Ўзбекистонда ўтказилаётган «Рамазон — раҳм‑шaфқат, дўстлик ва миннатдорлик ойи» кампанияси доирасида Туркия Дин ишлари бўйича бошқармаси қошида фаолият юритувчи «Diyanet Vakfı» фонди ҳам хайрия ташаббусларига қўшилди.Тадбир Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Навоий ва Тошкент шаҳарларида қалбаки валюта савдоси билан боғлиқ ҳолатларга барҳам берилди. Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Туркиядан Қирғиз Республикаси орқали мамлакатимизга олиб кирилган қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
2026 йил 21 февраль куни соат 17:35ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 7-сонли Тергов ҳибсхонасида сақланаётган, Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан айбланиб қамоққа олинган, 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Қ. соғлиги ёмонлашган.
2026 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Аққулов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ҳамда соҳа вакиллари иштирокида Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилди. Ташриф доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ва режалаштирилган инвестиция лойиҳалари, туризм инфратузилмаси объектлари ҳамда маданий мерос масканлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Шанба куни кечқурун Тошкентнинг марказий қисмида жойлашган Нукус кўчасида учта автомобиль иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, 19 ёшли Gentra автомобили ҳайдовчиси бир йўналишда ҳаракатланиб, Глинка кўчаси кесишмаси яқинида Nexia 3 билан тўқнашган.
Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган янги ташаббусларни шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Туризм қўмитаси раиси А.
Қараганда шаҳрида жанг санъати бўйича ўтказилган турнирдан сўнг 18 ёшли спортчи оғир бош жароҳати олиб, комага тушди. Ҳолат юзасидан полиция томонидан тергов ҳаракатлари бошланган, деб хабар берди NUR.KZ.
Дастлабки маълумотлар жорий йилнинг 1 июлига қадар эълон қилинади, якуний ва тўлиқ қайта ишланган натижалар эса 2027 йил ёзида тақдим этилади. Узбекистанда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатининг натижаларини эълон қилиш муддатлари белгиланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс режани тасдиқлади. Ушбу режа ишсизликни камайтириш, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ҳудудни босқичма-босқич камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантиришни назарда тутади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ички ишлар органлари ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда интернет орқали гиёҳванд моддалар савдосига қарши йирик операция ўтказди. Рейд давомида пойтахт аҳолиси орасидан интернет-наркомагазин фаолиятига алоқадор шахслар қўлга олинди.
20 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мохаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида томонлар ўзбек-бангладеш ҳамкорлигини савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
2026 йил 20 февраль кечаси Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Ўзбекистоннинг икки ҳудудида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди. Сурхондарё вилоятида Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари қўлга олинди.
Киев режими ўзининг террорчилик ҳаракатлари учун навбатдаги қаттиқ жавобни олди. Владимир Зеленский ваҳимага тушиб, Россия армиясининг кенг кўламли зарбаси ҳақида хабар берди: деярли 50 ракета, шулардан 22 таси баллистик ва 300 га яқин дрон Украина объектларига бораб тушди. Асосий мақсад — Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий машинасини озиқлантирадиган энергетика инфратузилмаси.
Ўзбекистонлик рефери 2027 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайинланди. Ўзбекистон ҳакамлар корпуси вакили Гулшода Саиткулова 2027 йил аёллар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Океания минтақасидаги иккинчи саралаш босқичи учрашувларини бошқариш учун тайинлов олди.
Янги Тошкентда “бойлар шаҳарчаси” барпо этилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани маълум қилинди. Лойиҳа дирекцияси ижтимоий тармоқларда тарқалган шу каби даъволарга изоҳ бериб, мегалойиҳа доирасида алоҳида элита ҳудуди қурилиши режалаштирилмаганини таъкидлади.
