"Uzbekistan Airports" билан ўтказилган музокара давомида парвозларни ҳафтасига етти мартагача ошириш масаласи кўриб чиқилди. "Uzbekistan Airports" ва "China Southern Airlines" компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ўчиришлар ускуналарни ёзги мавсумга тайёрлаш бўйича ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлиб, улар эскирган қисмларни алмаштириш, модернизатсия қилиш ва насос тизимларини текширишни ўз ичига олади. Жорий йил апрель ойида Veolia Energy Tashkent компанияси ёзги мавсум олдидан маҳаллий қозонхоналарида режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб боради.
Ишларни бажариш муддати эртадан бошланади ва сентябрь ойига қадар давом этади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Хабарингиз бор, 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан проф бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида икки боксчимиз - супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) ҳамда ярименгил вазндаги Отабек Холматов (12-1, 11 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги рейтинги жангларини ўтказишади.
Солиқ қўмитаси тўланмаган солиқлар бўйича маркетплейсга талабнома юборди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қарздорлик 46 млрд сўмни ташкил этади.
Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) жорий мавсум якуни бўйича энг яхшиларни эълон қилди.Совриндорлар орасида фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги ҳам бор.
Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги старт олди. Мусобақанинг илк куни доирасида 3 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалабани қўлга киритди.
Шеърлари кўплаб санъаткорларни машҳур қилган шоир хонанда Ботир Қодиров устидан Адлияга шикоят қилди. Адлия вазирлиги томонидан халқ орасида "Шамсиддин Садоий" тахаллуси билан танилган шоир Шамсиддин Тўраевнинг мурожаати асосида "Давлатинг борида”, “Омонат” ва “Тингла дўстим” номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланди.
Мазкур тартиб жорий йилнинг 1 сентябрдан кучга киради. Президент Божхона маъмуриятчилигида ўзгаришлар амалга ошириш бўйича фармойиш имзолади.
31 март куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши «аҳамияти беқиёс воқеа»дир. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram каналида ёзди.
Болаларнинг айримларини вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, бошқаларини болалар уйи давлат корхонасига топширилди. Жорий йилнинг 29 март куни Россиядаги ҳамда Қозоғистондаги Ўзбекистонининг элчихоналари билан ҳамкорликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жами 21 нафар болалар Ўзбекистонга қайтарилди.
«Ҳумо» Қозоғистон чемпионати плей-оффининг финал сериясига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда. Кеча жамоамиз Тошкентда "Торпедо"га қарши олтинчи ўйинни ўтказди.
Бугун Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги бошланади. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси рингга кўтарилади.
Вилоятда “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан техникум ва академик лицейларга ёзги таътил ҳисобидан қисқа муддатли ўқув таътили берилади. Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан 2025 йил 1-5 апрель кунлари қуйидаги олий таълим муассасалари ҳамда улар ҳузуридаги техникум ва академик лицейларга ёзги таътил ҳисобидан қисқа муддатли ўқув таътили берилади: 1. Самарқанд давлат университети;2. Самарқанд давлат чет тиллар институти; 3. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти; 4. “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети; 5. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали;6. Самарқанд давлат тиббиёт университети;7. Ўзбекистон-Финландия педагогика институти; 8. Самарқанд давлат тиббиёт университети академик лицейи; 9. Самарқанд давлат университети академик лицейи; 10. Абу Али ибн Сино номидаги Сиёб жамоат саломатлиги техникуми.
Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирннинг айтишича, ушбу жанг шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши мумкин. Бунинг учун иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлиб турган япониялик боксчи ҳам, WBA Interim чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳам 4 май тонгида Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомидаги ўз жангларида ғалаба қозонишлари талаб этилади.
Бугундан Жаҳон кубоги баҳслари старт олади. Илк кундан 3 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олган.
25-30 март кунлари Иорданияда спорт курашлари бўйича қитъа биринчилиги ташкил этилди. Мусобақанинг сўнгги икки кунида эркин кураш баҳслари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этди.
ЙТҲ содир этган Spark ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетиб, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Spark русумли автомобиль ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, инспекторни босиб кетганлиги акс этган видеохабар тарқалди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кирди. Бу ҳужжат Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда имзоданди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига келди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан шаҳарга кириш ва шаҳардаги айрим йўллар ёпилади. Жорий йилнинг 3-4-5 апрель кунлари Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан шаҳарга кириш айрим йўлларида транспорт ҳаракати чекланади дея хабар бермоқда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича, йўллар ёпилиши сабаб вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилган.
29-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрининг “Янги ҳаёт” тумани, “Янги Чоштепа” МФЙ ҳудудида 30-март — “Зеро WастеДай” (“Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни”) муносабати билан оммавий плоггинг эко-аксияси ўтказилди. Ма’лумот учун, мазкур аксия Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳам ташкил этилди.
«Юксалиш» ҳаракати экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашни давом эттирган ҳолда, Тошкентнинг учта тумани — Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Яшнободда дарахт экиш тадбирларини ташкил этди. 2019 йилда бошланган «Бир миллион дарахт» акцияси Ўзбекистонда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган.
Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Interim чемпиони бўлиб турган Муроджон Аҳмадалиев вазннинг мутлақ чемпиони Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилади. Фақат бунинг учун 4 май тонгида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Иноуэ америкалик Рамон Карденасни, Аҳмадалиев эса ҳозирча номаълум бўлган рақибини енгиши талаб этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 31 март куни амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг қўшма учрашуви ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Иорданияда мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун мусобақа ўз якунига етади.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ташкил этадиган Гран-при 17 апрель куни бошланади. Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман ўзнинг X (Twitter)даги саҳифасида хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мьянмада рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) Бош консулхонасининг маълум қилишича, мактуб Мьянма давлат бошқаруви кенгаши раиси генерал Мин Аунг Ҳлаингга жўнатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.