Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов қайси футбол клубига мухлислик қилиши ҳақида гапирди. Шахматчи London Chess Classic–2025 турнири доирасида берган интервьюсида футболни мунтазам томоша қилишини таъкидлаб, Англиянинг “Манчестер Сити” клубини энг севимли жамоаси сифатида тилга олди.
Хабар берганимиздек, оғир атлетика бўйича жорий йил тақвимидаги сўнгги халқаро старт айнан “Qatar Cup” турнири ҳисобланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун баҳсларда қатнашади.
Украиналик боксчи Олександр Усикнинг Қримдаги мол-мулки мусодара қилинди. Бу ҳақда Қрим Давлат кенгаши спикери Владимир Константинов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Бирлашган кураш дунёси (UWW) жорий йилнинг декабрь ойи учун жаҳон рейтингини эълон қилди. 2025 йил якуни акс этган мазкур жадвалда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси биринчи ўринда қайд этилган.
“Катта дубулға” турнирларининг олти карра ғолиби, жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси ҳисобланган испаниялик теннисчи Карлос Алькарас мураббийи Хуан-Карлос Ферреро билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди.“Буни ёзиш мен учун жуда қийин.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионати -60 кг вазн тоифасида россиялик боксчи Всеволод Шумков олтин медални қўлга киритди. Финал жангида у 2024-йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, ўзбекистонлик Абдумалик Ҳалоковни мағлуб этди.
Беш вазн тоифасида мағлубиятга учрамаган жаҳон чемпиони, фаолиятини якунлаганини эълон қилган америкалик Теренс Кроуфорд (42-0, 31 КО) кўплаб камарларини намойиш этди. "Яна нима дейишим мумкин?" - деб ёзди Кроуфорд ижтимоий тармоқда.
Америкалик боксчи, беш вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Теренс Кроуфорд (42-0, 31 КО) профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди. “Мен спортни тарк этяпман.
Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги эксперт коммиссияси йиғилиши бўлиб ўтди Бугун Спорт вазири ўринбосари Ш.Махмудов бошчилигида спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларга хорижий мураббийларни жалб қилиш улар билан меҳнат шартномаларини имзолаш каби масалаларга бағишланган навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Миллий Олимпия қўмитаси, Бокс, Велоспорт, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Дзюдо, Замонавий бешкураш, Камондан отиш, "Rоwing & Cаnоe", Сузиш федерациялари, Спорт турлари Республика олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари иштирок этди.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв жаҳон чемпионати финалида юз берган можароли ҳолат — қулоқ тишлаш эпизоди бўйича ташкилотнинг тиббий ва интизомий комиссиялари масалани кўриб чиқишини маълум қилди.Душанба куни Россия терма жамоаси Дубайда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатидан Москвага қайтиб келди.
Бир неча вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо 2026 йилда бир нечта жангда иштирок этмоқчи. "Режамда 2026 йили бир нечта жанг ўтказиш бор.
6 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Менни Пакьяо 2026 йилда бир нечта жанг ўтказиш истагини билдирди. "2026 йилда бир нечта жанг ўтказишни режалаштирганман.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарининг амалдаги эгаси, 34 ёшли россиялик Ислом Махачев 2025 йилни вазн тоифаларидан қатъи назар, лиганинг энг яхши жангчилари рейтингида етакчи сифатида якунлади. Шунингдек, энгил вазн тоифасида 32 ёшли UFC чемпиони россиялик Пётр Ян сўнгги топ-15 рейтингида олтинчи ўринда қолди.
2026 йилда мамлакатимизда Ўзбекистон медиа футбол лигасининг илк мавсуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда куни кеча Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида ўтказилган конференцияда эълон қилинди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI4 таснифидаги халқаро мусобақада Ўзбекистон байроғи сарбаланд бўлди. Дунёнинг 91 нафар маҳоратли чавандозлари қатнашган баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов “Santos Hippica” лақабли тулпор билан 135 см.
Ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон чемпиони, ҳозирда профессионал боксда учта жанг ўтказиб, мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Руслан Абдуллаевнинг навбатдаги жангига оид тафсилотлар маълум қилинди. 23 ёшли Абдуллаев 2026-йил 16-январ куни АҚШнинг Калифорния штати, Палм-Дезерт шаҳрида бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.
Енгил вазн тоифасида (70 кг гача) UFC чемпиони Илия Топурия чемпионлик унвонини ҳимоя қилишни номаълум муддатга кечиктиришга мажбур қилган муаммолар ҳақида гапирди. "Шахсингиз, оилангиз ва обрўйингизга таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келганда, уларга тўғридан-тўғри қарши чиқишингиз керак.
Теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг тўрт карра ғолиби, аёллар ўртасида дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси бўлган беларуслик теннисчи Арина Соболенко WTA Player Awards йиллик мукофоти доирасида йилнинг энг яхши аёл теннисчиси деб эътироф этилди. Бу Соболенко учун ушбу номинациядаги кетма-кет иккинчи ғалаба бўлди.
Россиялик теннисчи Полина Кудерметова спорт фуқаролигини ўзгартирди. Бу ҳақда “Лента” нашри хабар берди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик боксчилар 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа рейтингида кучли учликдан жой олди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов 24 январь куни Лас-Вегасдаги бокс оқшомида рингга кўтарилиши мумкин. Бу ҳақида унинг мураббийи Тўлқин Қиличев айтиб ўтди.
Жорий ҳафта якунида дунё бўйлаб қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичлари ўтказилмоқда. Тошкент мазкур мусобақаларнинг шпага бўйича йигитлар ўртасидаги беллашувларига мезбонлик қиляпти.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.Ўзбекистон делегацияси медаллар ҳисоб-китоби бўйича учинчи ўринни эгаллади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.Ўзбекистонлик 51 кг вазндаги спортчи Ҳасанбой Дўсматов мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди ва унга тегишли Кубок топширилди.
Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида финал жанглари ўтказилмоқда. Ҳамюртимиз Арман Маханов мусобақани кумуш медаль билан якунлайдиган бўлди.
Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида финал жанглари ўтказилмоқда. -92 кг вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев ҳам ЖЧни кумуш медалда якунлайдиган бўлди.
БААнинг Дубай шаҳрида давом этаётган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегациясида навбатдаги медаль. -80 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Жавоҳир Умматалиев финалда россиялик Жамбулат Бижамовга ютқазди (0:5) ва кумуш медални қўлга киритди.
Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегациясида иккинчи олтин медаль қўлга киритилди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) россиялик рақиби Эвгений Коолни мағлубиятга учратган ҳолда, яна бир бор Жаҳон чемпионига айланмоқда!
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Абдумалик Халоков Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз финалда россиялик Всеволод Шумковга 3:4 ҳисобида ютқазди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг тажрибали вакили яна марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. У Дубайда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати финалида россиялик боксчи Баир Батлаевни мағлубиятга учратди — 4:1.Шу тариқа, Ҳасанбой икки карра жаҳон чемпионига айланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.