Саудия Арабистонида ташкил этилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида навбатдаги кун беллашувлари якунланди. Ўзбекистон делегацияси унда 1 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларини ўз ғазнасига қўшиб қўйди.
Афсонавий Майк Тайсон собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фюри профессионал рингга қайтиши керакми ёки йўқлигини айтди. "Бир неча ой дам олсин-да, қайтиб келсин.
Италиянинг Турин шаҳрида профессионал эркак теннисчилар уюшмаси – ATP Tour'нинг якуний турнири бошланди. Жаҳоннинг энг кучли саккиз нафар ракетка устаси қатнашаётган мусобақада 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида пара дзюдо бўйича қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Беллашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 9 та медалга эга чиқишди.
Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги кунида юртдошларимиз сузиш, футзал, оғир атлетика, карате ва муай-тай баҳсларида қатнашишади.
Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир муваффақиятли кунни ўтказди. 10 ноябрь куни ҳамюртларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди. Олтин: - Мадиёр Дониёров (бокс, -60 кг)- Абдуллоҳ Мадаминов (бокс, -65 кг)- Хуморабону Мамажонова (бокс, -57 кг) - Сарвар Зафаржонов (оғир атлетика, силтаб кўтариш, -88 кг) - Сарвар Зафаржонов (оғир атлетика, икки кураш, -88 кг) Кумуш:- Дзюдо аралаш жамоавий- Одинахон Исмоилова (бокс, -60 кг) - Сарвар Зафаржонов (оғир атлетика, даст кўтариш, -88 кг) Бронза: - 4х100 метрга комплекс сузиш (аралаш эстафета) Манба: Olympic.uz
Бугун Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев ҳамда шоссе дастурида Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Владимир Старчик (Украина) МОҚда меҳмон бўлишди. Улар Қўмита раҳбариятига терма жамоанинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги хусусида маълумот беришди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) трансгендерларга Олимпия ўйинларида аёллар мусобақаларида иштирок этишни тақиқлайди, деб ёзади The Times. Қарор 2026 йил бошида трансгендерларнинг (туғилганда эркак бўлганлар) аёллардан жисмоний устунлиги бўйича илмий асос тайёрланганда эълон қилиниши кутилмоқда.
Испаниялик теннисчи, дунёнинг 2-рақамли теннисчиси Карлос Алькарас Якуний турнир-2025 гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида австралиялик Алекс Де Минаурга қарши ўйиндаги ғалабаси ҳақида гапирди. Унинг сўзларидан The Guardian иқтибос келтиради.
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун 4-босқичга старт берилади. Кеча эса 3-босқичнинг тай-брек баҳслари бўлиб ўтди.
Саудия Арабистонида давом этаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг кеча кун баҳслари делегациямиз учун ёрқин ғалабаларга бой бўлди. Кун давомида атлетларимиз томонидан 3 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медаллари қўлга киритилди.
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 15 миллион 250 минг долларни ташкил этган йилнинг Якуний WTA турнири ниҳоясига етди. Мусобақа бош соврини қозоғистонлик теннис маликаси Елена Рибакинага насиб этди.
Истеъдодли оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бирданига 3 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.У даст кўтаришда 134 кг натижа билан бронза, силтаб кўтаришда 170 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида 3-босқичнинг классик форматдаги ўйинлари якунланди.Кутилмаганда, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов мусобақани тарк этди.
Греция пойтахти Афина шаҳрида теннис бўйича ATP 250 тоифасига кирувчи турнир якунига етди. Мусобақа бош соврини сербиялик афсона Новак Жоковичга насиб этди.
VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг бугунги куни делегациямиз учун омадли ўтди. Спортчиларимиз кун давомида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришди.
Қозоғистонлик теннис маликаси Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида ўтказилаётган Якуний WTA турнирининг илк финалчисига айланди. Дунёнинг олтинчи ракеткаси бўлиб турган Рибакина 1/2 финалда WTA рейтингида ўзидан бир поғона юқорида бораётган америкалик Жессика Пегулани уч сет натижасига кўра иродали тарзда мағлубиятга учратди - 4/6, 6/4, 6/3. Елена бу ғалабаси билан теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 3:3. Икки соату етти дақиқа давом этган баҳсда Рибакина 15, Пегула эса 1 тагина эйс зарбасини амалга оширди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти Риёд-2025 VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Саудия Арабистони пойтахтига етиб келди. Меҳмонларни Саудия Арабистони МОҚ Ижроия қўмитаси аъзоси шаҳзода Абдулла Фатҳ ал Сауд самимий кутиб олди.
Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) россиялик фигурали учувчи Камила Валиевани 2022 йилги Европа чемпионатининг олтин медалидан расман маҳрум қилди. Бу Швейцария Федерал судининг спортчининг дисквалификациясини рад этишидан кейин содир бўлди.
Бишкек шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди. Бугун мусобақанинг дастлабки кун беллашувлари бўлиб ўтди.
Ҳиндистонда ўтказилган “Asia Auto Gymkhana Championship-2025” мусобақасида мамлакатимиз вакиллари муваффақиятга эришди. Қитъанинг энг кучли автоспортчилари иштирок этган пойгаларда Ўзбекистон автоспорт терма жамоаси аъзолари биттадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
Бугун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларига расман старт берилади. Тантанали очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Икки иқтидорли спортчи Лайма Владсон ва Александра Бармичева Ўзбекистон фуқаролигини олди ва эндиликда халқаро ареналарда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.Лайма Владсон — Ўзбекистон профессионал теннисининг янги юзи18 ёшли теннисчи Лайма Владсон, илгари Литва номидан иштирок этган, ITF талқинига кўра дунёнинг энг кучли 10 нафар ёш қизлари қаторига киради ва WTA жаҳон рейтингида 887-ўринда туради.
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича "Wuxi 2025 World Taekwondo Grand Slam Challenge" мусобақаси ўтказилди.Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шаббона Абдувалиева (57 кг) ҳам иштирок этди.
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида кеча 2-босқичнинг (1/64 финал) жавоб баҳслари ўтказилди. Жавоҳир Синдаров биринчи ўйинда ғалаба қозонган эди.
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугундан 2-босқичга (1/64 финал) старт берилди.Шамсиддин Воҳидов илк саралаш босқичида ғалаба қозонган бўлса, 2-босқичдан турнирга Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев қўшилишди.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиоҳунов мамлакат чемпионатларида ҳакамлик тизими қандай ташкил этилиши ҳамда бу коррупцияни енгишга қандай ёрдам бергани ҳақида гапирди.“Бизнинг федерация республика чемпионатига барча ҳакамларни хориждан таклиф қилишга қарор қилган.
Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) октябрь ойи якуни бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Кучли 100 талик рўйхатда Ўзбекистондан 5 нафар гроссмейстер ўрин олди.
Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси спортчилари бугундан баҳсларга киришади. Ҳамюртларимизнинг дастлабки беллашуви футзалчиларимизнинг мезбонларга қарши ўйинига тўғри келади.
Жорий йилнинг 22-31 октябрь кунлари Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақаларда спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медалларига сазовор бўлди. Умумжамоа ҳисобида ҳамюртларимиз Хитойдан кейин, иккинчи ўринни қўлга киритди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур мусобақада совриндор бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларига давлат томонидан кўзда тутилган бир марталик пул мукофотлари тақдим этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.