От спорти. “Uzbekistan Global Tour”да учинчи босқич ғолиблари аниқланди

Пойтахтимиздаги “Универсал Ҳорсес Стабле” мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Узбекистан Глобал Тоур” мусобақасининг навбатдаги босқичи ташкил этилди. Юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар баҳсида қуйидаги спортчилар ўз йўналишида ғалаба қозонишди: “А” тоифаси, 135 см (тўсиқ баландлиги): Оқил Собиржонов (“Paris” лақабли отда);“Д” (120 см): Саидамирхон Турғунбоев (“Cornet BC”);“Б” (115 см): Дилшод Шокиров (“Kaskat”);“Э” (110 см): Мила Исроилова (“Shef Blue”);“C” (105 см): Асал Саидаҳмедова (“Каrina”);“Ф” (95 см): Мумтозбегим Ҳакимова (“Champion”);Бошланғич отлар: Ниғмат Исмоилов (“Akstafa”).

Ўзбекистонлик боксчи қизлар ЖЧ-2025 да қанча мукофот пули ишлади?

Сербиянинг Ниш шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионати-2025 якунланди. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль қўлга киритди: 1 та кумуш ва 3 та бронза.

Ниш-2025. Медаллар бўйича ким етакчи бўлди: Қозоғистон ёки Россия?

Сербиянинг Ниш шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси умумий медаллар бўйичи биринчи ўринни эгаллади. Улар мусобақада 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова ЖЧда кумуш медалга эга чиқди

Сербиянинг Ниш шаҳрида ўтказилган бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ якунига етди. 66 кг. вазнда финалга чиққан Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон чемпионатини кумуш медал билан якунлади.

Даниил Ейбог жаҳон чемпионатида кучли ўнликдан жой олди

Хитойнинг Пекин шаҳрида шорт-трек бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог юқори натижа кўрсатди.

Ниш-2025. Навбаҳор Ҳамидова бугун финалда жаҳон ва олимпиада чемпионига қарши жанг қилади

Сербияда давом этаётган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, ушбу босқичга -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова етиб келган.

Гандбол: Ўзбекистон U-19 жамоаси АҚШлик тенгдошларини мағлуб этди

Косовонинг Приштина шаҳрида гандбол бўйича U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Халқаро гандбол федерацияси (IHF) кубоги қитъалараро босқичининг гуруҳ ўйинлари доирасидаги навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди. U-21 биринчилигининг “Б” гуруҳида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Руанда жамоаси билан куч синашди.

Ниш-2025. Навбаҳор Ҳамидова ЖЧ финалига чиқди!

Ниш шаҳри (Сербия) мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Тўрт нафар ватандошимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтирилди.

Расман: Наоя Иноуэ 4 йиллик танаффусдан кейин АҚШда жанг ўтказади

Иккинчи энг енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ (29-0, 26 КО) ҳамда америкалик Рамон Карденас (26-1, 14 КО) ўртасидаги жанг расман эълон қилинди. Чемпионлик жанги 4 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида бўлиб ўтади.

«Ҳумо» ярим финалнинг илк ўйинида ютқазди (видеошарҳ)

14 март куни "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичи ярим финал сериясининг биринчи ўйинини ўтказди. Жамоамий Усть-Каменогорск шаҳрида "Торпедо" клуби меҳмони бўлди.

UFC россиялик жангчини ростердан чиқариб ташлади

UFC'нинг ўрта вазн тоифасида (84 кг) жанг қилган рус-арман жангчиси Армен Петросян UFC ростеридан чиқарилди. Унинг промошеун билан шартномаси якунланди.

Аёллар терма жамоамиз жаҳон чемпионатларидаги натижасини янгилади!

Сербияда давом этаётган Жаҳон чемпионати доирасида бугун чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Якунларга кўра, 4 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини ҳал этишди.

Талабалар учун футбол ҳакамлиги бўйича семинар ташкил этилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларни футбол ҳакамлигига жалб қилиш ва ўқитиш бўйича семинар ўтказилди. Семинар давомида талабаларни ҳакамлик, таҳлил ва мураббийлик курсларига жалб қилиш, шунингдек, университетда махсус ўқув дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ёш слаломчиларимиз Осиё чемпионатида олтита медаль қўлга киритишди

Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича U-18 ва U-23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ниш-2025: Кечаги баҳсларда 4 ғалаба ва бир мағлубият. Бугун 8 боксчимиз жанг қилади

Ниш шаҳри (Сербия) мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Ҳамюртимиз Нигина Ўктамова яна бир ажойиб жанг ўтказди ва бу гал кубалик рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратишга эришди.

