Ўзбекистон Бош консуллиги қалбаки алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланган 9 нафар гумонланувчи қўлга олингани ҳақида хабар берди. 2025 йилнинг 16 январь куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркак) вафот этди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий картага қандай ариза бериш, унинг қандай функцияларни бажариши ва уни кимлар бепул олиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Аввалроқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ижтимоий карта синов тариқасида жорий этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Депутатнинг сўзларига кўра, барча ташқи ёзувлар давлат тилида бўлиши ва зарур ҳолларда бошқа тилларда такрорланиши керак. "Миллий тикланиш" партиясида "Ташқи ёзувлар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси устида иш бошланди, деди партия раҳбари Алишер Қодиров.
Миллий танловининг республика босқичида 10 та номинация бўйича ғолиблар эсдалик совға ва диплом билан тақдирланди. Жорий йилнинг 16 январь куни "Гендер тенглик фаоли" миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Чақалоқлар 2 ўғил, 2 қиз бўлиб, уларнинг ҳозирги аҳволи маълум қилинди. "Миллар" дастурининг хабар қилишича, Тошкентда аёл 4 нафар чақалоқни дунёга келтирди.
Яқинлашиб келаётган Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида тоғ чанғичиларимиздан умид катта. Хусусан, Олимпия ўйинларининг икки карра иштирокчиси Комилжон Тўхтаевдан.
Айни кунларда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг 2025 йил учун ишлаб чиқилган “Антидопинг таълимоти” ўқув режасига асосан федерация ва ассоциацияларда фаолият олиб бораётган антидопинг бўйича масъул ходимлар учун 3 кунлик ўқув-семинар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бўлим бошлиғи бу видеодаги маълумотни ёлғон деб атади. Аввалроқ, Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси "Чорсу"да сифатсиз гўштлар сотилаётгани аниқланганини маълум қилганди.
Акиф Марифли Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг янги директори этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Маданият вазирлигининг Китоб саноати бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг декабрь ойида автомобилларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархи таҳлил қилинди. Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи.
Акмал Маҳмудалиев ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйган. Бугун, 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
“Ижтимоий карта” бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов воситаси, ҳам эҳтиёжманд тоифага мансублик тасдиғи ҳисобланади. Маълум қилинишича, "Ижтимоий карта" ахборот тизими Президентнинг 2024 йил 18 июлдаги тегишли қарорига мувофиқ жорий этилган.
Аввалроқ, Қозоғистонлик тиктокер бозордаги гўштларни видеога олиб, танқидий фикрларини билдирган эди. Ижтимоий тармоқларда "Чорсу бозорида гўшт маҳсулотларини назорат қиладиганлар (СЭС) йўқми?" сарлавҳаси остида видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳамда Халқаро шашка федерацияси раиси Владимир Олегович Лангин ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви ўтказилди. Мулоқот давомида, меҳмонлар томонидан бугунги кунда шашка бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Америкалик аралаш яккакураш устаси, енгил вазн тоифасида UFC Interim собиқ чемпиони Жастин Гэтжининг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди. 36 ёшли спортчининг 9 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида ташкил этиладиган UFC 313 турнири доирасида октагонга қайтиши кутилмоқда.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) томонидан молиялаштирилаётган “Глобал саломатлик хавфсизлиги – Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, “ягона саломатлик” ва антимикроб резистентлик борасида салоҳиятни ошириш ва зооноз таҳдидларни юмшатиш” лойиҳаси доирасида Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоясида эпидемиологик кузатув ва хавфни баҳолаш бўйича 5 кунлик ўқув семинари бўлиб ўтмоқда. Ушбу семинарда, ветеринария қўмитаси вакиллари, ҳудудий бошқармалар ходимлари, ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар ва ветеринария эпидемиологияси соҳасидаги олимлар иштирок этишмоқда.
Бугун кун давомида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг ҳам навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, Спортнинг ўйин турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мутасаддилари, федерация раёсати, фахрийлар ва мураббийлар штаби қатнашди.
Театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшда оламдан кўз юмди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшда вафот этди.
Улар жамоат тартибига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатганликда айбланиб суд қилинди. Жорий йилнинг 13 январь куни жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судида МЖтКнинг 2022-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда гумон қилинган Ж.Ҳ.
Шавкат Мирзиёев Абу-Дабида БАА сунъий интеллект вазири, шунингдек, катта маълумотларни таҳлил қилиш ва сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар билан учрашди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Абу-Даби шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Бирлашган Араб Амирликлари сунъий интеллект вазири Умар бин Султон ал-Олама билан учрашув ўтказди.
Шу кунга қадар Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси сифатида фаолият юритиб келган Салим Абдувалиев лавозимидан олинди. У 2024 йил 19 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукмига кўра, ЖКнинг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
Россиялик шахматчи Роман Шогджиев тўққиз ёшида халқаро мастер мақомининг биринчи нормасини бажариш тезлиги бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Chess.com портали хабар берди.
Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри кеча кутилмаганда профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Қизиғи, британиялик боксчи учинчи бор қўлқопларини михга илга илишини айтган.
Автобусларда бир кунда 1 332 974 нафар йўловчи ташилиб, рекорд даражани қайд этган. Маълум қилинишича,ўтган 2024 йил 15 январь куни автобусларда ташилган йўловчилар сони - 961 639 ни ташкил қилган эди.
11 январ куни Стурла Лаегреид, Таржей ва Йоханнес Боэ Германиянинг Оберхоф шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида таъқиб қилиш босқичида шоҳсупага кўтарилишди ва тақдирлаш маросимида украиналик Дмитрий Пидручний тантанага олиб келган байроқ билан суратга тушишди. "Норвегиялик спортчилар буни халқаро биатлон иттифоқи низоми ва қоидаларига мувофиқ амалга оширди", деб хабар берди ИБУ матбуот хизмати ва норвегияликларнинг ҳаракатларини бирдамлик ишораси деб атаган.
Лойиҳага кўра, Оқдарё туманидан 243 гектар ва Самарқанд туманидан 170 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилади. Бугун, 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилмоқда.
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг дастлабки турнири давом этмоқда. Australian Open мусобақасининг аёллар ўртасидаги баҳсларида дунёнинг 31-ракеткаси бўлиб турган россиялик Екатерина Александрова рейтингда ўзидан 30 поғона қуйида бораётган британиялик Эмма Радукануга тай-брекларда ютқазиб қўйди - 6/7(4), 6/7(2).
UFC икки ойдан сўнг Лондон шаҳрига қайтади. Ташкилотчилар 22 март кунги оқшомнинг марказий жангини эълон қилишди.
Бизнес авиация соҳасида 200 дан ортиқ иш ўринлари яратилиб, аэротакси хизмати ва VIP такси жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи доирасида Транспорт вазирлиги ва БААнинг нуфузли JETEX компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Қўлга олинган шахс қарийб ўн йилдан бери қидирувда бўлган. Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбул шаҳрида қўлга олинган, 2015 йилдан буён автомобиль олди-сотди соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган, 1969 йилда туғилган “И.У.Б.” 2025 йил 11 январь куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.