Париж-2024. Ўзбекистон бу спорт тури бўйича энг кўп медал оладиган бўлди

Олимпиадада ярим финалга чиққан боксчилар медалларни нақд қилишади. Ўзбекистон терма жамоаси 5 нафар боксчи билан ярим финалга етиб келди.

ХОҚ IBA'нинг мурожаатини эшитишни хоҳламаган

Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) 2022 йилда ўтказган тестлари Имон Хелифнинг биологик эркак эканлигини аниқлаганди, деди Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) вице-президенти ва IBA собиқ бош котиби Истван Ковач. "Муаммо Хелифнинг тестостерон даражасида эмас эди, чунки буни тузатиш мумкин, балки Имоннинг биологик эркак эканлигини аниқ кўрсатган гендер тести натижасида", деди Ковач.

Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида ташкилотчиларга ўлим билан таҳдид қилишган

Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида ўзига нисбатан ўлим таҳдиди билан боғлиқ вазиятни кўрган айрим ташкилотчилар прокуратурага мурожаат қилган. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Олимпиадада муҳокама мавзусига айланган боксчиларнинг гендер тестлари қонуний асосда олиб борилмаган

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан жазоирлик боксчи Иман Хелиф ва тайванлик боксчи Лин Ютингнинг гендер тестлари қонуний асосда олиб борилмаган. Бу ҳақда ХОҚнинг коммуникация бўйича директори Марк Адамс маълум қилди.

Париж-2024. Испаниялик теннисчилар бронза медалга эга чиқди

Испаниялик теннисчилар Кристина Буча ва Сара Соррибес-Тормо Олимпиаданинг бронза медалларини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда улар чехиялик Каролина Мучова ва Линда Носковадан 6:2, 6:2 ҳисобида устун келди.

Олимпиадада можарога аралашиб юрган спортчи медални кафолатлади

Олимпиадада гендер можаросига аралашган тайванлик боксчи Лин Ютинг 57 килограммгача вазн тоифасида ярим финалга чиқди ва Париждаги Олимпиада ўйинларида камида бронза медални кафолатлади. Чорак финалда Ютинг болгариялик Светлана Каменова-Станевани мағлуб этди.

Қиличбозлик бўйича жамоавий йўналишда чемпионлар аниқланди

Қиличбозлик бўйича Украина жамоавий йўналишда Париждаги Олимпиадада олтин медални қўлга киритди. Финалда украиналиклар Жанубий Корея вакилларидан 45:42 ҳисобида аниқроқ ҳаракат қилишди.

Париж-2024. Қозоғистон спорт гимнастикасида илк медалига эга чиқди

Наримон Қурбонов спорт гимнастикаси бўйича Қозоғистонга илк Олимпиада медалини келтирди. У спорт оти баҳсларида иккинчи бўлди.

Хитойлик теннисчи жамоасига узоқ кутилган олтин медални тақдим этди

Хитойлик теннисчи яккалик баҳсларида илк бор Олимпиада чемпиони бўлди. Чжэн Циньвэнь финалда хорватиялик Донна Векични 6:2, 6:3 ҳисобида енгди.

Париж-2024. Ольга Забелинская ҳамда Янина Кускова гуруҳ пойгаси дастурида стартга чиқишди

Велоспортчиларимиз Ольга Забелинская ҳамда Янина Кускова гуруҳ пойгаси дастуридаги иштирокларини бошлашди. Дастурга кўра, 93 нафар спортчи 158 км масофани босиб ўтишади.

Судлар ва ОАВ ҳамкорлигига бағишланган тренингда нималар ҳақида сўз юритилдию нималар қолиб кетди?

Бухоро шаҳрида “Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш лойиҳаси” (JSSA) ҳамкорликда ташкил этган тадбирда Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар қатнашди.

Вольковнинг Ганга қарши қачон жанг ўтказиши маълум бўлди

Россиялик жангчи Александр Вольков 26-октябрь куни Абу-Дабидаги турнирда оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони франциялик Сирил Ганга қарши иккинчи жангини ўтказади. Шунингдек, Абу-Дабида россиялик Магомед Анкалаев ва австриялик Александр Ракич (ўрта вазнда иккинчи ва бешинчи), шунингдек, БАА термаси учун курашаётган австралиялик Роберт Уиттакер ва Ҳамзат Чимаев (ўрта вазнда учинчи ва 11-ўринлар) жанг қилади.

Байлз Париж-2024'даги олтинларини яна биттага ошириб қўйди

Америкалик гимнастикачи Симона Байлз Париж Олимпиадасида таяниб сакраш дастурида ғолиб чиқди ва Олимпия ўйинларининг етти карра чемпионига айланди. Байлз 15,300 балл тўплади, иккинчи ўрин бразилиялик Ребека Андраде (14,966), учинчи ўрин америкалик Жейд Кэрига (14,466) насиб қилди.

Афғонистонлик дзюдочи допингдан ижобий натижа билан ўтди

Афғонистонлик дзюдочи Муҳаммад Самим Файзаднинг Париж Олимпиадаси вақтида ўтказилган допинг тестида анаболик стероид станозолол топилди. Намуна 30 июль куни 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/16 финал баҳсидан сўнг олинган бўлиб, унда Файзад австриялик Воҳид Борхашвилига ютқазиб қўйганди.

