Поезд йўловчиларининг багажи ва валютасини божхона кўригидан ўтказишнинг янги тартиби белгиланди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва Транспорт вазирлигининг "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қўшма қарори қабул қилинди.
Қўлга олинганлар орасида “Фарғона сув таъминоти” АЖнинг муқаддам судланган инспекторлари, “Энергосавдо” корхонаси муҳандиси, туман кадастр бўлими бошлиғи ҳам бор. Қайд этилишича, “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган 2 нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Экологлар томонидан бир кунда салкам 11,5 миллион сўм жарима солинган. Экология вазирлиги хабарига кўра, 12 март куни ўтказилган рейд давомида пойтахт ҳудудида бир куннинг ўзида чиқинди ташлаш билан боғлиқ 16 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Пойтахт ИИББ аёлга куч ишлатган ходимларнинг ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл фуқаро боласи билан ИИБ биносига олиб келингани ва аёл уларга қаршилик кўрсатгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
“Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” лойиҳаси доирасида юқори аниқликдаги ҳаво ифлосланишини ўлчаш станциялари ўрнатилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда "Замин" халқаро жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида 2 та автоматик ҳаво мониторинги станцияси ўрнатилди ва ишга туширилди.
13 март куни Шайхонтоҳур, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим жойларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Шайхонтоҳур, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларига 13 март куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Концертлар рекламасида фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар бўлиши, бунда ташқи рекламада бу маълумотлар майдоннинг камида 10 фоизини эгаллаши керак. Президент концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб мусиқий ва бошқа асарларни ижро этиш усулларини тартибга солишни назарда тутувчи қонунни имзолади.
Айбланувчи ва гумон қилинувчиларнинг чиқиш ҳуқуқини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд органлари чеклаши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олиш жараёнида модель Сабрина Жабборова оғир тан жароҳати олди. У ташкилотчиларни бепарволик ва етарлича ёрдам кўрсатмаганликда айбласа, иккинчи томон ёрдам кўрсатилганини ва молиявий талаблар кучайиб бораётганини даъво қилмоқда.
Ўзбекистон президентини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди. Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Абдулла Арипов барча амалдорларга хорижий хизмат машиналаридан фойдаланишни тўхтатишни топширган. Энди ўзбекистонлик амалдорлар ҳам маҳаллий автомобилдан фойдаланади.
Компания барча рейсларни муқобил аэродромларга йўналтирилганини маълум қилди. Uzbekistan Airways матбуот хизматининг маълум қилишича, Москванинг бир қатор аэропортларида жорий этилган чекловлар туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилган: - HY9607 Бухоро - Москва (Внуково) Самара халқаро аэропортига йўналтирилди;- HY611 Тошкент - Москва (Внуково) Пулково (Санкт-Петербург) халқаро аэропортига йўналтирилди;- HY9615 Урганч - Москва (Внуково) Пулково халқаро аэропортига йўналтирилди;- HY603 Тошкент - Москва (Домодедово) Урганч халқаро аэропортига йўналтирилди.
Яқинлашиб келаётган байрамлар муносабати билан 20-25-31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Наврўз ва Рамазон ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг қўшимча қатновлари (778/777-сонли рейслар) йўлга қўйилди.
Меҳнат вазирлиги мансабдор шахсларга овозларни йиғишда мажбурлаш учун жавобгарлигини эслатиб, фуқароларни қонунига зид ҳолатлар ҳақида хабар беришга чақирди. “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди.
Жаҳон банкининг миграция бўйича тадқиқотида айтилишича, хориждан пул ўтказмаларининг етишмаслиги мамлакатдаги камбағаллик даражасини 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошириши мумкин. Жаҳон банки Европа ва марказий осиё (емо) минтақасидаги миграциянинг замонавий тенденциялари, муаммолари ва имкониятлари таҳлилини ўз ичига олган янги тадқиқотни тақдим этди.
Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларига грантлар ажратилиниши мумкин. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг "JC Finance Interconnect Holdings" компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Музокаралар давомида Ўзбекистонда "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Агентлик расмий муносабат билдириб, чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмаслигини, фақат ижара асосида берилишини таъкидлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ва сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши соҳада ислоҳотлар шиддатини кўрсатди. Ишонч жуда танқис нарса.
Бош консулхона ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, бошқа одамларнинг багажларини олиб ўтиб бермасликка чақириб, бу оғир жиноятларга олиб келишидан огоҳлантирди. Консулхона Матбуот хизматининг таъкидлашича, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда сиздан ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида шу масалага алоҳида эътибор қаратиб, айниқса, таълим тизимида коррупцияни камайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилганини таъкидлади. Ўзбекистондаги коррупция ҳолатлари ҳақида сўз очилса, биринчи навбатда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидан порахўрлик ҳолатлари тилга олиниши одатга айланган.
Зулфия номидаги мукофот ҳамда бошқа орден ва медаллар билан тақдирланганлар тантанали равишда тақдирланди. Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, унда президент нутқ сўзлаб, мамлакатимиздаги барча аёлларни табриклади.
Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Тантанали тадбирда президент сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келаётганини таъкидлади.
Илгари судланган бўлган ушбу ўқувчи дарс жараёнида халақит бергани сабаб ўқитувчи унга танбеҳ берган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ўқитувчи ўқувчи қизни ҳуқуқ дарсидан ҳар-хил бахоналар билан хонасига чақириб, эшикни қулфлаб, кел бир қучоқлай деб, тегажоқлик қилмоқчи бўлган. Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судида мактаб ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига оид маъмурий иш кўриб чиқилди.
Умумий майдони 65 минг квадрат метр бўлган майдонларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Асосий иш транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.
Фуқаролар тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин. Тошкент метрополитенида фавқулодда чақириқ тугмаларини ўрнатиш бошланди.
Авиакомпаниянинг Москвадан Тошкентга учиши керак бўлган самолёти шикастланган. Самолёт техник баҳолаш учун Москвада қолди.
Бу кўчмас мулк бозорининг ягона маълумотлар базасини яратишга, солиқларнинг камайиши ва адолатли солиққа тортишга олиб келади. Ислоҳотлар доирасида 8 миллиондан ортиқ кўчмас мулк обекти ва 7 миллионга яқин ер участкаси баҳоланади.
Расул Кушербаев авиакомпания хавфсизлик қоидаларини инглиз тилида эмас, балки ўзбек тилида тушунтиришни сўраганлиги учун компания ходимлари унга қўпол муомалада бўлган эди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Расул Кушербаев "Wizz Air" авиакомпанияси Ўзбекистон рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатмаганлигидан норози бўлиб, видео мурожаат эълон қилган эди.
Энергетика вазирлиги метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланишини маълум қилди. Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.