AUIC: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги инвестицион муносабатлар тобора ривожланмоқда

Ўзбекистон Президентининг Боку шаҳрига расмий ташрифи Озарбайжон–Ўзбекистон Инвестиция компанияси (AUIC) учун икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим имконият бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон сармояси иштирокида 280 та корхона фаолият юритмоқда.

Ҳиндистонда кўча итларини тутишга қарши намойишлар бошланди

NDTV телеканали полиция томонидан намойишчиларнинг қўлга олиниши ва автобусларда олиб кетилиши акс этган кадрларни эфирга узатди. Фаоллар Ҳиндистон Олий судининг кўча итларини тутиш, стерилизация қилиш ва бошпаналарга жойлаштириш ҳақидаги қарорига қарши чиқмоқда.

Қўқонда 435 млн сўмлик қалбаки пул фош этилди

Қўқон шаҳрида 50 млн сўмлик қалбаки пулни 8 млн сўмга “шартли харидор”га сотаётган фуқаро қўлга олинди. Унинг уйидан 315,5 млн сўмлик сўм купюралари ва 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пул топилди.

Хоразм вилояти маҳаллаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши: таҳлил ва ҳудудий тадбиркорлик салоҳияти

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган тадқиқот ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тизимли баҳолаш имконини берди. Маҳаллаларни тоифаларга ажратиш эса ресурсларни самарали тақсимлаш, ҳудудий тенгсизликни камайтириш ва жойларда барқарор ўсиш нуқталарини яратиш учун янги имкониятларни очади.

“Уч қаҳрамон” бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент туманида содир бўлган ёнғин натижасида бозор ҳудудининг 40 фоизи зарар кўрди, ҳодиса юзасидан тергов бошланди. Кеча, 11 август куни Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сунъий йўлдош тасвирларидан олинган тунги ёруғлик маълумотлари асосида ҳудудларнинг иқтисодий фаоллигини баҳолади

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ушбу методологиянинг Ўзбекистонда қўлланилиши ўсиш суръатларини мониторинг қилиш, минтақавий номутаносибликларни баҳолаш ва ҳудудий ривожланишни режалаштириш учун янги имкониятлар очади. Тошкент 2025й.

Ўқитувчиларни “ремонт”га мажбурлаган директор 41 млн сўм жаримага тортилди

Аввалроқ 42-мактабда ўқитувчилар мажбуран мактаб таъмирига жалб қилингани, айрим педагоглар ҳатто таътил пайтида девор сувоқ қилишга мажбур бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси суриштирув ўтказди.

Мирзиёев Туркманбоши шаҳрида Бердимуҳамедов билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига ташрифи чоғида Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Томонлар ўзаро ишончга асосланган стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон маълумотлар бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамламоқда: очиқ ва гендерга оид маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади

2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда ва Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида икки кунлик семинар ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимларининг очиқ ва гендерга оид маълумотларидан фойдаланиш бўйича салоҳиятини оширишга қаратилди.

Тошкентда синтепон ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

Бугун, 30 июль куни соат 09:58 да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган, синтепон ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкентда «Ягона саломатлик» ёндашуви доирасида зооноз касалликларни диагностика қилиш бўйича халқаро тренинг ўтказилди

Тошкент, 2025-йил— Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида зооноз касалликларни лаборатория диагностикаси бўйича беш кунлик халқаро тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Пандемияларга қарши кураш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган «Марказий Осиёда ъЯгона саломатликъ ёндашуви орқали пандемияга тайёргарлик ва жавоб чоралари» лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

“Tesla” 300 миллион доллар йўқотди

«Tesla» компанияси 2024 йилнинг иккинчи чорагида 300 миллион доллар йўқотди. Бунга сабаб — АҚШ томонидан импорт қисмлар ва аккумуляторларга қўйилган янги божлар.

“Арқадағ” Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Туркманистон миллий етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Одам савдоси — аср муаммоси

Тарихга назар соладиган бўлсак, асрлар давомида бизнинг меҳнаткаш доно халқимиз ёвуз босқинчилар томонидан бир неча бор талон тарож қилиниб, ўта оғир синовларни бошидан ўтказганда ҳам ўз шаъни, қадр-қиммати ва ғурур-ифтихорини ҳамиша сақлаб қолган.  Конституциямизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланган экан, уни паймол қилишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ ва йўл қўйилмайди.

Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ички ишлар ва божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мамлакат бўйлаб 22 кг 585 граммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Сурхондарё вилояти, Денов тумани 1987 йилда туғилган, илгари судланган эркак йўловчи сифатида кетаётган “Cобалт” машинасида 9 кг “гашиш” моддаси билан қўлга тушди.

ФАО ва Пандемияларга қарши кураш жамғармаси Ўзбекистонга ветеринария тизимини мустаҳкамлаш ва зооноз таҳдидларга жавоб қайтаришда кўмаклашмоқда

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатнинг барча ҳудудларида туман эпизоотологлари учун ихтисослаштирилган тренинглар циклларини ўтказмоқда. Ўқув жараёни «Марказий Осиёда “Ягона саломатлик” ёндашуви орқали пандемияларга тайёргарлик кўриш ва ва жавоб чоралари» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади. Тест синовлари икки сменада ўтказилади: Биринчи смена — соат 09:00; Иккинчи смена — соат 15:00. Эслатма: Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга камидан 1,5 соат олдин, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади.

Сўнгги 6 ойда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қарийб 18 млрд сўм мукофот тўланган

2025 йилнинг январь-июнь ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 54 401 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги олимлари келишди.

Wizz Air лоукостери Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

Wizz Air авиакомпанияси Яқин Шарқдаги операцион муаммолар ва геосиёсий ўзгаришлар туфайли жорий йил сентябр ойидан бошлаб Абу-Даби (БАА) шаҳридан барча рейслар тўхтатилишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ўзбекистон Республикасидан сархил мева-сабзавотлар экспортининг географик диверсификация трендлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2019 — 2024 йилларда сархил мева-сабзавотлар экспортининг географик диверсификация индексини ҳисоблаб чиқди. Олинган натижаларга кўра, таҳлил этилаётган бутун давр мобайнида экспортнинг ўртача даражадаги географик диверсификацияси кузатилган.

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда соҳада ечимини кутаётган масалалар мавжудлигини ҳам тан олиш лозим. Маҳаллани қуйи поғонадаги халқпарвар тузилмага айлантириш масаласи кун тартибида турганлиги боис бироз аввалроқ маҳалла раисларидан иккитадан таклиф билдириш сўралган эди.

Иккиламчи бозорда ёнилғида ҳаракатланувчи автомобиллар нархи кўтарила бошлаган бўлса, электромобиллар нархи пасаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025-йилнинг июнь ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди. Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи.

Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларига тайёргарлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 2025-йил 1-июл – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси статистиги Расмийя Алиева Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф мақсади Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишда техник кўмак беришдан иборат.

2017–2024 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ривожланиши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мaҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2017–2024 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ривожланишидаги асосий натижалар таҳлил қилинди. Ўзбекистонда хизматлар соҳаси барқарор ўсиб бораяпти ва у иқтисодиёт, бандлик ҳамда ҳаёт сифати ўсишининг муҳим драйверига айланмоқда.

Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли”даги яна 7 та бекат вақтинча ёпилади

28 июнь санасида бошлаб Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги «Қурувчилар» — «Янгиобод» бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон 5 млрд долларлик энергия қувватларини ишга туширади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни йирик саноат корхоналарини «яшил» энергия билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида олий даражадаги икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.