди

Ҳамюртларимиз Қатарда стол тенниси бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди.Вакилларимиз жуфтлик дастурида 1/16 финалда кореялик рақибаларига имкониятни бой беришган эди.

Баҳодир Жалолов WBC янгиланган рейтингида топ-15ликка кирди

Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) декабрь ойи бўйича рейтинги янгиланди. Бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ, WBC 40талик рейтингни эълон қилади.

Юриб бўлмайдиган музлама йўллар, қулаган дарахтлар... Аномал совуқ қандай кутиб олинди?

UzNews.uz мухбири фуқаролараномал совуқни қандай кутиб олишгани, йўллардаги юзага келган қийинчиликлар юзасидан аҳолига юзланди. Янги ҳафтада Ўзбекистонга аномал совуқ кириб келди.

Хоразмда туман ҳокими мактабдаги ўчиқ иссиқлик узатиш панелларини ўрганди

Ҳокимлик ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлган суратга изоҳ берди. Аввалроқ, Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокими Одилбек Артиқовнинг мактабдаги ишламаётган иссиқлик узатиш панелларини ўрганаётгани жараёни акс этган фотосурати ижтимоий тармоқ кузатувчилари ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлган эди.

Қашқадарёда мактаб директоридан пора олган сохта прокуратура департаменти ходими ушланди

У мактаб директорига ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси тезкор ходими дея таништириб, мактабда текшириш ўтказмаслик эвазига пора сўраган. Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, бир фуқаро ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси тезкор ходими “Акмал” деб таништирган ҳамда мактаб директори З.Р.дан мактабда текшириш ўтказмаслик эвазига 400 АҚШ доллари пора талаб қилган.

“Ўзбекнефтгаз”: 2023-2026 йилларда ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш учун 35 та илмий-инновацион эҳтиёжлар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан иқтисодиёт тармоқларининг йиллик инновацион фаолияти натижалари рейтингини эълон қилинди. Унга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ турли соҳаларга ихтисослашган ишлаб чиқариш корхоналари ичида 7 ўринни эгалаган.

Руслан Нуриддинов: «ЖЧ-2022'да олтин дубль қайд этдим, бироқ мен учун камбэк 2021 йилда содир бўлганди»

Оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов 2022 йилдаги сермаҳсуллик ҳақида фикр билдирди.«Ислом бирдамлик ўйинлари 2022 йилдаги биринчи катта мусобақа бўлди.

Australian open. Нигина Абдураимова саралашнинг 2-босқичида ютқазди

Нигина Абдураимова Австралия очиқ чемпионатидаги юришини тўхтатди. Ҳамюртимиз саралашнинг иккинчи босқичида америкалик Кети Волинесга имкониятни бой берди.

Чет эл фуқароларига яшаш учун рухсатнома бериш муддати қисқартирилди

Республиканинг барча ҳудудларида яшаш учун рухсатнома олиш учун аризаларни кўриб чиқиш 68 иш куни ичида амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистонда Ташқи ишлар вазирлиги топшириғига биноан кадрлар тайёрлаш учун Дипломатик академия ташкил этилади

Академияга элчи, консул ва халқаро ташкилотлар вакиллари лавозимларига номзодлар юборилади. Низом билан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади: —  Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси; —  Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили; —  Бош консул, консул; Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси.

"Дарсга бир киши келди холос": ота-оналар фарзандларини мактабга юборишни истамаяпти — видео

Ўзбекистонда аҳоли мактабларда дарслар бошланиши ҳақидаги қарор жуда кеч эълон қилинганидан норози бўлмоқда. Мактабларга ўқувчилар деярли бормаётгани айтилмоқда.

Ҳамюртларимиз Бутунжаҳон қишки Универcиада ўйинларига жўнаб кетишди

Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плесид шаҳрида ХХХ Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади.Дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.

Ҳудудлар иқтисодиётидаги тафовутни камайтириш учун қанча вақт керак?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан республика ҳудудлари иқтисодиётидаги тафовутлар таҳлил қилинди. Дунё миқёсида иқтисодий беқарорлик юзага келган бугунги кунда ишлаб чиқариш фаолияти хорижий мамлакатлар билан бевосита боғлиқ, иқтисодиётида ташқи савдонинг улуши юқори бўлган ҳудудларга бу беқарорлик кучли таъсир қилиши мумкин.

Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди.Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда институт.

Қишки таътил даврини узайтириш ваколати маҳаллий ҳокимликларга берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилганини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилган.

"Чилонзор буюм савдо комплекси" ҳудудидаги соябонлар қалин қор сабаб қулаб тушди

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган "Чилонзор буюм савдо комплекси" АЖ ҳудудидаги савдо растаси қаторида соябонлар қулаб тушгани акс этган видео тарқалди.

Сурхондарёда икки эркак шифокорни калтаклаган. Видео

Сурхондарёлик шифокор икки эркак томонидан калтакланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.