Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев ва Туркия маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференсия орқали учрашув ўтказилди. Тадбирда бу давлатда туризм соҳасида илғор тадқиқотларни амалга ошириб келаётган Каппадокия университети ректори ҳам иштирок этди.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) давлатимизнинг кучли ижтимоий сиёсатини амалда татбиқ этиш борасида ибратли ишлар қилинмоқда. Ота-онаси ёки ўзи биринчи ё иккинчи гуруҳ ногирони бўлган талабаларга, ўқишда юқори натижа кўрсатаётганларга университет васийлик кенгаши қарори бўйича грант ажратилмоқда.
Мен санъатдан йироқ соҳа вакилиман. Лекин кейинги пайтда рўй бераётган воқеалар бевосита санъат соҳасига аралашишни тақозо қилаётир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда, Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида, Экология вазирлиги ҳузуридаги Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ва ФAО мутахассислари Хоразм вилоятига ташриф буюришди.
26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази иш бошлади.
Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари — Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятидан Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари ҳамда турли ускуна ва анжомлар тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2019-йилнинг январ ойидан 2024-йилнинг июнь ойигача бўлган давр учун сўмнинг номинал ва реал самарали алмашув курслари ҳисоблаб чиқилди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2019-йилдан 2023-йилгача реал самарали алмашув курси 7,6 фоизга мустаҳкамланган, номинал самарали алмашув курси эса деярли 6,6 фоизга пасайган.
Ўзбекистон темир йўллари учун Корея Эксимбанки иштирокида 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар харид қилинади. Бу борада 2024 йил 14 июнда Корея Республикасининг «Hyundai Rotem» компанияси билан шартнома имзоланган бўлиб, 12 август куни лойиҳани амалга оширишга тдоир Президент Қарори қабул қилинди.
Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида футболчи Mарлен Чобанов Миллий гвардия ходимига жароҳат етказди. Бу ҳақда Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан «Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими» резолюциясини қабул қилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилмоқда.
Жорий йилнинг 9 август куни соат 19:40 атрофида Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lacetti автомобили руль бошқарувини йўқотган. Натижада йўл четида турган 4 ёшли болани уриб юборган.
Ўзбекистон президенти тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади. Ҳужжатда қайд этилишича, улар мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳада янги ва истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, ўзининг ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатиб келаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мукофотланди.
Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни сунъий интеллект ва IT соҳасидаги стартап лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига доир тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда ахборот технологиялари жадал ривожлантирилиб, барча соҳаларда татбиқ этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2017-2023 йиллар оралиғида экспорт қилинган маҳсулотларнинг мураккаблик даражаси ўрганилди. Маҳсулотларнинг мураккаблик даражасини ҳисоблашда Гарвард университетининг Кеннеди мактаби илмий лабораторияси (Harvard Kennedy School Growth Lab) томонидан ишлаб чиқилган Маҳсулотнинг мураккаблик индекси (Product Complexity Index — PCI) дан фойдаланилди.
2024-2025 йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун, имтиҳонлар ўтказилмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари иштирокидаги брифингда айтилди.
Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган «Зомин» туристик-рекреацион зонасидаги осма дор йўли 12 августдан 18 августгача ишламайди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида ташкил этилган лойиҳанинг навбатдаги босқичи ҳам ушбу эзгу ниятларга қаратилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан барча давлат ва нодавлат телеканалларга кўрсатма хати юборганини эълон қилди. Қайд этилишича, сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда.
Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Кузда мазкур миқдор оширилиши ҳисобига тўлов нархи ҳам ошади.
1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 340 минг сўмдан 375 минг сўмга ошади. Унга кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади: • Техник кўрик, «аптечка» — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм); • Хавфсизлик камарини тақмаслик — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм); • Ҳужжатсиз юриш — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм); • Суғуртасиз ҳайдаш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • «Қизил» дан ўтиш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • Нотўғри «парковка» — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • Телефонда гаплашиш — 1 млн 225 минг сўм (айни вақтда 1,2 млн сўм); • Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм); • Тезликни ошириш (20 км/с) — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм); • Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм); • Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 375 минг сўм (айни вақтда 3 млн 60 минг сўм); • Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 750 минг сўм (айни вақтда 3 млн 400 сўм); • Маст ҳолда ҳайдаш — 9 млн 375 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм); • Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 625 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 5 млн 100 минг сўм); • Рухсатсиз «тонировка» — 9 млн 375 минг сўм (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм); • «Тонировка»дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 15 млн сўм (айни вақтда 13 млн 600 минг сўм).
2024 йилнинг 15 июлидан 15 август санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди. “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, 16 август санасидан «Тошкент-Марказий» вокзали ўз фаолиятини бошлайди.
Ҳудудларда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
6 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев 2024 йилда олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ахборот берди. Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган ўқув йилини тугатган 214 минг нафар битирувчининг тўлиқ рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олинган ва бандликка оид маълумотлар базаси билан солиштирилган.
Бухоро вилоятига қилинган ташриф натижадорлигини ошириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитларни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Асака туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлади. Маълум қилинишича, Асака туманида яшовчи, 3 фарзанднинг онаси, 1994 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, жаҳл устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлаб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари “Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз” турпакетининг концепциясини ишлаб чиқди. Марказий Осиё цивилизацияси тараққиётида Сурхондарё вилоятининг аҳамияти жуда катта.
Шаҳрисабздаги “Лочин” оромгоҳида “Ёшлар келажак бунёдкорлари” III халқаро қурултойи доирасида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини кучайтириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида “Енг яхши туризм лойиҳаси” танлови бўлиб ўтди. Унда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар Республика миқёсида туризм соҳасини ривожлантириш, ёш саёҳатчилар сонини кўпайтиришга эришиш, инвестицияларни жалб қилиш, туризм салоҳиятини кенгайтириш бўйича ўз таклиф ва лойиҳаларини намойиш этишди.
Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида кўрилаётган Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганини маълум қилди. Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020/2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023/2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.