Германиянинг Cottbus шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина муваффақиятли иштирок этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
2026 йил январь ойи якунларига кўра, инфляциянинг базавий кўрсаткичларида пасайиш тенденцияси қайд этилди ва ҳисоблаб чиқилган муқобил индикаторлар нархлар ўсиш суръати секинлашаётганини кўрсатмоқда. Жумладан, қисқартирилган истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 4,0 фоизни ташкил этди.
“Рамазон ойи” давомида таровеҳ намозлари ўқилиши муносабати билан соат 18:00 дан 24:00 гача масжидлар атрофидаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Мазкур чекловлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракатини тартибга солиш мақсадида жорий этилади.
2025 йил август ойида гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва савдосига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида 2005 ва 2006 йилларда туғилган икки нафар маҳаллий фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ҳолда, Тожикистон Республикасидан 20 кг 374 гр «опий» ва 41 кг 668 гр «гашиш» моддаларини олиб келаётган вақтда ушланди.
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ички зўравонликни амалда легаллаштирадиган жиноят кодексини жорий этди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Вашингтон шаҳрида бўлган даврида давлатимиз раҳбари Тинчлик кенгашининг инаугурация мажлисида нутқ сўзлади ва Ғазо секторида ижтимоий‑иқтисодий тикланиш, шунингдек, мазкур ҳудудда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Ўзбекистон Президенти, шунингдек, АҚШ Савдо вазири Говард Латник, савдо вакили Жеймисон Грир, Эксимбанк президенти ва раиси Жон Йованович, Халқаро молиявий тараққиёт корпорациясининг бош ижрочи директори Бен Блэк билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Америкага тегишли ёқилғи компанияси Gulf Oil Ўзбекистон бозорига кенг кўламли кириш режаларини эълон қилди. Инвестиция лойиҳаси автозаправка станциялари (АЁҚШ) тармоғини яратиш ва мамлакатнинг авиация секторини ривожлантиришни ўз ичига олади.
Мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш мақсадида табиий ҳудудларни асраш ва туризмни барқарор асосда ташкил этишнинг мустахкам ҳуқуқий пойдевори яратилмоқда. Жумладан, экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш алоҳида йўналиш сифатида белгиланди ва ҳозирда туристик сўқмоқларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланди.
Жорий йил 19 феврал санасидан 20 мартга қадар муборак Рамазон ойи муносабати билан республиканинг барча ҳудудларидаги 551 та меҳмонхонада ташриф буюрувчи меҳмонлар учун саҳарлик нонуштаси йўлга қўйилди. Мазкур ташаббус Рамазон ойининг маънавий муҳитини меҳмонлар учун янада қулай ва мазмунли ташкил этиш, меҳмондўстлик хизматлари сифатини оширишга қаратилган.
«Ўзбеккосмос» — Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги биринчи ўзбек космонавтини танлов асосида аниқлаш ниятида. Бу ҳақда агентлик директори ўринбосари Мухиддин Иброҳимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Ўтган йил сентябрь ойида “Живая планета” деб номланган табиат ҳақидаги 24 соатлик маърифий телеканалнинг суратга олиш гуруҳи Тошкент ҳайвонот боғи ҳақида “Зоопарки мира. Животные как дома” номли кўрсатувни тасвирга олиш учун ташриф буюрган эди.
Буюк Британия қироли Карл IIIнинг укаси — принс Эндрю Маунтбеттен‑Виндзор 12 соатлик сўроқдан сўнг полиция биносини тарк этди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Озарбайжон Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази томонидан ташкил этилган «C6: ягона минтақа, умумий келажак — стратегик мулоқотни кучайтириш» халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Озарбайжондан таҳлилий марказлар, тадқиқот муассасалари, давлат тузилмалари раҳбарлари ва экспертлари, шунингдек фуқаролик жамияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
АҚШ Давлат департаменти ноқонуний миграцияга кўмаклашганликда айбланаётган Ўзбекистоннинг икки компанияси раҳбарлари ва юқори лавозимли мансабдор шахсларига нисбатан виза чекловлари жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби биринчи ўринбосари Томас Пиготт хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.