Бугун барча давлат ташкилотларида 1 соатга “свет” ўчади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март – “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

«Париж-2024» Олимпиадаси чемпиони жароҳати сабаб муҳим мусобақани ўтказиб юборади

«Париж-2024» Олимпиадасида чемпионликка эришган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков жароҳати туфайли WBC томонидан ташкил этиладиган Гран-При турнирида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда «Olamsport.com» сайти хабар берди.

Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳимов янги мавсумдаги дастлабки совринини қўлга киритди

Ҳафта якунида Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов кумуш медалга сазовор бўлди.

Тахмина Икромова Марбеля Гран-присида иккита медалга сазовор бўлди

21-23 март кунлари Испаниянинг Марбеля шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.

“Дўрмон”да уйлар ёнди

Бугун, 24 март куни соат 18:26 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Дўрмон” МФЙ, Маърифат кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётган. Бу ҳақида ФВВ хабар берди.

Ўзбекистон туризм имкониятлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида тақдим этилди

22-24-март кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “2025-йил Синзян маданият ва туризм кўргазмаси” ҳамда “6-Sinzyan bahorgi turizm ko‘rgazmasi”да Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиб этилди. Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Ўзбекистон туризм имкониятлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида тақдим этилди

22-24-март кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “2025-йил Синзян маданият ва туризм кўргазмаси” ҳамда “6-Sinzyan bahorgi turizm ko‘rgazmasi”да Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиб этилди. Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Ўзбекистонда эртага электрсиз соат акция ўтказилади

Экология вазирлиги барча юртдошларни ҳам акцияга қўшилишга ва бир соатга электр энергиясини ўчиришга чақирди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март — “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади.

Тошкентнинг 4 туманида иссиқ сув ўчирилди

Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларида иссиқ сув ўчирилди. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар қилди.

“Энг илғор жангчи – 2025”: Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижалар билан ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Абдуллаев Алишох ва ИИИ-даражали сержант Жовкашев Шохрух жорий йилнинг 17–20-март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати “Cамп Шелбй” ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи–2025” мусобақасида иштирок этишди. Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчиларимиз АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашишди.

Туркияда намойишлар давом этмоқда

Туркияда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Истанбул ҳокими Акром Имомўғли ҳибсга олинган эди ва 23 мартдан лавозимидан четлаштирилди.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди — видео

Мудофаа вазирлигининг икки нафар ҳарбий хизматчиси яккалик баҳсларида рекорд натижа кўрсатди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Абдуллаев Алишох ва III-даражали сержант Жовкашев Шохрух жорий йилнинг 17–20 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати “Cамп Shelby” ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи–2025” мусобақасида иштирок этишди.

Президент жамиятда умуммиллий тотувликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни «Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.Ҳужжат «умуммиллий тотувлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, кўп миллатли халқнинг Ўзбекистон фаровонлигига дахлдорлигини кучайтириш, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш»га қаратилган.

Икки камар соҳиби Себастьян Фундора рақибини нокаутга учратди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Себастьян Фундора Чордейл Букерга қарши рингга кўтарилди.

Баҳодир Жалолов Остонадаги жанг олдидан ўз фикрларини билдирди

Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони, оғир вазн тоифасида (+90 кг) рингга чиқаётган Баҳодир Жалолов 5 апрель куни Остонада бўлиб ўтадиган бокс кечасидаги жанги ҳақида фикр билдирди.Ушбу жангда Жалоловга украиналик Игор Шевадзуцкий рақиблик қилади.

Тошкентда 180 дан ортиқ мамлакат парламентлари раҳбарлари йиғилади

5−9 апрель кунлари Марказий Осиё тарихида илк маротаба Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг (ПИ) 150 йиллик юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади.Олий Мажлис Сенати матбуот хизматининг хабар беришича, форумда 181 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.

Сирожиддин Шамсутдинов яна Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консули бўлди

Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги тайинланган бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими бош директорининг биринчи ўринбосари Аҳмад Муҳаммад Қутб билан учрашди, деб хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги.Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Науру билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Тинч океаннинг жанубий қисмида жойлашган Науру давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма комюнике имзоланди, деб хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Наурунинг БМТдаги доимий вакили Лара Эраб Даниел имзолади.

