Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди. Бундан ташқари, уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.
Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Аввалроқ, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари хизмат хонасида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётгани айтилган сурат ижтимоий тармоқда тарқалди.
Миллатлар аро низо келтириши мумкин бўлган ҳамда ўзбек халқига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтгани учун унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ тахаллуси билан танилган Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли шахс 2024 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Кореяда яшаб, ўзининг тармоқдаги саҳифалари орқали миллатлар аро низо келтириши мумкин бўлган ҳамда ўзбек халқига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтиб, чиқишлар қилган. Унинг бу сўзлари кўплаб ўзбекистонликларнинг эътирозларига сабаб бўлган.
Айниқса, давлат томонидан молиялаштириладиган концертларда фонограммалардан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади, эндиликда ижрочиларга унвонлар беришда уларнинг жонли ижро этиш имкониятлари ҳисобга олинади. “Концерт-томоша фаолиятида жонли ижрони янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан: — давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади; — концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» деб аниқ кўрсатилиши лозим; — Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.
Давлат раҳбари масъул идораларга турли йўналишлар бўйича парвозлар ва сайёҳлар сонини ҳисоблаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифда 14 та янги замонавий “Airbus” самолётини харид қилиш, яна 5 тасини ижарага олишга келишилди, “Boeing” компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошланди.
Энди ChatGPT ишлаб чиқувчиси республика бюджетига қўшилган қиймат солиғини тўлайди. OpenAI компанияси Ўзбекистонда электрон хизматлар етказиб берувчи сифатида рўйхатдан ўтди, бу ҳақдаги маълумотлар Давлат Солиқ Қўмитаси сайтида пайдо бўлди.
Ростини айтсам видеони кўриб, ўзим ҳам уялдим, дея узр сўрашди йигит ва қиз. Вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, воқеа иштирокчиларининг шахси аниқланган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган ҳамда ҳуқуқбузарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. "Яхши кўрган қизим илтимос қилгани ва оёғи педалга етмагани учун ҳайдашга рухсат бергандим.
Электр энергияси учун тарифлар тармоғида янги градация пайдо бўлади: 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача 800 сўм тўланади. Бундан ташқари, нархлар ҳар йили 1 майдан бошлаб инфляция даражасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда индексланади.
Таҳлил қилинган 103 та давлат органидан 9 тасида коррупцияга қарши курашда қониқарсиз натижалар қайд этилган. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази шулар жумласидандир.
Андижонлик 39 ёшли фуқарога ишга қабул қилинган ҳар бир киши учун 1000 доллар ваъда қилинган. Иш ҳужжатларига кўра, Ф.Х.
Бундан аввал шаҳар ҳокими ҳар бир туман учун 1 млрд сўмдан ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилганди. Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида йўлларни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Қўмитанинг маълум қилишича, Panorama Airways ва Gulbahor Airways авиакомпанияларининг ҳаракатлари 2558 кишига 25 млрд сўмлик зарар етказган. Рақобат қўмитаси томонидан бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали “Умра” сафарларига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган туроператорларининг арзон нархда сотиш таклифлари асосида рекламалар қилинаётгани каби ҳолатлар ҳам кузатилаётганини маълум қилди.
Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Yutong автобусларида амалга оширилади. “Тошкент” автовокзалидан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.
Беш ойда Қозоғистон 12 миллиард куб метрдан ортиқ сув олди. Ўзбекистон Қозоғистонга 2024 йилнинг октябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар 12,6 миллиард куб метр сув жўнатди, бу аввалроқ режалаштирилганидан 1,7 миллиард куб метрга кўпдир. 2025 йилги суғориш мавсумида Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали қарийб 3,7 миллиард куб метр сув жўнатади, дея хабар бермоқда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.
Наманган вилоятида яшовчи 51 ёшли фуқаро Россия қуролли кучлари билан шартнома тузиб, Мариуполь шаҳрида хизмат қилган. Иш материалларига кўра, 2023 йил май ойида судланувчи К.
Эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида президент тегишли қарор қабул қилди. 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади.
Базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади. Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга: — электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача; — табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
Бунинг учун my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, сўралган маълумотларни тўлдириш талаб этилади. Маълум қилинишича, эндиликда Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга ариза бериш янада осонлашди.
Болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Бунга таъмирлаш ишлари режалаштирилгани сабаб бўлган. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Учтепа, Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 гача табиий-газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Таъкидланишича, ҳайдовчилар Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланишлари мумкин. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 апрель санасидан 9 апрель кунига қадар, Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Бу маблағлар Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бошланган коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришга оид тергов доирасида музлатиб қўйилди. 28 март куни Брюссел прокуратураси мулкни мусодара қилиш бўйича марказий идорага Белгия давлат ғазнасига 108 миллион доллар ўтказиш бўйича кўрсатма берди, деб хабар берди агентлик матбуот хизмати. Қайд этилишича, бу маблағлар ниҳоят давлат фойдасига мусодара қилинди.
Парвозлар Boeing-737 ҳаво кемасида амалга оширилади. Уммон Султонлигининг “Oman Air” авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
"Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: — йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ; — аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш; — йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.
Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 27 март куни Шовот туманида содир бўлган.
Жорий йил 7 апрелдан 16 майгача навбатма-навбат пойтахтнинг барча туманларида иссиқ сув таъминоти бўлмайди. Veolia Energy Tashkent 2025 йил апрель ва май ойларида "Тошиссиқликмарказ" ташаббуси билан амалга ошириладиган иссиқлик манбаларини режали профилактик тўхтатиш жадвалини эълон қилди.
C16 русумли русумли автомобилларни синовдан ўтказиш чоғида халқаро хавфсизлик стандартлари бузилиши аниқланганидан кейин шундай қарор қабул қилинди. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Хитойнинг Leapmotor русумли енгил автомобилларини сертификатлаштиришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида сертификатлаштириш органларига огоҳлантириш хатлари юборди, бунга сабаб C16 русумли русумли автомобилни текширишда нуқсонлар аниқланган.
Таъкидланишича, кўплаб санъаткорлар ўз даромадларини тўлиқ декларацияламаганлиги сабаб улардан солиқ ундирилмаяпти. Маълум қилинишича, санъаткорлар, қўшиқчилар амалдаги тартиб бўйича декларация тўлдириши ва ўз даромадларини кўрсатиши керак.
Рейд тадбирлари давомида электрон ёки бир марталик QR-чипталар ёрдамида тўловни амалга оширмаган шахсларга маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда. Аввалроқ, Тошкент шаҳри жамоат транспорти автобусларда нақд пулни қабул қилиш амалиётидан тўлиқ воз кечилгани ҳақида хабар қилган эдик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.