Футбол агенти ўз таклифи билан чиқди

Алексей Сафоновнинг агенти мухлислар учун стадионлардан тўсиқларни олиб ташлашни таклиф қилди. "Стадионларимиз трибуналаридаги панжараларни олиб ташлашимиз керак.

Енгил атлетика федерациясидаги муаммолар ечими борасида семинар ташкил этилди

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида масъуллар ва мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди. Федерация раиси А.

Бухорода оммавий спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Моминджанов Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида вилоят Спорт бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Спорт мактабларининг Оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилиш давомида "Беш ташаббус олимпиадаси" қамровини кенгайтириш, мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ҳамда оммавий спорт тадбирларини кўпайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Махачевга идеал рақиб топилди

UFC енгил вазн чемпиони Ислам Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирдининг Жастин Гэтжи билан жанг қилиши тарафдори. "Ажойиб!

Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилинди

Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7-9 февраль кунлари Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида 26 та медаль — 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза олиб, ғолибликни қўлга киритди. 15 та давлат ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ниш-2025: Тўрт нафар боксчимизда ғалаба, бугун 5 спортчимиз рингга кўтарилади

Сербиянинг Ниш шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари ўтказилди. Унда рингга кўтарилган 5 нафар ҳамюртимиздан 4 таси ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Велоспорт бўйича аёллар терма жамоамиз Вьетнамдаги кўп кунлик пойгани якунлади

Кеча Вьетнамда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Элита тоифасидаги аёллар ўртасидаги "BIWASE Tour of Vietnam" кўп кунлик пойгасининг сўнгги, бешинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда спортчилар 70.5 км масофага гуруҳ пойгасида иштирок этишди.

Чимаевнинг фаолиятидаги энг кучли рақиб ким?

Ўрта вазн тоифасидаги ММА жангчиси, БАА вакили Хамзат Чимаев фаолиятидаги энг кучли рақибини айтди. "Менимча, Камару Усман.

Ниш-2025: Тўрт нафар боксчимизда ғалаба

Сербиянинг Ниш шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари ўтказилди. Унда рингга кўтарилган 5 нафар ҳамюртимиздан 4 таси ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

МОҚ раҳбарияти эшкак эшиш турлари бўйича камчиликларни ўрганди

МОҚ раҳбарияти эшкак эшиш турлари бўйича мураббийлар кенгаши билан учрашди. Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раҳбарияти ва мураббийлар кенгаши билан янги мавсумга тайёргарлик режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Спорт вазирлигида коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Спорт вазирлигида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди. Бугун Спорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ҳудудий спорт бошқармалари, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, Республика олий спорт маҳорат мактаблари масъул ходимлари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси ишчи гуруҳи Бухорода бўлди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Олимпия ва Паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича 13-февраль куни ўтказилган видеоселекторда берилган вазифаларнинг ижросини ташкил этиш мақсадида спорт федерациялари томонидан ҳудудларда фаол ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси Бош котиби Муроджон Мамадалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан ассоциация ҳудудий бўлимлари фаолиятини кучайтириш, спорт мактаблари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали селекция ва спорт захирасини ривожлантириш мақсадида Бухоро вилоятида Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Бухоро Ёшлар марказида спорт соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Шорт-трекчи Даниил Ейбог Жаҳон чемпионатида иштирок этади

14-16 март кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида шорт-трек бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилади. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог ҳам қатнашади.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг илк мусобақалари бошланди

Бугун, 11 мартдан эътиборан мамлакатимизда 2025 йилги “Беш ташаббус олимпиадаси“ мусобақаларига старт берилди. Ўйинлар дастурига биноан дастлабки мусобақалар жорий йилнинг 11-13 март кунлари маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида шашка бўйича биринчи босқич мусобақалари бўлиб ўтади.

Бокс. Бугун 5 нафар спортчимиз рингга кўтарилади

Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун учинчи кун жанглари бўлиб ўтади. Бугун кун давомида 5 нафар вакиламиз кейинги босқич масаласини ҳал этиш учун рингга кўтариладилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.