Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги ўрганилди. Уй-жойга инвестиция қилиш – фақат кўчмас мулкка эгалик қилиш эмас, балки узоқ муддатли молиявий барқарорлик ва даромад олишнинг ишончли манбаларидан бўлиб келган.
7 нафар шахс Telegram’да "Алишер Усмонов акцияси" номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фуқароларни пулини ўзлаштириш билан шуғулланган. Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик бўлими ва Оҳангарон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Telegram ижтимоий тармоғида "Алишер Усмонов акцияси" номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фуқароларни "Акцияда 20 миллион сўм мукофотига эга бўлдингиз"каби сўзлар билан алдаб, пул маблағларини ўзлаштираётган 7 нафар шахс қўлга олинди.
Харбин-2025 қишки Осиё ўйинлари ниҳоясига етди. Ушбу мусобақада иштирок этган ўзбекистонликлар якунда медаллар жамғариш бўйича кучли бешликдан ўрин олди.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахматнинг "Freestyle Chess" йўналишидаги нуфузли мусобақа якунига етди. Жавоҳир Синдаров бугун учинчи ўрин учун норвегиялик Магнус Карлсенга қарши жавоб ўйинини ўтказган бўлса, Нодирбек Абдусатторов эса 5-ўрин учун Хикару Накамурага қарши иккинчи ўйинни ўтказди.
26 ёшли эркак 2007 йилда туғилган қизни меҳмонхонага олиб борган ва у ерда унга тан жароҳат етказган. Суд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар А.Ғ.
Лойиҳа мазкур кўчада жойлашган 37, 39 ва 41-уйлар ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган. Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова ўзининг ўринбосарлари ва масъул раҳбарлар Griffin Development компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Ушбу хизмат ЯИДХПда ишга туширилган бўлиб, пуллик хизмат ҳисобланади – тўлов миқдори 112,5 минг сўм. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун рухсатнома олиш хизмати пайдо бўлди.
"Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Қонунга кўра, Меҳнат кодексига "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди. Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент шаҳридаги кўп хонадонли уй-жойларда жами 9101 та лифт мавжуд.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши келгусида ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган қарорни қабул қилди. 2024 йил давомида пойтахтда 1 280 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, улардан 91 таси ўлим билан якунланган, 1 189 таси эса жароҳатлар билан тугаган.
У интернет ўйинларида қарз бўлиб, бировнинг уйига ўғирликка тушган. Суд унга жазо тайинлади.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида якунига етиб бормоқда.Жавоҳир Синдаров бугун учинчи ўрин учун Синдаров эса норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурган бўлса, Нодирбек Абдусатторов эса 5-ўрин учун Хикару Накамурага қари дастлабки ўйинни ўтказди.
Ўзбекистоннинг Литвадаги янги тайинланган элчиси Тимур Раҳмонов (бир вақтнинг ўзида Латвиядаги элчи, қароргоҳи Рига шаҳрида) 11 февраль куни президент Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи — Марказий Осиё биринчи саммитида иштирок этиш учун 3−4 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.
Бокс бўйича Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби, жазоирлик Иман Хелиф россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) судга бермоқчи эканлигини маълум қилди. "Мен билан алоқаси йўқ бўлган ва Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинмаган Халқаро бокс ассоциацияси ўз манфаатларини кўзлаб, яна ёлғон ва тажовузкор айбловларни илгари сурди.
Сўнгги уч йилда параспорт билан мунтазам шуғулланувчилар 4 карра кўпайиб, 7 мингдан ошди, аёл параспортчилар улуши 29 фоизга етди. Илгари бу тоифадаги ёшлар учун атиги 33 та мактабда спорт тўгараклари бор эди, бугун бундай мактаблар сони 235 тага етди.
Жойларда ёш иқтидорларни аниқлаб, уларни тайёрлайдиган инсонлар – биринчи мураббийлардир. Лекин, бугунги кунда спортчиларни эришган натижаси учун фақат спорт мактаблари ёки терма жамоа мураббийлари рағбат олаяпти.
Йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев спорт соҳасига бағишланган йиғилишда Олимпия ўйинлари учун лицензиялар масаласи ҳақида гапирди. Шунингдек, олдинги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари натижасига қараб, спорт турлари дифференциал ёндашув асосида 3 та тоифага ажратилади.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун жойлардаги 310 та спорт мактаблари миллий терма жамоаларнинг “селекция базаси”га айланади. Барча вилоятлардаги спорт бошқармалари бошлиқлари ҳамда барча спорт мактаблари директорларининг фаолиятини тубдан кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Президентимиз олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, селекция тизимини такомиллаштириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди. Лос-Анжелесдаги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Президент яқинда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада спортчилар ва мураббийлар билан мулоқотда бўлган масъулларнинг ёмон ишлаганини танқид қилди. Президент пайшанба кунги учрашувда яқинда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада эришилган натижалардан қониқиш ҳосил қилиб бўлмаслигини айтди.
Тошкент ҳамда Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли сессия қарорлари билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон делегацияси ҳокимлар малака ошириш дастури доирасида тажриба алмашиш ва шаҳарларни режалаштириш ҳамда бошқарувнинг илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида Туркияда бўлиб турибди. Делегацияга «Юксалиш» ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси депутати Бобур Бекмуродов раҳбарлик қилмоқда.
Бир марталик ёрдам пуллари субсидиялар билан алмаштирилади, шунингдек, тиббий хизмат, уй-жой ва турмуш шароитини яхшилаш учун ҳам субсидиялар ажратилади. “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Барча телефонларнинг 80 фоизидан ортиғи мамлакатга Хитойдан импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қиймати 374,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 4,2 млн дона мобил телефон импорт қилган. Ўзбекистонга 2024 йилнинг 12 ойида энг кўп телефон импорт қилган давлатлар: — Хитой – 3,4 млн дона;— Вьетнам – 589,4 минг дона;— Ҳиндистон – 113,6 минг дона;— Гонконг – 46,1 минг дона;— Бошқа давлатлар – 5,4 минг дона.
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний жамоат фош этилди. Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.
Бу лойиҳа транспорт вазири ва Хитой компанияси вакиллари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди. Транспорт вазири И.Маҳкамов Хитойнинг Yutong Bus компаниясининг халқаро маркетинг бўйича витсе-президенти Сюй Пен билан учрашдувда 1000 та электробус сотиб олиш лойиҳасини муҳокама қилди.
Маълумки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва ерни қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» (FOLUR) лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа Глобал экологик жамғорма (GEF) томонидан молиялаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан go4WorldBusiness платформаси маълумотларига асосан Ўзбекистон маҳсулотлари учун потенциал экспорт бозорлари ва буюртмачилар талаби ўрганилди. Ўзбекистон нисбий устунликка эга бўлган маҳсулотлар (нисбий устунлик индекси 1 дан юқори) учун қуйидаги потенциал бозорлар ва етказиб бериши мумкин бўлган ҳудудлар аниқланди: Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.