Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринлари яратиш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли таъсир кўрсатади. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш қишлоқ хўжалигининг муҳим бўғини сифатида мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун ушбу соҳа салоҳиятни оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Самарқандда рухсат этилмаган биноларга қарши кураш доирасида беш қаватли бино бузиб ташланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими ўринбосари Феруз Нажмиддинов хабар берди.
1-синфга Онлайн-қабул электрон тизими 20 июнь куни, соат 12:00 да ишга туширилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
UzAutoMotors 21 июнь куни соат 10:00 да Cobalt автомобилига шартнома очилишини эълон қилди. Қайд этилишича, 21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингга умумий 8 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқаручилари томонидан Бўстонлиқда адашиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Навоий, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ аниқланган. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2024 йил 1 январдан 15 июнгача ўтказилган 40,8 мингта назорат тадбирлари чоғида жами 38,8 мингта ноқонуний ҳолатлар аниқланди.
13-15-июн кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея саммитида қатор ўзаро манфаатли масалалар муҳокама этилди. Унда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзгидромет” 20-24 июнь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Мазкур огоҳлантириш амал қиладиган ҳудудлар: Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида; Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари гидрогель ва сув танқис бўлган ҳудудларда ундан фойдаланиш имкониятларини таҳлил қилди. Сўнгги йилларда дунё ҳамжамиятини қурғоқчилик, сув танқислиги, тупроқ деградацияси ва чўлланиш каби муаммолар ташвишга солмоқда.
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистон бокс терма жамоаси 19 июнь куни ўз иштирокини ўтказди.
Ўзбек таэквондосида навбатдаги тарихий воқеа: Миллий терма жамоамиз Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун бешинчи йўлланмани ҳам қўлга киритди. Никита Рафалович Олимпиадага боради! Таеквондо WТ бўйича +80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович Париж Олимпиадаси лицензиясига эга чиқди.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Matiz» русумли транспорт воситаси йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Супер яримўрта вазн тоифаси WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов илк ҳимоя жангига тайёргарликни давом эттирмоқда. У 3 август куни АҚШ вакили Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги санасини очиқлади. Чарм қўлқоп устамиз июль ойида рингга қайтишни режалаштирмоқда.
19 июнь куни Тошкент вақти билан 17:09да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик.
«Термиз темир йўл сув таъминоти» шўъба корхонасида ичимлик ва оқова сув нархларини белгилаш тўғрисида қарор эълон қилинди. Мазкур ҳужжат Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан қабул қилинган.
Москвада туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича Россия–Ўзбекистон қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» AA хабар берди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойга ташрифи давомида China Xiaou Group компанияси билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Василевич Фен вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Давлатмиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Мухаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади. Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари, вазирлик ва идора вакиллари бириктирилди.
Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Инспектор кекса фуқаронинг ақли норасолигидан фойдаланиб, уйини ўзининг хотини номига ўтказган, пулларига эса машина сотиб олган. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълумотларига кўра, профилактика инспектори А.М.
Вилоят ҳокимлиги ва Хитойнинг China Xiaou Group компанияси билан 1,5 млрд доллар келишув имзоланди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациясининг Хитойга ташрифи давомида China Xiaou Group компанияси билан вилоят ҳудудида 3 босқичда 1,5 млрд доллар тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.
Амаки қизларнинг ота-онаси вафот этгани сабаб Қозоғистонга олиб кетган ва у ерда уларга нисбатан тегажоғлик қилгани аниқланган. Болалар омбудсманининг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 июнь куни Болалар омбудсманига 2000 йилда туғилган А.А.
“Катта дубулға” турнирларининг уч карра чемпиони, дунёнинг иккинчи ракеткаси, испаниялик теннисчи Карлос Алькарас Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтадиган АТП-500 чимли турнири ташкилотчиларидан унинг бўлажак ўйини 20 июнга тўғри келса, ўйинлар тақвимини ўзгартиришни сўрашини айтди. Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни футбол бўйича Испания терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинини ўтказади. Испанлар италияликлар билан ўйнайди.
25 йил давомида элчи лавозимида ишлаган Виталий Васильевич Фен 77 ёшида вафот этди. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Васильевич Фен бугун, 18 июнь куни вафот этди.
Жами 18 481 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 18 372 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.
Ушбу куни Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Мазкур кенг кўламли спорт тадбирининг иштирокчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси қатнашиб, тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ташкилий кўмагида ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.