Тошкентда чиқиндини кўчага ташлаб, Миллий гвардия ходими билан жанжаллашган фуқаро қўлга олинди

Ходим чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган эркакни огоҳлантирган. Аммо, эркак ходимга қаршилик қилиб, уни ҳақоратлаган.

Навоийда ўтказилган рейдлар давомида қоидани бузган ҳайдовчилардан 1,3 млрд сўмдан кўп жарима ундирилди

Бир кунда эса 1,2 мингта қоидабузарлик учун жами 279 млн сўм миқдорда жарима қарздорлиги ундирилган. Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кечиктирилган жарима қарздорликларини ундириш мақсадида жорий йилнинг 15 ноябрь кунидан бошлаб кучайтирилган тартибда рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тошкент аэропортида автобуснинг самолёт билан тўқнашиб кетганлиги ҳолатига изоҳ берилди

Тўқнашув натижасида Airbus А320 самолётининг бурун конуси шикастланган. “Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида HY054 "Урганч – Тошкент" рейсини бажаргандан сўнг, “Uzbekistan Airways”авиакомпанияси мутахассислари Airbus 320 ҳаво кемасини навбатдаги рейсни амалга ошириш учун тайёрлашаётган бўлган.

Қандолатчилик корхоналарига $3 млнгача ёрдам ажратилади

Экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача молиявий ресурслар ажратилиши тўғрида президент фармонни қабул қилди. Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев “Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни қабул қилди.

Москвада ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида оммавий муштлашув бўлди — видео

Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Миллий гвардия ходимларига резина дубинкалар билан бирга махсус дубинкалардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Махсус таёқчаларга мисол сифатида хорижий мамлакатларда қўлланиладиган телескопик ва пластик таёқчалар келтирилган.  "Миллий гвардия тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Тошкентда метрополитендан фойдаланадиган йўловчиларнинг кунлик қатнови 720 мингтага етган

Давлат раҳбари метро хизматлари сифатини ошириш, яна янги вагонлар олиб келиш бўйича кўрсатма берди. Бугун, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Қўқонда эр ва хотин ис газидан заҳарланиб вафот этишди

51 ёшли эр 49 ёшли аёли билан бирга ис газидан заҳарланди. Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га хабар қилишича, 2023 йил 21 ноябрь куни Қўқон шаҳар “Амирқул мерган” МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз уйда яшаган 1972 йилда туғилган С.К.

Фарғонада "замхоким" мажбурий обуна режасини бажармаган коллеж директорини калтаклагани айтилмоқда

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳодисага муносабат билдирди. Аввалроқ, Kun.uz сайтида Бағдод тумани педагогика коллежи директори туман ҳокимининг ўринбосари томонидан калтаклангани ҳақида мақола эълон қилинди.

Тошкентда 22 ёшли йигит шифокор аёлга стул улоқтирди

Шифокор беморни кўриб, вирусолог-мутахассис кўригига юборган. Натижада бемор ва унинг яқинлари норози бўлиб, шифокорга ўта қўпол муносабатда бўлган.

Шифокор аёлга стул отган йигит олийгоҳ талабаси бўлган — видео

Аввалроқ, видеодаги шахс туман прокурори ёрдамчиси эканлиги айтилди. Бош прокуратура буни рад этди.

Ўзбекистонда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш учун жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда

Депутатлар Сенатга дарахтларни кесиш учун жарима миқдорини оширишни, шунингдек, юридик шахсларга ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт учун 100 тупдан кўчат экиш мажбуриятини юклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини юборди. Бугун, 21 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

"Қанқа шаҳристони" ёдгорлигига салкам 14 млрд сўм зарар етказилди

Мил.авв. III аср — милоднинг XII асрига тааллуқли мазкур ёдгорликка зарар етказган уч фуқарога жиноят иши қўзғатилди.

Бемор аёлни зўрлагани айтилган фельдшер иши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тергов бўлими жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш моддаси билан жиноий иш очди. Аввалроқ, Тошкентда тез ёрдам ходими аёл беморни зўрлагани ҳақида хабарлар берилганди.

Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси 25 ёшли велосипедчи уриб, қочиб кетди

Велосипедчи шифохонада вафот этди. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 17:35 ларда Олтинкўл тумани "Бўстон" МФЙ ҳудудида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипедчи 25 ёшли У.О.ни уриб юборган.

Фарғонада болаларни калтаклаган боғча тарбиячиси жаримага тортилди — видео

Вилоят ИИБ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда таълим муассасасида ёш болалар калтакланганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.

Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Парвоз қатнови 15 декабрдан бошланади, рейслар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади. Индонезиянинг "Batik Air" авиакомпаниясининг биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга уринган Ўзбекистон фуқаролари ҳибсда сақланади

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар 5 йилга қадар ушбу мамлакатга киритилмайди ва уларга ёрдам бермоқчи бўлган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилади. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Давлат департаментини хабардор қилишича, ҳозирдан бошлаб АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди, бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади.

Қум ва чанг бўронларининг доимий ортиб бораётганидан Марказий Осиё энг кўп зарар кўрмоқда — БМТ

БМТнинг қайд этишича, авваллари кам учрайдиган қум ва чанг бўронлари эндиликда Марказий Осиёнинг катта қисмида баҳорда бошланиб, кузгача давом этади. Кўпинча Орол денгизидан, шунингдек, Қозоғистон даштлари ва Афғонистондан қум ва чанг кўтарилади.

Умра тадбирини амалга оширишга рухсат берилган турфирмалар рўйхати эълон қилинди

Умра зиёратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича турфирмалар алоҳида рейтингга ажратилиб, ишлаш сифати бўйича сараланган. Туризм қўмитасининг хабар қилишича, жорий йилнинг 1 ноябридан “Умра” тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга кирди.

Тошкентда бемор аёлни кўриш учун келган "103" ходими уни зўрлагани айтилмоқда

Аёлнинг сўзларига кўра, фельдшер укол қилганидан кейин аёл ҳолсизланган. Шифокор эса бундан фойдаланиб қолган.

Таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди

Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоев концертларидаги чиқишлари билан элга таниш бўлган ижодкор Ўткир Сиддиқов 78 ёшида оламдан ўтди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали соҳиби, таниқли ижодкор, эл севган сухандон Ўткир Сиддиқов оламдан ўтди.

Тошкентда мактаб директори лейтенант олдида ўқувчини сўкиб, калтаклади — видео

Интернетда тарқалган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 217-мактаб директорининг ўқувчини калтаклагани акс этган видео хабарлар тарқалди.

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди

Президент тавсиясига кўра шаҳарчада қайта тикланувчи энергиядан ҳам фойдаланилади. Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасини эксплуатация қилиш бўйича хорижий тажрибани жорий этиш, хавфсизлик чораларини кўриш ва қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Самарқандда Instagram орқали молиявий пирамида ташкил этган шахслар ушланди

Улар МЧЖ ташкил қилиб, кредит бериш эвазига одамларнинг пулларини ўзлаштиришган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ.

Тошкентда Spark ва йўловчи автобус тўқнашди

Қоидага амал қилмай ҳаракатланган Spark ҳайдовчиси автобус билан ЙТҲ содир этди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ва Spark тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Россия автомобиль бензини экспортини қайта тиклади

Ўзбекистон бензинни асосан Россиядан импорт қилиши ҳисобга олинса, мамлакатда бензин нархига ҳам ижобий таъсир қилиши мумкин. Россия ҳукумати ички бозорнинг тўйинганлиги сабабли автомобиль бензини экспортига қўйилган вақтинчалик чекловларни бекор қилмоқда.

Сурхондарёдаги Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолияти тикланади

Президент Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолияти тикланади.

1 декабрдан иш ҳақи, БҲМ, пенсия ва ижтимоий нафақалар оширилади

Президент иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш бўйича тегишли фармонга имзо қўйди. Ўзбекистон президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилмоқда, яъни: — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм; — ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм; — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Тошкентда салкам 29 млрд сўмлик этил спиртини сотиб юборган иккита МЧЖ раҳбари ушланди

Улар антисептик ишлаб чиқариш учун харид қилинган 1,5 тоннадан кўпроқ этил спиртини пуллаб юборган. Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, “M.T.” МЧЖ масъул шахслари антисептик ва лосьон ишлаб чиқариш учун этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналардан харид қилинган 19,4 млрд сўмлик 1 153 тонна этил спиртидан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқармасдан, ҳужжатларга гўёки антисептик ва лосьон маҳсулотлари сотилганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, этил спиртини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юборганликлари аниқланган.  Шу каби, “M.W.” МЧЖ масъул шахслари этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналардан антисептик ишлаб чиқариш учун харид қилган 8,9 млрд сўмлик 402,6 тонна этил спиртини сотиб юборганликлари аниқланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.