Бокс. Майк Тайсон - Жейк Пол жанги номаълум муддатга қолдирилди

Бокс афсонаси Майк Тайсоннинг блогер-боксчи Жейк Полга қарши жанги бошқа муддатга қолдирилди. Ушбу жанг 20 июль куни АҚШда ўтказилиши керак эди.

«Ашхобод» паркида текин ўйинчоқ ортидан тирбандлик юзага келди

Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгилочар боғида юзага келган вазият юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича,  бугун 1 июнь соат 12:00 ларда текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги ахборот ортидан, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан иборат жуда кўп фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланишлари натижасида, унга кириш/чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи ва яқин автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келган.

Бухорога туризм ва сервис учун 100 миллион доллар ажратилади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Наманганда мактаб "замдиректори" ўқитувчилар номидан ўзига кредит олгани аниқланди

У мактаб ходимлари номига кредит олиб, пулларни ўзи ишлатган. Аммо, кредит тўловларини тўламасдан юрган.

Давлат ерини сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Тошкент вилоятида давлат ерини сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси этиб сайланди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов БМТда масъул лавозимга тайинланди.  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йорк шаҳридаги штаб-квартирасида 2025-2028 йиллар учун БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолари сайлови бўлиб ўтди. Аъзо давлатлар ўртасида ўтказилган яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бошқа номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаб Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таркибига сайланди.

Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори билан учрашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик билан учрашди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

Электротехника саноатида амалга оширилган ислоҳотлар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан электротехника саноатида амалга оширилган ислоҳотлар таҳлил қилинди. Жаҳонда электротехника саноати жадал суръатлар билан ривожланаяпти ва дунё электротехника бозорида Япония, АҚШ, Германия, Хитой, Корея Республикаси, Сингапур, Малайзия каби мамлакатларнинг мавқеи кучли.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова олимпиада йўлланмасига яқинлашди

Боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмаси сари яна бир катта қадам ташлади. Таиландда бўлиб ўтаётган лицензион мусобақанинг -66 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз учинчи босқичда жанубий кореялик Сужин Сеонни мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шавкат Мирзиёев Бухорода учта йирик объект қурилишини бошлаб берди

Президент рамзий тугмани босгач, Бухоро вилоятида газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилиши бошланди. Президент Бухоро вилоятига ташрифи чоғида рамзий тугмани босиб, учта йирик иншоот – газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро Бухоро вилояти аэропорти қурилишини бошлаб берди.

Саноат хавфсизлиги қўмитаси "Ўлим чархпалаги" хештеги остида тарқалган видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда чархпалак скотчлангани ва тросслари узилиб кетиши хавфи остида қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бугун, 31 май куни чархпалак аттракциони скотчлангани ва тросслари узилиб кетиши хавфи остида қолгани ҳамда хавфли ҳолатга келиб қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги ер сотишда айбланиб, қамоққа олинди — видео

Фуқаро ўзига таниш бўлган ҳоким ёрдамчиси орқали давлат ерини $20 мингга сотмоқчи бўлган. ИИВнинг хабар қилишича, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланди.

2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга ўсган

2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга ўсган. 2023 йилги давлат бюджети ижросига бағишланган “Давлат бюджети” нашрида шу ҳақда маълум қилинган.

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятининг саноат кўргазмаси ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятининг саноат кўргазмаси ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Саноат тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда режалаштирилган лойиҳалар ҳамоҳанг тақдимот қилинди.

Париж-2024. Ҳакамимиз тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этади

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди. Қувонарлиси, улар орасида ўзбекистонлик мутахассис Эшпўлат Ҳидоятов ҳам бор.

“Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида биринчи завод ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида “Enpipe” корхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистонга 2023 йил январь-декабрь ойларида 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди.  Гуманитар ёрдамнинг асосий улуши (83,63%) қуйидаги бешта давлат ҳиссасига тўғри келади: ⁃ Германия (71 млн 379,4 минг доллар ёки жами ёрдамнинг 36 фоизи); ⁃ Хитой (27 млн 467,6 минг доллар, 13,9 фоиз); ⁃ АҚШ (23 млн 234,2 минг доллар, 11,8 фоиз); ⁃ Бельгия (22 млн 620,2 минг доллар, 11,4 фоиз); ⁃ Швейцария (20 млн 757,8 минг доллар, 10,5 фоиз).

Хоразмда совуқ сув ва канализация учун тўловлар оширилади

16 июньдан Хоразм вилоятида совуқ сув ва канализация хизматлари тарифлари оширилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошлади

Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Шавкат Мирзиёев 31 май куни Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошлади.

АҚШнинг Калифорния штатидаги чегарада 7 ой ичида 3 мингга яқин ўзбекистонлик қўлга олинди

АҚШ чегара ходимлари октябрдан бери Калифорния штатида 57,2 минг нафар ноқонуний муҳожирни қўлга олди. Fox News'нинг АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизматига таяниб хабар қилишича, 1 октябрдан бери Калифорния штатининг Сан-диего шаҳридаги чегаранинг ўзидан 2900 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган.

“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади — Президент Қарори

Бундан ташқари, тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини тун-у кун қабул қилиш мақсадида республика комиссияси тузилади. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси тузилади.

Пойтахтнинг учта туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Маълум қилинишича, Юнусобод, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 31 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ хабар қилди.

«Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Суғурталанган ва меҳнат фаолиятидаги шахсларнинг даромади йўқолишига сабаб бўлувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялаш лойиҳанинг мақсади ҳамда вазифаси этиб белгиланди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ушбу қонун лойиҳаси жамоатчилик фикр-мулоҳазаси учун қўйилди.

Янги ўқув йилидан мактабларда давомат инсон омилисиз юритилади

2025  йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади. Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади.

Президент ICESCO бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди.  Салим ал-Малик Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга келган.

Ўзбек тили изоҳли луғатининг веб-сайти ишга тушди

Ўзбек тили изоҳли луғатининг веб-сайти – izohli.uz ишга тушди. Ушбу сайт расмий мақомда бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган.

Ўзбекистонда ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар учун “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил қилинади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Йилдан-йилга энергия ресурсларига талаб ошиб бораётган замонда улардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликни камайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Фуқарога тегишли автомобилнинг редуктори ичидан 6 кило наркотик модда топилган

Тошкент вилояти ИИББ ва Бўстонлиқ тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликдаги органлар билан ўтказилган тезкор тадбирда кўп миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш мақсадида олиб кетаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.