Академик эшкак эшувчиларимиз илк бор жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

Литванинг Тракай шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси илк бор дунё биринчликларида совриндор бўлди.

Бокс. Ёшларимиз Осиё чемпионатини биринчиликда якунлашди

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида Ёшлар ва 22 ёшгача бўлган боксчилар иштирокида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг ёшлар (U-19) ўртасидаги финал баҳслари бўлиб ўтди.

Фигурали учиш бўйича мамлакат чемпионлари аниқланди

Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена" мажмуасида фигурали учиш бўйича турли ёш тоифаларидаги Ўзбекистон чемпионати ва “Тошкент конкилари” мусобақасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган фигурали учувчилар иштирокида ўтган мусобақанинг қисқа ва эркин чиқиш баҳсларида София Вирдина аёллар ўртасида 112.08 балл тўплаб, биринчи ўриндан жой олган бўлса, эркаклар орасида Азизмурод Шабазов 107.39 балл жамғарган ҳолда ғолиб бўлди.

ДХХ кубоги республика босқичи старт олмоқда

Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг ҳал қилувчи республика босқичи старт олмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб ўтказилган ҳудудий баҳсларда 19.698 та жамоа таркибида иштирок этган 254 мингдан зиёд ўғил-кизлар орасидан финал босқичи учун 42 та жамоа сараланди.

Енгил атлетикада янги рекорд ўрнатилди

Енгил атлетикачи Фёдор Иванов мамлакат чемпионатида 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича янги Россия рекордини ўрнатди. Турнир Қозон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

ММА раҳбари пичоқлаб кетилди

Олтой Республикасининг Уст-Коксинский туманида тўйда содир этилган қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилди, дея хабар беради Тоғли Олтой бўйича Тергов бошқармасининг Телеграм-каналида. Қурбоннинг исми кўрсатилмаган, хабарларга кўра, Олтой Республикаси ММА федерацияси раҳбари Алексей Калбуков пичоқланган.

Мирзиёев Алиевни Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик декларацияси имзолангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 9 август куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Озарбайжон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Алиев Мирзиёевга қўнғироқ қилган.

Хабибга вафот этган отаси хотирасига ғайриоддий совға беришди

Собиқ UFC чемпиони, фаолиятини мағлубиятсиз якунлаган Хабиб Нурмагомедов Нью-Йорк шаҳрида мухлислар билан учрашувда ноодатий совға олди. Мухлислардан бири россияликка Покистондаги қудуқ ёнида қизалоқ тасвирланган суратни совға қилди.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Уч ҳудудда уч спорт турида беллашувлар ўтказилди

Жиззах вилоятида ҳам “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқич баҳслари бошланди. Бугун Жиззах шаҳридаги “Cйбер Арена” мажмуасида таеквондо WТ бўйича беллашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик сулҳини олқишлайди — ТИВ

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларида муҳим натижага эришилганини олқишлайди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.«Куни кеча Вашингтонда тарихий Қўшма декларациянинг имзоланишига Озарбайжон ва Арманистон етакчиларининг кучли сиёсий иродаси ва қатъияти, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари президентининг фаол тинчликпарвар саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди, деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик баёнотида.

Теннис. Акмал Абдуллаев Олмотада Roland Garros Junior Series финалига чиқди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги Gorky Tennis Park кортларида 4-9 август кунлари Франция теннис федерацияси (FFT), Осиё теннис федерацияси (ATF) ва Renault Group ҳомийлигида ўтказилаётган 16 ёшгача бўлган ўйинчилар учун нуфузли турнир - Roland Garros Junior Series by Renault мусобақасининг саралаш босқичи ғолиблари аниқланди.Ёрқин ярим финалда ўзбекистонлик теннисчи Акмал Абдуллаев қозоғистонлик Ансар Ниеткалиевни 7-6 (3), 6-3 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг ҳал қилувчи ўйинига йўл олди.

Тошкентни барқарор энергия билан таъминлаш учун электр тармоқлари модернизация қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев 8 август куни Тошкент энергетика тизими барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.Ўтган йилнинг ўзида пойтахтда 12 мингта янги объект, жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фойдаланишга топширилди.

Бетербиев Бивол билан трилогия бўйича баёнот берди

Проф бокснинг ярим оғир вазн тоифасида россиялик собиқ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев сўнгги рақиби ва ҳамюрти Дмитрий Бивол билан учинчи баҳс ҳақида маълумот берди. "Навбатдаги жангимиз Россияда бўлиб ўтиши керак эди.

Осиё чемпионати: Бугун U-19 ёш тоифасидаги ярим финал баҳслари ўтказиляпти, унда 12 нафар боксчимиз иштирок этади

Кун давомида 12 нафар йигит ва қизларимиз финал йўлида ўз баҳсларини ўтказади. +80 кг вазндаги Собирахон Шахобиддинова қуръага кўра, тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга киритган.

