Бугун Жаъфаров ва Саидраҳимов проф боксдаги иккинчи жангларини ўтказишади

Бугун Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида "IBA.Pro 2" профессионал бокс турнири бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик икки боксчи ҳам рингга кўтарилади.

Ўзбекистон авиациясида тарихий тендер: Урганч аэропорти учун ҳамкор аниқланди

Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation компанияси Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш билан шуғулланади. Incheon International Airport Corporation (Жанубий Корея) авиация тарихида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича биринчи очиқ тендер ғолиби бўлди, деб хабар берди Uzbekuistan airways матбуот хизмати.

Самарқандда эркак ўзининг вояга етмаган қайни укасини дўппослади — видео

17 ёшли йигит тан жароҳати олган. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.

Шавкат Мирзиёев: Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди. Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

Президент бошчилигида ўтказилаётган йиғилишда қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди. «Бир нарсани аниқ тушуниш керак.

Ўзбекистонлик талабалар халқаро чемпионатда энг яхшилар қаторидан жой олди

Яқинда Беларус Республикасининг Жодино шаҳрида “БEЛАЗ” ОАЖ базасида МДҲ давлатларининг етакчи техник олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «BELAZ CHALLENGE 2025» номли машинасозлик ишлари бўйича халқаро чемпионат бўлиб ўтди. «BELAZ CHALLENGE 2025» — халқаро таълим лойиҳаси бўлиб, у МДҲ мамлакатларидаги техник олий ўқув юртларининг энг яхши талабалари орасида тоғ-кон саноати муаммоларини ҳал этиш, мавжуд масалаларга истиқболли ечимлар топиш бўйича ноёб имконият яратувчи платформадир.

Шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди. Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди.

“Ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди, деганлар жуда катта хато қилади” – президент

Шавкат Мирзиёев халқаро бозорлардаги тебранишлар шароитида тадбиркорларга тўсиқлар яратаётган раҳбарларни қаттиқ огоҳлантирди. “Такрор ва такрор айтаман – “ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди” деганлар жуда катта хато қилади.

Тошкентда Tesla'ни ёқиб юборган шахс қўлга олинди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс автотураргоҳда турган автомашинани ёқиб юборганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

“Harword” университети ҳузуридаги “Growth Lab” маркази 2023 йил натижалари асосида эълон қилган сўнгги рейтингда Ўзбекистон 145 давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Бу сўнгги беш йилда 25 поғонага юқорилаганини англатади.

Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

“Harword” университети ҳузуридаги “Growth Lab” маркази 2023 йил натижалари асосида эълон қилган сўнгги рейтингда Ўзбекистон 145 давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Бу сўнгги беш йилда 25 поғонага юқорилаганини англатади.

Қишлоқ хўжалиги келажагига илҳом бағишлаб: “Тупроқнинг олти дюйми” ҳужжатли филми намойиши ва Ўзбекистонда қайта тикланувчи қишлоқ хўжалиги бўйича муҳокама

ТОШКЕНТ, 2025-йил 17-апрел — Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳамкорлигида Ўзбекистонда қайта тикланувчи қишлоқ хўжалигининг имкониятларини намойиш этувчи муҳим тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида Буюк Британияда суратга олинган “Тупроқнинг олти дюйми” ҳужжатли филми намойиш этилиб, ушбу филм ёш фермерларнинг тупроқни тиклаш, саломатлигини яхшилаш ва маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлаш орқали озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимини ўзгартираётгани ҳақида ҳикоя қилади.

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Баҳрайнга тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Ар Риёд шаҳрида) Нодиржон Турғунов мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заянийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди, дея хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда букмекерлик фаолияти учун йиллик лицензия 13,8 млрд сўм этиб белгиланди

Лотереялар, букмекерлар ва Интернетда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ фаолият мажбурий лицензияланиши керак бўлганлар рўйхатига киритилди. Лицензиялаш учун давлат божи ва жарималар ҳам белгиланди.

