Волейбол бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ушбу турнир доирасида ҳозиргина якунига етган шиддатли баҳсларда Ўзбекистон жамоаси Япония жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Таиландда ўтаётган бокс бўйича U19 ва U22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати доирасида Asian Boxing ташкилотининг Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда ташкилот раҳбарияти таркиби шакллантириб олинди.
Венгрия ва Чехияда ўтказилган Европа кубоклари ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Федерация раҳбарияти томонидан илиқ кутиб олинди. Учрашув аввалида федерация раиси Азизжон Камилов, раис ўринбосари Алишер Нарбаев ва бошқа мутасаддилар спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини халқаро майдондаги муносиб натижалари билан қутлашди.
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилиги ниҳоясига етди. Дунёнинг 60 та мамлакатидан келган 300 нафарга яқин спортчилар қаторида ўзбекистонлик атлетлар ҳам медаллар учун баҳс олиб боришди.
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов Тошкентга қайтди. Box.rec интернет портали бир неча кун олдин Жалоловнинг 9 август куни Калифорния штати (АҚШ)да жанг қилиши ҳақида хабар берганди.
Греция пойтахти Афина шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ўртасидаги жаҳон чемпионатида биз учун тарихий натижа қайд этилди. Аёллар кураши беллашувларида илк бор ҳамюртимиз олтин медалга сазовор бўлди.
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги куни доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ўз баҳсларини ўтказадилар. Боксчиларимизнинг бугунги иштирокини Робия Бахтиёрова бошлаб берди.
Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.«Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади», — дейилади президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
Тошкент мезбонлик қилаётган волейбол бўйича U-19 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг плей-офф учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугун 1/8 финалда Италияга имкониятни бой берган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9-16 ўринлар учун кечган баҳсда Бразилияга қарши баҳс олиб борди.
Президент фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Ҳатамов бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Фарғона шаҳридаги “САМО” спорт мажмуасида трамполин спорт тури бўйича кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида Фарғона шаҳар 1-сон спорт мактабининг очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу спорт мусобақаси “Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида, ёшларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Бугун Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси, мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Малайзиянинг Кучинг шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчиларимиз билан учрашди. Учрашув давомида Шерзод Рихсибаевич ёш таэквондочиларни қўлга киритилган натижалар билан самимий қутлаб, бу билан тўхтаб қолмаслик керак экани, олдинда уларни Дакар-2026 ўсмирлар Олимпиадаси кутиб турганини таъкидлади.
Таиландда бокс бўйича U-19 ва U-22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати старт олди. Қитъамизнинг 25 мамлакатидан 367 нафар спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида 2025/2026-ўқув йили давомида амалга ошириладиган ишлар, хусусан спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар илгари сурилди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг қарорига асосан Шохрух Азаматович Аминов Қорақалпоғистон прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Кенгес матбуот хизмати.Шохрух Аминов 1981 йилда туғилган, 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Греция мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди. Ушбу медални қизлар кураши дастурида иштирок этган Муҳайё Раҳимжонова қўлга киритди.
2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда ва Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида икки кунлик семинар ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимларининг очиқ ва гендерга оид маълумотларидан фойдаланиш бўйича салоҳиятини оширишга қаратилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 июль куни парламентдаги мухолифатнинг ҳуқуқларини кенгайтирадиган қонунни имзолади. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 13 май куни қабул қилиниб, Сенат томонидан 25 июнда маъқулланган эди.
Президенти администрациясининг фармойиши билан давлат раҳбари маъмуриятида тайинловлар амалга ошди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
АҚШнинг Техас штатида каратэ бўйича ўтказилган АҚШ Очиқ чемпионатида ҳамюртимиз Шоҳрухбек Турсунмахамматов -75 кг вазн тоифасида якка тартибдаги кумитэ баҳсларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. 7 ёшидан бери каратэ билан шуғулланиб келган Шоҳрухбек Турсунмахамматов кумитэ йўналиши билан бир қаторда, ката машқларини бажаришда ҳам совриндорлар қаторида эътироф этилди.
Маълум қилинишича, боксчимизнинг намунасидан тақиқланган модда — метастерон метаболитлари аниқланган. Шу боис, у спорт мусобақаларидан вақтинча дисквалификация қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш ва космик маълумотлардан фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, «Ўзбеккосмос» агентлиги ва аэрокосмик технологиялар ёрдамида қишлоқ ва сув хўжалигидаги ишларнинг ҳақиқий ҳолати ва мавжуд муаммоларни холисона аниқлаш имкони пайдо бўлмоқда.
Президент фармони билан Эъзозхон Гапиржановна Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.Эъзозхон Камирова номзодини Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам маъқуллади.
Оғир (120 кг гача) ва яримоғир (93 кг гача) вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони яна муаммолар гирдобига тушиб қолди. Америкалик 38 ёшли аралаш яккакураш устасининг 17 июнь куни Албукеркда (Невада штати, АҚШ) содир бўлган йўл-транспорт ходисаси жойини тарк этгани ҳақидаги иш бўйича иккита суд мажлиси - 14 август ва 2 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда нуфузли MMA Fighting портали мухбири ва инсайдери Деймон Мартин ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Жорий йилнинг 31 июлидан 3 августига қадар Грузиянинг Батуми шаҳрида таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида “Batumi Open-2025” халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда дунёнинг ўндан ортиқ давлат терма жамоалари қаторида ўзбекистонлик таэквондо усталари ҳам қатнашади.
Греция пойтахти Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди. Унда 51 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Отабек Турсунов сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида озарбайжонлик Ҳикмат Ҳагвердиевни 4:1 ҳисобида енгган бўлса, -71 кг вазндаги полвонимиз Беҳрузбек Валиев грециялик Димитриос Соулис устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Покистон тоғларида тош кўчкиси остида қолган биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Лаура Далмаер ҳалок бўлди. Бу ҳақда унинг менежери хабар берди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Президент администрациясида турли тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Кўплаб юқори лавозимли ходимлар ўз лавозимларини сақлаб қолди, аммо ПАнинг янгиланган ташкилий тузилмасига мувофиқ тузилмалар ва лавозимларнинг номлари ўзгартирилди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бундан бир ой муқаддам ўтган “Dubai First Off-Season” халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон вакиллари саралаш босқичида 8 та энг яхши натижани қўлга киритиб, Хитой Халқ Республикасида бўладиган финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Дубай баҳсларида яккахон тартибда биринчи, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, "Энг яхши бошқарув" номинацияси соҳиби бўлган Ўзбекистон миллий робототехника жамоаси куни кеча Хитойда якунланган финал мусобақаларида ҳам яхши натижаларни қайд этди.Саня шаҳрида ўтказилган “Sanya WRC 2025” халқаро мусобақасида дунёнинг турли давлатларидан 2 минг нафардан ортиқ робототехника йўналишида изланишлар олиб бораётган ёш тадқиқотчилар ўзларининг янги инновацион технологияларини глобал майдонда синовдан ўтказди.
Бугун, 30 июль куни соат 09:58 да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган, синтепон ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.