Дзюдо. Давлат Бобонов узоқ танаффусдан сўнг яна машғулотларда

Хабар берганимиздек, шу кунларда катталар терма жамоамиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти. Бош мураббий Александр Будолин бошчилик қилаётган машғулотларнинг навбатдаги куни тренажёр залида кучга йўналтирилган машқлар билан давом эттирилди.  Машғулотларда узоқ давом этган жароҳатдан сўнг яна таркибга қайтган Токио Олимпиадаси совриндори, жаҳон ва Осиё чемпиони Давлат Бобоновни ҳам кўриш мумкин.

Антидопинг агентлиги Лазизбек Мулложоновнинг вазияти бўйича маълумот берди

Аввалроқ, ўзбекистонлик боксчи, Париж Олимпиадаси ғолиби Лазизбек Мулложонов антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинаётганини хабар қилгандик. Ўзбекистон Миллий Антидопинг агентлиги вазиятга муносабат билдирди.

«Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик». Алишер Қодиров паспорт учун рўмолни ечиб тушишга мажбурлашни тўхтатишга чақирди

«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни тўхтатишга чақирди.Унинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг дунёвий давлат экани тортишиладиган мавзу эмас.

Рио-де-Жанейродаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди

12 октябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида UFC Fight Night турнири ўтказилади. Промоушен матбуот хизмати ушбу оқшомнинг асосий жангини эълон қилди.

Эстония йил бошидан буён 23 ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди

2025 йил бошидан буён 23 нафар Ўзбекистон фуқароси Эстониядан чиқариб юборилган. Бу ҳақда Эстония полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Кураш: полвонларимиз қитъада тенгсиз

Жанубий Кореянинг Квесан шаҳрида миллий спортимиз кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ташкил этилган қитъа чемпионатининг якуний натижаларига кўра, 53 та медални қўлга киритган мамлакатимиз вакиллари 1-ўринни эгаллади. Тўрт кунлик шиддатли беллашувлар кураш спорт тури сифатида қитъада янада оммалашиб бораётганини, турли мамлакатлардан ҳар томонлама профессионал курашчилар етишиб келаётганини кўрсатди.

Жиззахлик ёш шахматчи – Марказий Осиё чемпиони

Яқинда Қирғизистоннинг Чопон-Ата шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган бахмаллик Акбаршоҳ Ачилов юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, катта муваффақият билан Ватанга қайтди. Бугунги кунда Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олаётган 13 ёшли Акбаршоҳ шахматга бўлган қизиқишини илк мусобақалардаёқ намоён этган.

Футзал юртимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ривожлантирилади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов билан учрашув ўтказди. Унда мамлакатимизда футзал спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик уч теннисчи Roland Garros мусобақасининг чорак финалига йўл олди

Бугундан Олма-Ота (Қозоғистон) шаҳрида теннис бўйича U-16 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар иштирокида Roland Garros Junior Series by Renault турнирининг саралаш босқичи старт олди. Мусобақанинг бугунги куни доирасида ўзбекистонлик теннисчилар чорак финал босқичига чиқишди.  Вероника Жепарова эронлик рақиби Мозхан Абедлатини 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этди, Эмили Ким эса иорданиялик теннисчи Нуур Селин Саежни 6:1, 6:1 ҳисобида енгди.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”га тайёргарлик юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ўзбек спортида ёш иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг иккинчи босқичи бошланиш арафасида. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов раислигида мазкур босқични жойларда юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди, унда россиялик атлетлар ҳам иштирок этяпти

МОҚ матбуот хизматига кўра, "Ҳумо Арена" иншоотида фигурали учиш бўйича турли ёш тоифаларидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бораётган ушбу чемпионат дастурига кўра, спортчилар кеча қисқа дастурдаги чиқишларини намойиш этишяпти.  Бугун эса белгиланган эркин дастурдан сўнг барча йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сунъий йўлдош тасвирларидан олинган тунги ёруғлик маълумотлари асосида ҳудудларнинг иқтисодий фаоллигини баҳолади

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ушбу методологиянинг Ўзбекистонда қўлланилиши ўсиш суръатларини мониторинг қилиш, минтақавий номутаносибликларни баҳолаш ва ҳудудий ривожланишни режалаштириш учун янги имкониятлар очади. Тошкент 2025й.

IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

2025 йил 23–27 июль кунлари Сербиянинг Златибор шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бокс бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа вақтида нохуш ҳолат юз берди: ўзбекистонлик мураббий Ҳамза Авезов ҳакам қароридан норози бўлиб, рингга югуриб чиқди ва ҳакамга қўл кўтармоқчи бўлди.

Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда боксчи Лазизбек Муллажонов допинг қоидаларини бузгани, натижада Париж–2024 Олимпиадасидаги олтин медали бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо бу даъволар мутлақо асоссиз экани аниқланди.

Самарқанд вилояти ҳокимига тўрт нафар ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилоят ҳокимлигида 5 август куни бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимлиги тузилмасида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.Хусусан, бир йил давомида Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: БМТ конференцияси давлат раҳбарлари Тожикистондаги тадбирларда

БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида 5 август куни давлат раҳбарлари Тожикистоннинг Аваза шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбирларда иштирок этди.Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, миллий кунлар минтақа халқларининг бой маданий меросини, мустаҳкамланаётган қўшничилик алоқаларини ва кенгайиб бораётган маданий-гуманитар ҳамкорлигини намойиш этиш мақсадида уюштирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.