Президент эртага Москва шаҳрига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимиздаги «Пахтакор» қиличбозлик спорт мажмуида катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 90 нафарга яқин спортчи қиличбозликнинг шпага, рапира ва сабля йўналишидаги яккалик ҳамда жамоавий беллашувларда чемпионлик учун кураш олиб боряпти.

Самарқандда «ECOM & Retail EXPO Samarkand — White Label Edition» электрон савдо ва чакана савдо форуми бўлиб ўтади

2025 йил 20–21 май кунлари Самарқанд шаҳрида жойлашган SOF EXPO Samarkand коʼргазма мажмуасида электрон савдо ва чакана бозор соҳасидаги йирик тадбир — «ECOM & Retail EXPO Samarkand — White Label Edition» форуми ўтказилади. Ушбу форум Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Оʼзбекистон сотувчилари уюшмаси кўмагида ташкил этилмоқда ҳамда мамлакат ва минтақадаги электрон савдо салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Адхам Худойқулов Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори бўлди

Адхам Юсупович Худойқулов президент ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.Адхам Худойқулов бунга қадар Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси директори эди.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 292-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар қилди.

Ўзбекистон президенти Германиянинг янги канцлерини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Германия федерал канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

ОТБ ва Ўзбекистон музликлар эриши ва сув танқислигига мослашиш лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда мамлакатга музликларнинг эриши, сув танқислиги ва тупроқ деградацияси оқибатларига мослашишга ёрдам бериш учун сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳалар ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг Миландаги йиллик йиғилиши доирасида ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиёда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, табиат ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича директори Ясмин Сиддиқий маълум қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири.

Бокс. Иноуэ вазн тоифасини ўзгартирадими?

Журналистлар биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига шу саволни беришди. Япониялик 32 ёшли боксчи вазнини ўзгартиришга ҳозирча жиддий сабаб кўрмаётганини айтди.  "Ҳозирча биринчи ярименгил вазн тоифасида қийналмаяпман.

Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди, яна бири огоҳлантирилди

Йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Даврон Султанов, Фаррух Шарипов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент 7 май куни ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари“ мусобақаларига тайёргарлик масалалари бўйича селектор йиғилиши ўтказилди

17 майдан юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаси старт олади. Кеча Спорт вазирлигида ушбу янги форматдаги мусобақага тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Хитойда юз берган қайиқ ҳалокати муносабати билан Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида юз берган фожиа муносабати билан ХХР раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади, деб хабар берди президент матбуот котиби.Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилади.

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди

Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов (ёшлар) -109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2017-2024 йилларда саноат ривожланишининг асосий тенденциялари таҳлил қилинди

2017-2024 йилларда саноатдаги ўсиш тенденциялари ишлаб чиқариш тузилмаларини кенг кўламда ислоҳ қилиш шароитида шаклланди. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳар йили ўртача 6,2 фоизга, умуман, таҳлил қилинган даврда эса 1,5 баробардан кўпроққа ўсди.

Ўзбекистон кубогининг кечаги куни юнон-рум кураши беллашувлари ўтказилди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкентда спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги мамлакат кубоги ўтказилмоқда.Кеча "Универсал" спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақа доирасида юнон-рим кураши беллашувлари ва турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Оғир атлетикачимиз Жаҳон чемпионатининг навбатдаги медалини терма жамоамизга тақдим этди

Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли кечди. Қудратбек Салимжонов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

Футзал. Бугун Осиё кубогига старт берилади

Яна бир неча соатлардан сўнг Хитой Халқ Республикасининг Ҳоҳҳот шаҳрида аёллар футзали бўйича Осиё кубоги мусобақасига старт берилади. Учинчи бор ўтказилаётган қитъа чемпионатида 12 та жамоа тўрттадан учта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишади.

Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди, янги департамент тузилди

Президент қарори билан ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Бунинг ўрнига ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди.

Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди

Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритган қалбаки дори воситалари ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан шуғулланган яширин цех фаолиятига барҳам берилди. Бу ҳақда “Darakchi.uz” Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади

Дам олиш учун ажратилган ерларда бинолар қуриш, шунингдек, мавжуд биноларни кенгайтириш ёки бу ерларнинг майдонини қисқартириш тақиқланади. Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.  Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Расман. Муроджон Аҳмадалиев япониялик мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг олдидан Мексикада рингга чиқади

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Муроджон Аҳмадалиев супер енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга қарши жанг олдидан Мексикада рингга чиқади. Бу ҳақда Matchroom маълум қилди.

Тошкент метросида илк бор аёллар машинист бўлиб иш бошлади

Электропоезд машинисти лавозимига талабгорлар орасидан илгари метрополитеннинг турли тузилмаларида ишлаган 16 нафар ходим танлаб олинди. Тошкент метросида илк бор аёл электропоезд ҳайдовчилари пайдо бўлди.

Хорижга ишлаш ва саёҳатга кетадиган талабаларга 15 млн сўм ссуда берилади

2025 йил 15 майдан “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади. шуни назарда тутувчи ҳукумат қарори 2 май куни қабул қилинди.

“Маънавий камолот сари” мавзулар тўпламининг юзага келиши ва ундан самарали фойдаланиш ҳақида

Маълумки, мамлакат аҳолисининг 70 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил қиладиган Ўзбекистон том маънода ёшлар мамлакати ҳисобланади. Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг асосий эътиборида, ғамхўрлиги остида бугунги мамлакатимиз ёшлари алоҳида қудратли куч сифатида шакллланганлиги билан бир қаторда, Ўзбекистон иқтисодий, ижтимоий, маданий, сиёсий ва маънавий ҳаётининг ҳақиқий ижодкорлари, илҳом манбаи, муҳим иштирокчилари, бунёдкорлари сифатида намоён бўлмоқда.

“Маънавий камолот сари” мавзулар тўпламининг юзага келиши ва ундан самарали фойдаланиш ҳақида

Маълумки, мамлакат аҳолисининг 70 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил қиладиган Ўзбекистон том маънода ёшлар мамлакати ҳисобланади. Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг асосий эътиборида, ғамхўрлиги остида бугунги мамлакатимиз ёшлари алоҳида қудратли куч сифатида шакллланганлиги билан бир қаторда, Ўзбекистон иқтисодий, ижтимоий, маданий, сиёсий ва маънавий ҳаётининг ҳақиқий ижодкорлари, илҳом манбаи, муҳим иштирокчилари, бунёдкорлари сифатида намоён бўлмоқда.

«Миллий тикланиш» ва ЎзЛиДеП фракциялари «Тараққиёт блоги»ни тузди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ва «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ўртасида «Тараққиёт блоги»ни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди, деб хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.«Тараққиёт блоги» 93 нафар депутатдан иборат бўлиб, парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.

Талабалари энг кўп жиноят содир этган Тошкендаги топ-5 та олийгоҳ номи маълум қилинди

Талабалар томонидан ЙТҲ, ўғрилик ва гиёҳвандлик жиноятлари энг кўп содир этилган. Талабалари жиноят содир этиш бўйича транспорт университети етакчилик қилди.

Пойтахтда ва Тошкент вилоятида ноқонуний сақланаётган ёввойи ҳайвонлар аниқланди

Ноқонуний сақланаётган ҳайвонларнинг бир қисми белгиланган тартибда сақлаш учун Тошкент шаҳар ҳайвонот боғига топширилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди.

"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун 15 млн сўмгача ссуда ажратилади

Ҳар йили 2 минг нафаргача ёшларнинг ишлаш ва саёҳат харажатлари қопланади. Жорий йилнинг 15 майдан "Wорк and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Моҳинур Эсонбоева ҳамда Алишер Османов делегациямиз ҳисобига 6 та медални қўшиб қўйди!

Перу пойтахти мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда! Якунланган кунда ўтказилган беллашувларда иштирок этган спортчиларимиз 3 та олтин ва 2 та кумуш, жами 5 та медалга сазовор бўлишди.

Ўзбекистонликлар Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 3 кун дам олади

Бандлик вазирлиги дам олиш кунларини эълон қилди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлари дам олинади:  9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни; 10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни; 11 май (якшанба) — дам олиш куни.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.