Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. “Huquqiy axborot” telegram каналининг маълум қилишича, микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади.
Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсманга жамоатчилик фаолларидан Зангиота туманидаги 13 ёшли С.Р.
Ҳодиса юзасидан ҳокимлик маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухорода Янги йил арчаси ағдарилиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Яқинда ҳам “ “Panorama Airways” авиакомпаниясининг парвози кечиктирилган эди. Аввалроқ, “Panorama Airways” авиакомпаниясининг "Тошкент – Жидда" йўналишидаги парвози кечиктирилгани ва аэропортдаги йўловчилар акс этган видеолар тарқалди.
Ота-она қаровисиз қолган ва ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига “Президент совғаси” берилади. Ҳар йилнинг сўнгидаги анъанага кўра, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун мўлжалланган “Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди.
"Тошшаҳартрансхизмат" 2023 йил 30 декабрдан 2024 йил 2 январгача бўлган даврда ҳаракатланадиган жамоат транспорти жадвали ҳақида маълумот берди. Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон фуқаролари 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олишлари ҳақида аввал хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев 24 та янги лойиҳа, жумладан, метанолдан олефин ишлаб чиқариш, шунингдек, маиший техника ва автомобиллар учун металл плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида гапирди. Давлат раҳбари бугун бўлиб ўтган йиғилишда электротехника, кимё ва фармацевтика саноатидаги мавжуд камчиликларни танқидий таҳлил қилди, деб хабар берди президент Матбуот хизмати.
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари пойтахт туманларидаги 12 та деҳқон бозорларида ташкил қилинди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Ташкил қилинган бозорлар ва уларнинг жойлашуви рўйхати қуйидагича: — Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ, “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ;— Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори” АЖ;— Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ;— Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ;— Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ;— Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;— Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ;— Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;— Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ;— Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ;— Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори” АЖ.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Рўзигул Орзиқуловага президент совғаси – Chevrolet Onix автомобили топширилди. 23 декабрь куни Тошкент шаҳрида "Йил аёли" миллий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Президент фармони билан 2024 йилда дам олиш кунлари ва уларни кўчириш саналари аниқ бўлди. Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъий назар): 22 март – жума; 11 апрель – пайшанба; 18 июнь – сешанба; 3 сентябрь – сешанба; 31 декабрь – сешанба.
Ушбу пуллар Россия ва Туркияда тайёрланиб, Қирғиз Республикаси орқали Ўзбекистонга олиб келинган. Сурхондарё вилоятида яшовчи шахс 50 АҚШ доллари купюраларидан иборат бўлган қалбаки 19250 АҚШ долларини ҳақиқий 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат туризм қўмитаси фуқароларни “Умра”га лицензиясиз жўнатиш билан шуғулланган компаниялар рўйхатини эълон қилди. Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб фуқароларга “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Фуқаролардан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларда ишлашга бормаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралмоқда. Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
Президент 2024 йилда дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида фармон имзолади. 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
Автобуслар бугундан бошлаб Талабалар шаҳарчасидан юришни бошлайди. Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи ва қишки таътил муносабати билан доимий яшаш жойларига жўнаб кетувчи талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди.
Шунингдек, маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар ходимларининг ойликлари 35 фоизгача ошади. Келаси йилдан Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Президент жадидлар каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарурлигини айтди. Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.. Президентнинг айтишича, Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда мамлакатга жадидлар каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.
Ўзини "кўча" деб атайдиган жиноий гуруҳлар ва коррупцияга берилган мансабдор шахслар жазога тортилади. Айни дамда президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда.
АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг ноқонуний миграциясини кескин қоралади ва уларни Америкага саёҳат қилиш учун хавфсиз йўллардан фойдаланишга чақирди. Жорий йилнинг 20 декабрь, чоршанба куни АҚШ 119 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Серобидин Исмоилов ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбдор дея гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Андижон вилояти Избоскан туманининг собиқ ҳокими Серобидин Исмоилов ҳибсга олинди.
Тошкентда туман тушгани сабабли 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди. Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Тошкент аэропортида маҳаллий вақт билан соат 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди.
Қашқадарёда унаштирилгани айтилган 7 синф қизнинг онаси воқеа тафсилотларини сўзлаб берди. Аввалроқ, Қашқадарёда 7 синф мактаб ўқувчиси унаштирилгани ҳақида видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Шартнома фақат онлайн берилади. Дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.
Қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши вақтинча чекланди. Айрим рейслар Тошкентга йўналтирилди.
Ўртоғини тўйида Spark томида "сайр" қилганлар жазога тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада бир нечта йигитлар ҳаракатланиб кетаётган Spark устида чиқиб олишгани акс этган видео тарқалди.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Бугун соат 14:13 да водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли "Л-524" электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди.
Ёқилғи-энергетика учун тўлов интизомини мустаҳкамлашни такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш такомиллаштириш тўғрисида”ги вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Натижада истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан "Ўзэнергоинспекция" билан ҳамкорликда назорат харидлари ўтказилган.
Уларнинг айтишича, АҚШда асосан Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун рейдлар бошланган. АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди, дея хабар бермоқда UzReport телеканали Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.