«Ҳумо»: финалга бир қадам қолди

Тошкентда «Ҳумо» ва «Торпедо» хоккей жамоалари ўртасидаги сериянинг тўртинчи ўйини бўлиб ўтди.  Майдон эгалари ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, ҳар бир бўлимда гол урди ва ҳимояда мустаҳкам ўйнашди.

ХОҚнинг янги раҳбари Россиянинг Олимпиадага қайтиши бўйича музокараларга тайёрлигини айтди

Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОК) янги раҳбари Кирсти Ковентри Sky News'га берган интервюсида мамлакатларни урушлар сабабли Олимпиада ўйинларидан четлатишга қарши эканини билдирди. "Мен тегишли ишчи гуруҳ тузишни истайман, шу орқали турли можаролар юзага келган тақдирда қандай қарорлар қабул қилишни аниқлашимиз осон бўлади", — дея фикр билдирди Ковентри.

Бокс. Мадримовнинг вазнидаги Фундора қайтмоқда, у эртанги жанги олдидан тарозига чиқди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири ўтказилади. Оқшомнинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Себастьян Фундора даъвогар Чордейл Букерга қарши рингга кўтарилади.

Бокс афсонаси Жорж Форман 76 ёшида вафот этди

Бокс тарихидаги энг катта номлардан бири, Олимпиада-1968 чемпиони, проф бокс рекордчиси Жорж Форман ҳаётдан кўз юмди. Афсонанинг ўлими сабаблари маълум эмас.

Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ҳадя қилди

"Рамазон ҳайити" муносабати билан ўзбек халқи номидан қўшни Афғонистонга инсонпарварлик юки етказилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ, ўзбек халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида "Наврўз" байрами ва яқинлашиб келаётган "Рамазон ҳайити" (Ийд ал-Фитр) муносабати билан Афғонистон аҳолисига қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик юки қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.

Дзюдочиларимиз Тбилисидаги халқаро турнирда совриндор бўлди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи “Tbilisi Grand Slam – 2025” халқаро турнири Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Дунёнинг 52 давлатидан келган 385 нафар полвонлар баҳс олиб бораётган мазкур мусобақанинг илк кунида Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллоев -66 кг.

Самарқандда Француз олий муҳандислик мактаби ташкил этилади

Самарқанд халқаро технология университетида Франциянинг етакчи муҳандислик университетлари билан ҳамкорликда Француз олий муҳандислик мактабини ташкил бўйича келишувга эришилди. Институт мақомидаги бу олий мактаб 2025 йил сентябр ойида ўз фаолиятини бошлайди.

Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди

Йилига 120 минг тонна юк ташиш қувватига эга янги юк комплекси 5,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, уч қаватли маъмурий бино, турли товарларни сақлашга мўлжалланган омборхона, шунингдек, енгил ва юк машиналари учун тўхташ жойини ўз ичига олади. Омборхона 8500 кв.м майдонни эгаллайди ва унинг ичида маълум бир ҳарорат режимини сақлашни талаб қиладиган товарлар учун 500 кв.м майдондаги совутиш ва музлатиш камералари.

Конор Макгрегор Ирландия президентлигига номзодини қўйишни режалаштирмоқда

Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор Ирландия президентлигига номзодини қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Хоккей. «Ҳумо» «Торпедо»га қарши серияда олдинга ўтиб олди

Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичининг ярим финал босқичидан ўрин олган «Ҳумо» ва «Торпедо» жамоалари ўртасидаги учинчи ўйин Тошкентда бўлиб ўтди.Учрашувнинг асосий воқеалари биринчи танаффус арафасида содир бўлди.

"Тонировка 0,5 балл, қарама-қарши йўналиш 2 балл" — қоидабузарликлар учун жарима баллари эълон қилинди — қонун лойиҳаси

Ҳукумат йўл ҳаракати қоидабузарликларини 12 баллик тизимда баҳолаш тўғрисида қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бир йил давомида қоида бузмаганлар рағбатлантирилади.

«Бизнинг кучимиз — бирлик ва аҳилликда». Президент халқни Наврўз байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади. У Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғидаги тантанада нутқ сўзлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.