Тўрт боксчимиз қатнашадиган WBC Гран-присининг бошланиш санаси эълон қилинди

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ташкил этадиган Гран-при 17 апрель куни бошланади. Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман ўзнинг X (Twitter)даги саҳифасида хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги зилзилалар муносабати билан ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мьянмада рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) Бош консулхонасининг маълум қилишича, мактуб Мьянма давлат бошқаруви кенгаши раиси генерал Мин Аунг Ҳлаингга жўнатилган.

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини, хориждаги ватандошларни, бутун дунё мусулмонларини Рамазон Ҳайити билан табриклади.«Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шоду хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз», — деди давлат раҳбари.

«Ҳар бир норасмий учрашув муносабатларимизга катта суръат бағишлайди» — Мирзиёев Тўқаев билан учрашувда

Шавкат Мирзиёев 29 март куни Олмаота шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан норасмий учрашув ўтказди.Президентлар икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.

Курашчи қизларимиз Осиё чемпионатини бронза медали билан якунлашди

Иорданияда ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида аёллар кураши баҳслари якунига етди. Ортдан қолган кун ҳамюртларимиздан 18 ёшли Шаҳзода Алланиязова (-65 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Ҳайит намози сабаб пойтахтдаги қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Таъкидланишича, масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Аввалроқ, Рамазон ҳайити 30 мартга тўғри келиши ҳақида хабар қилган эдик.

ФВВ раҳбарига янги ўринбосар в.б. ва вазирлик академияси бошлиғи тайинланди

Президент қарори билан Рустам Шухратович Жумаев фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.У молия, таъминот ва қурилиш департаменти бошлиғи бўлади.

Чигирев ва Гейниш Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишди!

Кун хушхабари! Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига лицензиясига эга чиқишди.

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди!

Ўзбекистоннинг профессионал боксдаги етакчи спортчиларидан бири Шаҳрам Ғиёсов (16-0, 9 КО) навбатдаги жангини 12 апрель куни ўтказади. Унинг бу сафарги рақиби аргентиналик Франко Окампо (17-2, 8 КО) бўлади.

«Ҳумо»: Финалга бир қадам қолди!

«Ҳумо» Қозоғистон чемпионати плей-оффининг финал сериясига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда. 30 март куни соат 17:00 да «қанотлилар» ярим финалнинг олтинчи ўйинида «Торпедо» билан ўз майдонида тўқнаш келишади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик маслаҳатлашувларининг еттинчи раунди бўлиб ўтди

28 март куни Тошкентда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасида маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Гизат Нурдаулетов раислигида ўтган музокараларда икки давлат ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, хавфсизлик хизматлари, шунингдек, диний ишлар бўйича қўмиталар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистонда "тонировка" учун жарима миқдори кескин пасайтирилиши кутилмоқда

Ички ишлар вазирлиги "МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Қонун лойиҳасига кўра, МЖтК келгусида “126-1(прим1)-модда билан тўлдирилиши ва ҳайдовчилар ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномада кўрсатилган талабларни бузиб, транспорт воситаларидан фойдаланганлиги учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (375 минг сўм) жаримага тортилишлари мумкин.  Маълумот учун, шу кунгача ушбу ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 25 баравари миқдорида (9 млн 375 минг сўм) жарима солинар эди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Олмаота шаҳрида норасмий учрашув ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент марказидан Янги Тошкентга қатнайдиган автобус йўналиши очилди

Тошкент шаҳридан Янги Тошкентга қатнайдиган автобус йўналиши очилди, яна иккита йўналиш ҳаракати тизмаси ўзгартирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Олмаотада норасмий учрашув ўтказади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон — Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.

"Свет" ва газ нархларининг ошиши 1 майга қадар кечиктирилди

Янги тарифлар аввал режалаштирилгани каби 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, президент Шавкат Мирзиёев аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, шунингдек, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига электр энергияси ва газ бўйича янги тарифларнинг кучга кириш муддатини кечиктириш топшириғини берди.  Янги тарифлар аввал режалаштирилгани каби 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

Туркиядаги Европа мактаблари ўзлигидан нафратланадиган катта қатламни яратишга эришган — Алишер Қодиров

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Истанбул мэри Экрем Имамўғлу ҳибсга олинганидан кейин бошланган оммавий норозилик намойишларига ўз муносабатини билдирди.«Туркиядаги тартибсизликларда бир воқеага эътибор қаратишимиз керак: бир гуруҳ ёшлар маст ҳолатда Истанбулдаги қадимий Шаҳзодабоши жоме масжиди деворларига ҳожат қилиб, тарихий қабрларни бузиб ташлаганлар.

