21 ёшли ҳайдовчи Nexia-2'да велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли аёлни уриб юборган. Фарғонада Nexia-2 ҳайдовчиси чет эл фуқаросини уриб юборди.
Автобуслар “Машинасозлар” метро бекати – “Чорвоқ” йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига (“Чорвоқ” эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.
Режадан ташқари қўнишга туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи сабаб бўлган. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва — Наманган йўналиши бўйича HY-9620 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди.
Ёнғинга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган. ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 7 июнь куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Ерқўрғон” бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган.
Қиз дераза панжарасидан пастга қулаган. Пастда уч нафар йигит қизни қўллари билан тутиб олишган.
Мазкур алифбода кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган коррупцияга оид 25 та атамага изоҳ берилган. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабарига кўра, Аксилкоррупция алифбоси Ўзбекистонда илк бор яратилган.
Ота вояга етмаган қизини бир йил давомида муттасил ҳақоратлаб, калтаклаб келган. Аввалроқ, Қашқадарёнинг Косон туманида ота ўз қизини аёвсиз калтаклагани ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудлари бир кун электр таъминотидан узилади. Эртага, 7 июнь куни соат 07:00 дан 8 июнь соат 08:00 га қадар Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида қуввати 6300 кВА бўлган куч трансформаторининг қувватини 10000 кВА қувватга алмаштириш ишлари олиб борилади.
ЙТҲ натижасида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
52 ёшли эркак ўзининг тарбиясида бўлган 13 ёшли қизни номусига теккан. Иш судда кўрилди.
Айни вақтда мотогуруҳ ходимларига германиялик мутахассислар томонидан амалиёт дарслари ўтилмоқда. Тошкент шаҳар ЙПХ ходимларига Германиядан келтирилган янги русумдаги мотоциклларни бошқариш ва улардан тўғри фойдаланиш ўргатилмоқда.
2 туп чинор дарахтлари кесилиши сабаб ўсимлик дунёсига 190 млн сўмдан кўп зарар келтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда дарахтлар кесилиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 млрд доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.
Агар фуқаро вояга етмаган даврида жиноят қилиб, жазосини ўтаб чиққан бўлса, судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексининг 77 ва 85-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан шахснинг вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун қонун олдида ўз жазосини тўлиқ ўтаб бўлгандан сўнг, унинг оқибатлари келгуси ҳаётига таъсир қилмаслиги ва ўз ҳаётини янгитдан бошлаши учун имконият берилишини таъминлаш мақсадида вояга етгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Президентнинг махсус вакили Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади. “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларида 6 июнь куни кун бўйи табиий газ вақтича йўқ бўлади. Тошкентнинг Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларидаги айрим ҳудудларда газ қувури ва қудуқларида таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
У мазкур қўшиққа блогер қиз билан клип ишлаб, иккиси ҳам ярим яланғоч кийимда рақсга тушишган. Қўшиқчи жиддий огоҳлантирилди.
Асосий айблануви Тажимуратовга белгиланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди. Олий Судда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир бўлган воқеалар юзасидан жиноят иши бўйича 16 нафар маҳкум номидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор чиқарилди.
Бемор эркак шифохона ҳовлисида ачинарли аҳволда ётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Зомин туманидаги шифохоналардан бирининг ҳовлисида бир бемор оғир аҳволда ётгани акс этган видео тарқалди.
Текширув давомида аквапаркга ташриф буюрганларнинг фотосуратлари ёки видеоларининг мавжудлиги ёки тарқатилиши фактлари исботланмади. Бассейн мутасаддилари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Самарқанд вилояти ИИБ 25 ёшли ҳуқуқбузарни қўлга олди. У узр сўраб чиқди.
Мазкур маблағлар ички ва пиёда йўлларни таъмирлаш учун сарфланади. Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, болалар ҳамда спорт майдончаларини қуриш, маҳалла ҳудудида макро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация ишлари, кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфияти ва яшаш сифатига ижобий таъсир қилувчи ободонлаштириш учун республика бюджетидан пойтахт бюджетига 211 млрд сўм ажратилади.
Aqualand аквапаркига ташриф буюрганлардан бири аёллар кийиниш хонасига видеокузатув мосламаси ўрнатилганлигидан ғазабланиб таҳририятимизга мурожаат қилди. Бироқ, бино ичида видеокузатув ҳақида огоҳлантирувчи белгилар ёпиштирилмаган.
Натижада 7 та уй ертўласи, битта ҳовли ва 3 та ишлаб чиқариш цехи ҳудудига сув тўпланган. Жорий йилнинг 4 июнь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Салар" каналида сув оқимининг меъёридан ошиқ оқиши сабабли сув тошиши ҳодисаси кузатилган.
Orlando ҳайдовчиси аввал чорраҳада Lacetti'га урилиб, ҳаракатини қасддан давом эттирган. Кейин у бошқа бир ЙПХ машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетгани акс этган видео тарқалди.
У 25 май куни дўстлари билан каналга чўмилишга бориб, оқиб кетган. Фарғонада 25 май куни каналда оқиб кетган йигит 3 июнь куни топилди.
МЧЖлардан бири бир киши учун $12,5 минг бошқаси $10 минг талаб қилган. Улар Дин ишлари Қўмитасида ишловчи танишлари орқали бу ишни амалга оширишни айтишган.
ИИБ биносидаги камера қайд этган видеолавҳани эълон қилинди. Аввалроқ, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБга олиб келинган 20 ёшли йигит 4-қават деразасидан сакраши натижасида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Бортига 240 нафар зиёратчини олган самолёт Тошкентдан Мадинага учиб кетди. 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02:00 да Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг бортида 240 нафар зиёратчиси бўлган илк рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб кетишди.
Тўрт ой ичида UzAuto Motors АЖга салкам 200 млрд сўм солиқ имтиёзи берилган. Uzbekistan Airways АЖ 215,1 млрд сўм солиқ тўлаб, 508 млрд сўм солиқ имтиёзига эга чиққан.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.