Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Президенти ўз нутқида нафақат иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаб берди, балки мамлакат тараққиёти йўлида тадбиркорни давлатнинг асосий ҳамкор сифатида кўрсатиб, ижобий руҳ ва йўналишни ҳам шакллантирди. Тошкент, 2025 йил 21 август.
Замонавий геосиёсий шароитлар илмий, маданий ва sport соҳаларидаги халқаро алоқаларга жиддий чекловлар қўймоқда. Баъзи давлатлар янги чеклов чораларини муҳокама қилаётган бўлса, бошқалари гуманитар соҳада турли даражадаги ҳамкорликни ривожлантиришга интилмоқда.
Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етмоқда. Бугунги беллашувлар ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтиб, юнон-рум курашчимиз Айтжан Халмаханов олтин медалга сазовор бўлди.
Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган гандбол бўйича қизлар ўртасидаги У19 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг 3-тур ўйинлари якунига етди. Бугун Хитой Таипейи билан баҳс олиб борган жамоамиз 29:27 ҳисобида устун келди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина президенти Владимир Зеленскийга Мустақиллик куни муносабати билан табрик хато йўллади. Зеленский уни ўзининг X саҳифасида эълон қилди.
Польшада шахмат бўйича "Rubinstein Memorial 2025" мусобақаси ўтказилди. Классик форматда ўтказилган турнирда 10 нафар гроссмесйтер иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина халқини Украина Мустақиллик куни билан табриклади. Табрик дипломатик ваколатхонанинг Facebook`даги саҳифасида эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25−26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев нима учун кўп ҳолларда ҳоким ўринбосарлари пора билан қўлга тушаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда у 22 август куни Паркент туманида ўтказилган «Узум сайли» халқаро фестивали чоғида журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Болгариянинг Самоков шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўтказилмоқда. Ортда қолган кун терма жамоамиз ҳисобига яна бир медаль қўшиб қўйилди.
Колумбияда 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутуншахмат олимпиадаси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси битта таркиб билан иштирок этди.
Артур Гулиев — икки карра жаҳон чемпиони! Милан шаҳри (Италия) мезбонлик қилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди.
Туркманистонга ташрифнинг маданий дастури доирасида 22 август куни Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев биргаликда «Аваза» конгресс маркази ёнидаги махсус майдонга ташриф буюрди.Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига кўра, меҳмонларга «Галкиниш» миллий от спорти жамоаси ахалтака зотли тулпорларининг чиқишлари намойиш этилди.
Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими лавозимига Хусан Бўлтакович Абдувохидов тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.22 август кунги Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги ташкилот раҳбари Озодбек Назарбековнинг ёшларга Kokand University хусусий университетининг Андижон шаҳридаги филиалида ўқишни тавсия қилган видеосидаги чиқишига изоҳ берди.Вазирлик баёноти президент Шавкат Мирзиёев вазирлик ва идоралар раҳбарларига ёшлар билан мунтазам мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимлар таклиф этиш бўйича топшириқлар берган июнь ойи охиридаги учрашувни тилга олиш билан бошланади.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Нодира Ҳакимова 21 август куни Шавкат Мирзиёевни суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга бағишланган тақдимот билан таништирди.«Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида у сўнгги саккиз йил ичида суд тизимида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилганини айтди.
Болгариянинг Самоков шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан яна бир хушхабар. Аёллар кураши бўйича кечган беллашувларда ҳамюртимиз Нигина Собирова бронза медалини қўлга киритди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига Асилбек Ашуров ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
«Аваза» миллий туризм зонасининг Конгресс марказида Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юзма-юз ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 август куни «Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.Ҳужжат қоғозбозлик ва инсон омили таъсирини камайтиришга, шунингдек, суд жараёнларини рақамлаштириш орқали фуқароларга қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.
Президент қарори билан Алишер Шукруллаевич Бобоев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Алишер Бобоев 1996 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатура йўналишида таҳсил олган.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатида яккалик кўпкураш йўналишининг ҳалқа ва тўпда машқ бажариш бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Тахмина Икромова ҳалқада 28.400, тўпда эса 28.300, жами 56.700 балл жамғарди.
Корея Республикасининг Мокпо шаҳрида енгил атлетиканинг улоқтириш турлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.
Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Лихтенштейн Князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлинда) бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Дипломат валиаҳд шаҳзода Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 19 август куни бўлиб ўтган мажлисда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонунни биринчи ўқишда қабул қилди, дея хабар бермоқда парламент қуйи палатаси.Ҳужжатда «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга атом энергиясидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш, давлат органларининг ваколатларини аниқлаштириш, атом энергетикаси соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш, уни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар назарда тутилган.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Kokand University хусусий университетининг реклама ролигида иштирок этди.4 июль куни университетнинг расмий саҳифасида вазир ёшларга университетнинг Андижондаги филиалига ўқишга киришни тавсия этаётган видео эълон қилинди.
Россиялик фигурали учувчилар Пётр Гуменник ва Аделия Петросян Пекинда 18—21-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари саралаш турнири иштирокчиларининг расмий рўйхатига киритилди. Рўйхат Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) сайтида эълон қилинди.
“Классик” курашчиларимиз жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришяпти. Шу кунларда юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия Республикасининг Владикавказ шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Озарбайжон — Туркманистон — Ўзбекистон» форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун 22 август куни амалий ташриф билан Туркманистонга боради.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.