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Хоразмдаги тунги клубда раққосалик қилаётган мактаб ўқувчиси бўйича маълумот берди

Ўқувчи қиз 2024 йилда Россияга чиқиб кетганлиги ва жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келиб, ҳеч бир мактаб рўйхатида қайд қилинмагани анқиланди. Аввалроқ, Хоразмда 14 ёшли мактаб ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Хоккей. Ўзбекистон Индонезия дарвозасига 26 та гол урди

Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия терма жамоасини ўта йирик ҳисобда мағлуб этди. Жамоамиз томонидан йўлланган 26 та шайбага рақиблар бир марта жавоб қайтаришди — 26:1.Ўзбекистон тўрт ўйиндан 10 очко жамғариб, Жаҳон чемпионати IV дивизионининг турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Хоразмда 14 ёшли мактаб ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди

Ҳолат юзасидан тунги клуб раҳбари жазоланди ва вояга етмаган қиз вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан тунги пайтда фаолият олиб борувчи кафе, бар ва ресторанларда назорат-рейд тадбирлари амалга оширилди.

Бокс. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишади

17 апрелдан 1 майгача Иорданиянинг Амман шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. World Boxing шаъфелигида ўтказилаётган ушбу турнирда терма жамоамиз ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади.

«Фарғона водийси „порох бочкаси“ эмас, балки тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди» — Шерзод Асадов

Фарғона водийси бугунга келиб, геосиёсатчилар айтганидек, «порох бочкаси»га эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди, дея пост қолдирди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов.«1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг «Буюк шахмат тахтаси» китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто «порох бочкаси»га ўхшатган эди.

Фарғонада руҳий носоғлом эркак Миллий Гвардия кийимини кийиб, фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлди

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди. Марғилон шаҳар Янги Марғилон шаҳарчаси Мустақиллик МФЙ Янги Фарғона кўчасида яшовчи фуқаро Қ.З, Марғилон шаҳридаги автотураргоҳда Миллий гвардия (қўриқлаш бўлими) органига тегишли бўлган кийим-бошда, йўловчилар билан турли хил мавзуларда гаплашиб, Миллий гвардия органи шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этиб келаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

"Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Ҳужжатда акциядорлик жамиятлари, фонд биржалари ва электрон тижорат соҳаларидаги ҳуқуқий механизмлар қайта кўриб чиқилган.

Россия ташқи ишлар вазири 22 апрелда Ўзбекистонга келади

22−23 апрель кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Бугун боксчимиз Ар-Риёдда WBC Гран-присида ўз чиқишини бошлайди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси бошланади. Аввал хабар берганимиздек, мусобақада жами 5 нафар ҳамюртимиз баҳс олиб боради.

Самбо. Бугун Осиё-Океания чемпионатида ёшлар ўртасидаги баҳслар ўтказилади

Бугун пойтахтимиз мезбонлик қилаётган самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тўртинчи кун баҳслари ташкил этилади. Кун давомида 2005-2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги баҳслар (18-20 ёш) бўлиб ўтади.

Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан тўғри сотилади

«Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори [ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Россиянинг Саратов вилояти Дергачевский туманида ўзбекистонликлар иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Сергели туманида бир кўча уч кунга ёпилади

"Жалойир" кўчасида асфалтлаштириш ишлари олиб борилади. Сергели тумани "Жалойир" кўчасида асфалтлаштириш ишлари олиб борилишини, 18-19-20 апрель кунлари автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Қорақалпоғистонда сохта пул ясаб, сотаётганлар қўлга олинди

Улар 200, 100, ва 20 минг сўмлик купюраларни сотаётган вақтда қўлга олинган. Қорақалпоғистон божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ ва МГ ходимлари билан ҳамкорликда Тахиатош туманида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган қалбаки пул бирликларини айланмага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қилмишлари фош этилди.  Тезкор тадбир давомида фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500  000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Қорақалпоғистонда сохта пул ясаб, сотаётганлар қўлга олинди

Улар 200, 100, ва 20 минг сўмлик купюраларни сотаётган вақтда қўлга олинган. Қорақалпоғистон божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ ва МГ ходимлари билан ҳамкорликда Тахиатош туманида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган қалбаки пул бирликларини айланмага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қилмишлари фош этилди.  Тезкор тадбир давомида фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500  000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Хоккей. Арманистон Кувайтга ютқазиши натижасида Ўзбекистонда дивизион ғолиби бўлиш имконияти юзага келди

Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳслари давом этмоқда. Бугун дивизион доирасида 3-тур ўйинлари ўтказилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.