Гулноза Матниязова профессионал спортчилик фаолиятини якунлади

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг маҳоратли дзюдочи Гулноза Матниязова профессионал спортчилик фаолиятини расман якунлаганини эълон қилди. Бир неча кундан сўнг 30 ёшни қарши оладиган спортчимиз Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари, 3 та Осиё ўйинлари, Жаҳон чемпионатлари, “Катта дубулға” ва Гран-при мусобақаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Париж-2024. Илгиз Танташев бошчилигидаги вакилларимиз Олимпиада ўйинлари ярим финал ўйинида ишлайди

Хабарингиз бор, айни кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақанинг футбол спорт тури доирасида Марокаш Испания учрашувида Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз иш олиб боради.

Париж-2024. Анвар Анваров мусобақани тарк этди

Енгил атлетикачимиз Анвар Анваров Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. Узунликка сакраш дастурида қатнашган бухоролик атлетимиз саралашда 7.77 метр натижа кўрсатди.

Париж-2024. Футбол. Аёллар ўртасида ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди, бу ерда ҳам Испания бор

2024 йилги Олимпиадада аёллар футболи турнирининг чорак финал босқичи якунланди. Эътиборингизга 1/4 финал учрашувлари натижаларини тақдим этамиз: АҚШ – Япония – қўшимча вақтда 1:0;Германия – Канада – 0:0, 4:2 пенальтилар;Испания – Колумбия – 2:2, 4:2 пенальтилар;Франция – Бразилия – 0:1. Шундай қилиб, АҚШ ярим финалда Германия билан, Бразилия эса Испания билан баҳс олиб боради.

Бокс. Исроил Мадримов очколар ҳисобига Кроуфордга ютқазди

Ўзбекистон вақти билан 4 август тонгида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Ушбу оқшомнинг марказий жангида Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари учун тўқнаш келди.

Париж-2024. Бокс. Ярим финалга қайси мамлакатдан нечта спортчи етиб келди?

Париж олимпиадаси эркаклар ўртасидаги бокс мусобақасида ярим финалга Ўзбекистондан энг кўп спортчи етиб келди — 5 нафар.Франциянинг 3 аъзоси ушбу босқичга етиб келган бўлса, Доминикан, Куба ва Испаниядан икки нафардан ярим финалга чиқди.

Мактабларда мажбурий мактаб формаси жорий этилдими?

Бу йил мажбурий мактаб формаси жорий этилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик хабарларга муносабат билдирди.

Андижонда “Дунё садолари” фестивалига қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 29—31 июль кунлари бўлиб ўтган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига барча манбалар ҳисобидан жами 6 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Париж-2024. 4-август куни баҳсларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бугунги баҳсларида Ўзбекистон делегацияси бокс, велошоссе ва енгил атлетика спорт турларида 6 нафар атлет билан иштирок этади. Боксчиларимиз Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов финал йўлланмаси учун жанг қилишса, енгил атлетикачимиз Анвар Анваров саралаш босқичида қатнашади.

Париж-2024. Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 доирасида чорак финал жангини ўтказди

Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иккинчи жангини ўтказди. Юртдошимиз чорак финалда 2018-йилги жаҳон чемпиони, Хитой Таипейи вакили Чен Ниен Чин билан баҳс олиб борди ва тажрибали рақибига муносиб қаршилик кўрсатди.

Париж-2024. Велоспорт. Никита Цветков старт олган пойга якунига етди

Велошоссе бўйича эркаклар ўртасидаги гуруҳ пойгаси дастури ўз якунига етди. Афсуски, 273 кмга мўлжаллангам мазкур йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз Никита Цветков финишга етиб кела олмади.

Париж-2024. Маршан Фельпснинг рекордларини янгилади

Франциялик Леон Маршан Париждаги Олимпия ўйинларида 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида олтин медални қўлга киритиб, Олимпия рекордини ўрнатди. 22 ёшли Маршан 1 дақиқа 54,06 сония вақт кўрсатиб, 2008 йилда Майкл Фельпс томонидан ўрнатилган рекордни янгилаган (1:54,23).

Жокович фаолиятида илк бор Олимпиада финалига чиқди

Новак Жокович фаолиятида илк бор Олимпиада финалига чиқди! Турнирда биринчи рақам остида сараланган 37 ёшли сербиялик ярим финалда дунёнинг 16-ракеткаси италиялик Лорензо Музеттини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Париж-2024. Батутдан сакраш бўйича ғолиб аниқланди

Беларуслик Иван Литвинович Париждаги Олимпиадада батут бўйича дастурда биринчи ўринни эгаллади. Финалда у 63,090 балл тўплади.

Париж-2024. Боксчиларимизнинг ярим финал жанглари қачон ўтказилади?

Эркаклар терма жамоамиз 5 нафар боксчи билан ярим финал йўлланмасини нақд қилишди. Эндиликда вакилларимиз финал учун баҳсларга киришишади.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам ярим финалга йўл олди

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) жорий Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун галдаги медални тақдим қилди. Ҳамюртимиз чорак финалда даниялик Николай Тертерянни кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдиришга эришда ва ярим финалчилар қаторига қўшилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.