“Гулистон-Тошкент-Чиноркент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди

Энди Гулистон шаҳридан Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги Чиноркент бекатигача тез юрар электропоезд қатнайди. 2025 йилнинг 28март кунидан бошлаб "Гулистон — Тошкент — Чиноркент — Тошкент — Гулистон" йўналиши бўйича шаҳарлараро тезюрар поезди ва 7211-сонли "Гулистон — Тошкент " шаҳарлараро тезюрар поезди йўлга қўйилади.

Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи қуйиш шохобчаси операторини калтаклади (видео)

Ҳолат сабаблари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ёқилғи қуйиш шохобчасида  икки кишининг жанжали акс этган видео тарқалган эди.

Марказий Осиё ва ЕИ энергетика, хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорликни давом эттиради

Туркманистон пойтахти Ашхободда пайшанба куни Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг 20-учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати. Унда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари, Қозоғистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас иштирок этди.

Ўзбекистон масжидларида Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Муслимонлар идораси 30 март куни ўқиладиган Рамазон ҳайити намози вақтларини вилоятлар кесимида маълум қилди. Ўзбекистон масжидларида 2025 йил 30 март, якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:  1. Андижон вилояти 06:20; 2. Наманган вилояти 06:20; 3. Фарғона вилояти 06:20; 4. Тошкент вилояти 06:30; 5. Тошкент шаҳар 06:30; 6. Самарқанд вилояти 06:40; 7. Сирдарё вилояти 06:40; 8. Жиззах вилояти 06:40; 9. Қашқадарё вилояти 06:45; 10. Сурхондарё вилояти 06:45; 11. Бухоро вилояти 06:50; 12. Навоий вилояти 06:50; 13. Хоразм вилояти 07:05; 14. Қорақалпоғистон 07:15.

2022 йилги Олимпиада иштирокчиси Туркиядаги меҳмонхонада рўй берган ёнғинда ҳалок бўлди

Туркиялик чанғичи Беркин Уста Бурса яқинидаги Улудағдаги тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда BBC. 25 ёшли спортчи Туркия тоғ чанғиси ва сноуборд ўқитувчилари уюшмаси президенти лавозимида ишлаган 57 ёшли отаси Яҳё Уста билан бирга ҳалок бўлди.

Боксчиларимизнинг Бразилиядаги Жаҳон кубогида қатнашадиган таркиби маълум

30 март – 7 апрель кунлари Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтади. World Boxing ташкилоти томонидан ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.

Аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда масъул ташкилот ва идора раҳбарларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи пойтахт ҳудудларида аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этиш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш каби йўналишлардаги ишларга кўмаклашиш мақсадида ўз фаолиятини Тошкентда давом эттирди. Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ томонидан Тошкент шаҳар масъулларига аҳоли муаммоларини ўрганиш, сайёр қабуллар ташкил қилиш, уларда аниқланган муаммолар бўйича вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ечим топиш каби вазифаларни бажаришда қатор ишлар амалга оширилди.

“Хотин-қизлар экологик фаоллик сари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди

“Яшил макон” — виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз,  фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз”                                                                                      Шавкат Мирзиёев Бугун — 26 март куни Бухоро вилоятидаОила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизлар экологик фаоллик сари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди. Тадбирда 400 нафардан ортиқ қатнашчилар, жумладан Илмий жамоатчилик, халқаро ташкилотлар вакиллари, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Аёл маърифати” жамоатчилик кенгаши ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари, туман-шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари иштирок этишди.

Эр ва хотин мол-мулкининг шартномавий тартиби !!!

Оила институти фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий бўғини бўлиб, ушбу институтни ҳар томонлама ривожлантириш ўз навбатида жамиятнинг барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда эр ва хотин ўртасида оилавий муносабатлари тугатилганда ҳаттоки оилавий муносабатлар тугамасдан туриб ҳам ўрталарида мол-мулк низолари вужудга келади.

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Улуғбек Жўраев Шухратжон ўғли Андижон вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Оммавий тартибсизликлар содир этишга ўқитиш ва молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

ЖКга киритилган ўзгаришга кўра, жарима ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси қўлланилади. Қонун билан ЖКнинг 244-моддасига оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.

Қозоғистонлик менежер икки ўзбекистонлик MMA жангчисини муаммони октагонда ҳал қилишга чақирди

Октагон лигаси менежери Султан Жакупов ўзбек MMA жангчилари Одилхон Камолов ва Ҳумоюн Тўхтамуродовни шахсий низоларини профессионал жанг орқали ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда Sportnews нашри хабар берди.

Фигурали учиш. Чигирев ва Гейниш қисқа дастурдан сўнг 11-ўринда

Бостон (АҚШ) шаҳрида ўтаётган фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш қисқа дастурда 62.33 балл жамғариб, 11-натижани қайд этишди.Энди улар 28 мартга ўтар кечаси соат 03:15 да эркин дастурда ўз чиқишларини намойиш этишади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.