“Эҳтиёт бўлинг, мен йўлга чиқдим” — Баҳодир Жалолов Александр Усик билан жанг қилмоқчи

Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикга қарши рингга чиқишни хоҳлаётганини маълум қилди. Бу ҳақида The Ring нашрига таяниб sports24.kz хабар берди.

Расман: Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси аниқ бўлди

Ўзбекистонликлар учун Рамазон ҳайти муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди. Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.  Қайд этилишича, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатида 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга вақтинча ёпилади

Таъкидланишича, ушбу кўчанинг инфратузилмасини ўзгартириш ва 7/24 ишлайдиган кўчага айлантириш режалаштирилган. Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги "Ўзбекистон овози" кўчаси 7/24 кўчага айланмоқда.

Ҳамюртларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади!

Бугун АҚШнинг Бостон шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу мусобақа Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим турнирлардан бири ҳисобланади.

Спорт курашлари. Ўзбекистон Осиё чемпионатининг илк кунини учта олтин медаль билан бошлади

Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошлангани ҳақида маълум қилган эдик. Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ўзбекистоннинг Сан-Маринодаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Сан-Маринога тайинланган биринчи элчиси Абат Файзуллаев мазкур давлат раҳбарлари — капитан-регентлар Франческа Чиверкья ва Далибор Риккардига ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Тантанали маросимда мамлакат ташқи ишлар вазири Лука Беккари Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни, жумладан, ушбу мамлакатга биринчи элчининг тайинланишини юқори баҳолади.

Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

ДХХ мазкур мансабдор шахс доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келганини аниқлади. Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ифторликда иштирок этди (фото)

Қуръони каримдан тиловат қилиниб, Ўзбекистонда фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб, дуолар ўқилди. Тадбир аввалида давлат раҳбари халқимизни ва жамики мусулмон умматини муборак Рамазон ойи билан яна бир бор табриклади.

Самарқандда йўлнинг ўртасида чўмилган эркак 10 суткага қамалди — видео

У тармоқдаги саҳифасига ёмғир сабаб йўллардаги "яма"ларда одамлар ҳам чўмилиши мумкинлиги айтиб, видео жойлаган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда йўлнинг ўртасида бир эркакнинг чўмилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

2027 йилгача олтита ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган. Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорлари қабул қилинди Қарорларга кўра, мазкур ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилади.

Амманда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошланмоқда

Бугун Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришади.

Самарқанд вилоятида ичимлик суви тарифлари оширилади

Янги тарифлар кейинги ойдан кучга киради. 1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар жорий этилади.

Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади

1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар жорий этилади, деб ёзмоқда Spot. Бу бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан 24 мартда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланган.

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигининг ривожланиши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигининг сўнгги 5 йилдаги ривожланишини таҳлил қилди. 2024-йилда республикада ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 444,6 триллион сўмга етди ва 5 йил ичида 18,5 фоизга ўсди.

Қозоғистонлик эркак судда адвокат сифатида ChatGPT’дан фойдаланиб, ютиб чиқди — видео

У ўзига келган йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича жарима ҳақида судга мурожаат қилган ва сунъий интеллект ёрдамида ютиб чиққан. Қозоғистонлик эркак йўл ҳаракати қоидаларини бузиш тўғрисидаги келган жарима бўйича судда ChatGPT ёрдамида ютиб чиқди.

Тошкентнинг беш туманида уч кун иссиқ сув ўчирилади

Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Чилонзор ва Учтепа туманларида 27 мартгача кун давомида иссиқ сув ўчирилади. 2025 йилнинг 25, 26, 27 март кунлари иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади.

Тошкент вилоятида «Nexia-2» тўлиқ ёниб кетди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида «Nexia-2» автомобили ёниб кетди. Вилоят ИИББ матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.

Бугун барча давлат ташкилотларида 1 соатга “свет” ўчади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март – “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

«Париж-2024» Олимпиадаси чемпиони жароҳати сабаб муҳим мусобақани ўтказиб юборади

«Париж-2024» Олимпиадасида чемпионликка эришган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков жароҳати туфайли WBC томонидан ташкил этиладиган Гран-При турнирида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда «Olamsport.com» сайти хабар берди.

Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳимов янги мавсумдаги дастлабки совринини қўлга киритди

Ҳафта якунида Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов кумуш медалга сазовор бўлди.

Тахмина Икромова Марбеля Гран-присида иккита медалга сазовор бўлди

21-23 март кунлари Испаниянинг Марбеля шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.

“Дўрмон”да уйлар ёнди

Бугун, 24 март куни соат 18:26 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Дўрмон” МФЙ, Маърифат кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётган. Бу ҳақида ФВВ хабар берди.

Ўзбекистон туризм имкониятлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида тақдим этилди

22-24-март кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “2025-йил Синзян маданият ва туризм кўргазмаси” ҳамда “6-Sinzyan bahorgi turizm ko‘rgazmasi”да Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиб этилди. Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Ўзбекистонда эртага электрсиз соат акция ўтказилади

Экология вазирлиги барча юртдошларни ҳам акцияга қўшилишга ва бир соатга электр энергиясини ўчиришга чақирди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март — “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади.

Тошкентнинг 4 туманида иссиқ сув ўчирилди

Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларида иссиқ сув ўчирилди. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар қилди.

“Энг илғор жангчи – 2025”: Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижалар билан ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Абдуллаев Алишох ва ИИИ-даражали сержант Жовкашев Шохрух жорий йилнинг 17–20-март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати “Cамп Шелбй” ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи–2025” мусобақасида иштирок этишди. Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчиларимиз АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашишди.

Туркияда намойишлар давом этмоқда

Туркияда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Истанбул ҳокими Акром Имомўғли ҳибсга олинган эди ва 23 мартдан лавозимидан четлаштирилди.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди — видео

Мудофаа вазирлигининг икки нафар ҳарбий хизматчиси яккалик баҳсларида рекорд натижа кўрсатди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Абдуллаев Алишох ва III-даражали сержант Жовкашев Шохрух жорий йилнинг 17–20 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати “Cамп Shelby” ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи–2025” мусобақасида иштирок этишди.

Президент жамиятда умуммиллий тотувликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни «Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.Ҳужжат «умуммиллий тотувлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, кўп миллатли халқнинг Ўзбекистон фаровонлигига дахлдорлигини кучайтириш, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш»га қаратилган.

Икки камар соҳиби Себастьян Фундора рақибини нокаутга учратди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Себастьян Фундора Чордейл Букерга қарши рингга кўтарилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.