Конституция байрами муносабати билан белгиланган дам олиш кунлари маълум қилинди. 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида Президентнинг тегишли фармони имзоланган эди.
Бундай ҳаракатни бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиш билан жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда.
Икки нафар шифокорлар ЖКнинг бир моддаси бўйича айбсиз деб топилди ва бошқа модда бўйича жазога тортилди. Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.
Чилонзор тумани Ободонлаштириш бўлими ходимлари мурожаат қилиб, аслида улар ҳақиқий ходим эмаслиги, улар ҳақиқий ходимларга иснод келтираётганини айтишди. Тошкент кўчаларида гўёки "Ободонлаштириш ходимлари" қиёфасида, автоулов эгаларидан пул сўраб тиланчилик қилаётган айрим аёллар аниқланди, дея хабар бермоқда Чилонзор тумани ҳокимлиги.
Ҳолат юзасидан одам саводоси моддаси билан жиноят иши очилди. Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ Оҳангарон шаҳар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда яна бир шахс одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати. Ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган аёл (Ҳ.Т.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 2004 йилда туғилган аёл (З.О.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Ҳолат сабаблари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Оққўрғон туманидаги мактаблардан бирида ўқувчи ўқитувчиси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрида пиёдалар учун шароитлар йўқлигидан шикоят қилиб, кўпроқ автобуслар сотиб олиб, пиёдаларга шароит қилиш бўйича топшириқ берди. Самарқандни машиналар учун эмас, одамлар учун қулай шароитни яратиш керак.
Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этишди. Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Республика бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та ҳолатлар содир бўлди.
Президент қарорига кўра, оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишлари белгилаб берилди. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан Ўзбекистонда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик даромадлар иқтисодий ўсишни сезиларли даражада рағбатлантиради.
Улар 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни миллий валюта сўмга айирбошлаб олгани аниқланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Ипак Йўли” АИТБ Чилонзор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.Т.
Рақобат қўмитаси 42 та шундай веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклиф киритган. Рақобат қўмитаси қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган бир қатор веб-сайтлар блоклангани ҳақида хабар бермоқда. Қайд этилишича, амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.
Таълим технологиялари компанияси мактаблар учун смарт доскалар ҳам ишга туширади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Жанубий Кореяга ташрифи давомида AHA Co., Ltd компаниясида бўлиб, қатор учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари томонидан 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги аниқланди.
Кам таъминланган оилалар реестри ва мажбуриятлар реестрини шакллантириш, автомобил рақамлари учун тўловни соддалаштириш, ҳимоя ордерини бериш ҳолатлари рўйхатини кенгайтириш – қонун ҳужжатларига киритилган шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 декабрдан кучга киради. Norma.uz ёзганидек, 1 декабрдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар тақдим этилади: Меҳнат мигрантлари учун касблар ва чет тилларини ўргатиш Миграция агентлиги чет элга ишлашга кетмоқчи бўлган фуқаролар учун касб-ҳунар ва чет тилларини ўрганиш учун таълим ташкилотларига аризалар юборади.
Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида ишлаётган ходимлар ойлиги 2025-йилда икки марта оширилади. “Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги президент қарор қабул қилинди.
Instagram'га эрта турмушни тарғиб қилиб, видео жойлаган блогер жаримага тортилди. Видеода иштирок этганлар эса огоҳлантирилди.
Тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштиришни, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш (енгил турдаги объектлар бундан мустасно) ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтиришни таъқиқлаш назарда тутилмоқда.
Отабек Умаров Шавкат Мирзиёевга биринчи ўринбосар бўлди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.
“Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни жорий этиш тўғрисида” Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қарор билан 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақининг қуйидаги чекланган тарифлари белгиланмоқда: — бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм.
Президент қарорига кўра, нодавлат МТТларнинг конструкцияли йиғимлардан озод қилиниши белгиланди. “Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Бунга гастрономик кўчани ташкил этишдаги таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида 24/7 режимда фаолият юритувчи кўнгилочар (гастрономик) кўчани ташкил этиш бўйича ишларнинг иккинчи қисми жадал давом этмоқда.
Пойтахт ИИБ фуқароларни огоҳликка, ишончли сотувчилардан товар сотиб олишга чақирди. Ижтимоий тармоқларда қизил икра, денгиз маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда фирибгарлик қурбонига айланган истеъмолчиларнинг хабарлари тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, бу навбатдаги фирибгарлик схемаси.
Давлат раҳбари ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев бугун, 23 ноябрь куни "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.
Россотрудничество қандай ҳужжатларни топшириш кераклигини айтди. Тошкентдаги Рус уйи (Россотрудничество) Россия Федерацияси ҳукумати квоталари бўйича Россия олий ўқув юртларида ўқиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Фарҳод Боқиев жабрланувчи сифатида блогер устидан ариза берган. Бугун, 22 ноябрь куни ЖИБ Чилонзор туман судида Қобул Дусовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Кўп қаватли уйнинг 10- қаватида яшаган ушбу фуқаро ўзбошимчалик билан енгил ва оғир конструкцияли ноқонуний қурилмалар қуриб, яшаб келган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Республика бўйлаб ноқонуний қурилишлар бўйича рейд тадбирлари ўтказилган.
Аниқланишича, шу кунга қадар, қиймати 1 млрд сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинган. Бугун, 22 ноябрь куни Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида пиротехника воситаларини йўқ қилишга қаратилган тадбир ўтказилди.
Президент хориждаги ватандошларга Ўзбекистонга визасиз кириш, кўчмас мулк сотиб олиш ва бошқа қатор имтиёзлардан фойдаланиш имконини берувчи "Ватандош" картасини расмийлаштириш ва бериш тартибини тасдиқлади. Президент қарори билан ватандошлар учун гувоҳнома ва "Ватандош" картасини расмийлаштириш, бериш ва бекор қилиш тартиби тасдиқланди.
Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларни лицензияси бўлмаган "тур агентликлардан" огоҳликка чақирди. "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, қуйидаги талабгорлар танлов ғолиби деб топилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.