Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Моҳинур Эсонбоева ҳамда Алишер Османов делегациямиз ҳисобига 6 та медални қўшиб қўйди!

Перу пойтахти мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда! Якунланган кунда ўтказилган беллашувларда иштирок этган спортчиларимиз 3 та олтин ва 2 та кумуш, жами 5 та медалга сазовор бўлишди.

Ўзбекистонликлар Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 3 кун дам олади

Бандлик вазирлиги дам олиш кунларини эълон қилди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлари дам олинади:  9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни; 10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни; 11 май (якшанба) — дам олиш куни.

"Қўйлиқ" деҳқон бозорида қурилиш бошланди. Бозор ёпиладими?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Қўйлиқ" бозоридаги расталар бузиб ташлангани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Терма жамоамиз Dushanbe Grand Slam турнирини 5 та медаль билан якунлади

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди. Уч кун давомида мухлислар муросасиз беллашувлар гувоҳига айланишди.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов Станионис ва Энниснинг фарқини айтди

Проф бокснинг яримўрта вазн тоифасида WBA камари учун даъвогар Шаҳрам Ғиёсов бўлажак рақиби, WBA ва IBF камарлари соҳиби Жейрон Эннис ҳақида гапирди. — Энниснинг Станионисга қарши жангини кўрган бўлсангиз керак.

Чавандозимиз Эронда ғалаба қозонди

30-апрель - 2-май кунлари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSIY-B халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Дилшод Шокиров олтин медални қўлга киритди.

Дзюдочиларимиздан Душанбе “Катта дубулға” турнирида яна икки медаль!

Тожикистон пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медалга сазовор бўлди. Ўрта вазн тоифасидаги беллашувларда йигитларимиз ўз номларини совриндорлар қаторига ёздириб қўйишди.

Ёш оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида яна тўрт медални қўлга киритишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Перуда ўтаётган Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларини қўлга киритди. Ёшлар ўртасидаги баҳсларда икки нафар ҳамюртимиз 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.  Кумуш медал:  Маржона Абдумуталова (-59 кг, даст кўтариш) Маржона Абдумуталова (-59 кг, икки кураш).

Ўзбекистонлик икки стол теннисчи катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади

17-25 май кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Лусайл Арена" ва Қатар университети спорт мажмуаларида стол тенниси бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилиги ўтказилади. Telegram платформасидаги uzttnews каналининг ёзишича, мусобақанинг аёллар ўртасидаги жуфтлик йўналишида Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакиласи —  Марҳабо Магдиева ҳамда Асель Еркебаева ҳам иштирок этади.

Самарқандда ўқитувчилар ўқувчини тиз чўкиб узр сўраттирди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида вояга етмаган ўғил бола бир қизнинг оёғига бош урган ҳолда узр сўрагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби расмий маълумот берди.

Тошкентда «Orlando» ёниб кетди

Бугун, 3 май куни Шайхонтоҳур тумани “Фурқат” кўчасида Orlando ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

«Журналистнинг меҳнати ҳурмат қилинадиган, ҳалоллик қадрланадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим» — Шерзод Асадов

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов жамиятда журналистлар меҳнати ҳурмат қилинадиган, факт ва ҳалоллик қадрланадиган муҳитни сақлаш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда у 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан чоп этилган мақолада маълум қилди.

Ўзбекистон Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар ҳуқуқлари бузилиши кўпайгани бўйича хавотир билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россиянинг мамлакатдаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашувда Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши кўпайганини қайд этиб, Ўзбекистон хавотирини тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

"ҲАЖ – 2025" мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

Зиёратчилар Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади. Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йилнинг 13 май кунидан бошланиб, 28 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлиги: муносабатларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва келгусидаги устувор вазифалар

Марказий Осиё мамлакатларининг салоҳияти минтақа замонавий дунёнинг драйверларидан бирига айланиши учун қулай шарт-шароит яратади. Янги геосиёсий муҳитда етакчи араб давлатлари билан конструктив мулоқот долзарб аҳамиятга эга.

Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда ўсимлиги етиштираётган шахслар ушланди — видео

Улар бу ўсимликни иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган. Тошкентнинг Миробод туманида икки нафар шахс уйида иссиқхона шароитида гиёҳванд ўсимлиги етиштиргани аниқланди.

Дзюдочиларимиз Душанбе “Катта дубулға” турнирини кумуш ва бронза медаллари билан бошлашди

Бугун Тожикистон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олди. Енгил вазн тоифаларида кечган дастлабки кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Бокс. Усик Тайсон Фюрининг чақириғига жавоб қайтарди

WBC, WBА ва WBО камарлари соҳиби, оғир вазн тоифасидаги мағлубиятсиз серия қайд этиб келаётган украиналик боксчи Олександр Усик (23 ғалаба, 14 нокаут) собиқ рақиби, британиялик Тайсон Фюрининг учинчи жангни ўтказиш таклифига жавоб берди. Украиналик чармқўлқоп устаси исталган пайтда ва исталган жойда жанг қилишга тайёр эканлигини билдирган: "Агарда Тайсон Фюри фаолиятини яна тикласа, балки яна жанг қилармиз.

Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “Damas” заводи бўйича катта янгиликни айтди. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

«UZCOSMOS» агентлиги CanSat Uzbekistan 2025 2025 танловининг финал босқичини ўтказади

ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН — «UZCOSMOS» агентлиги, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда СЕҲРИЁ мактаби ҳамкорлигида 2025-йил 3-май куни Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги Тойтепа шаҳрида жойлашган «Янги Ҳаёт» эски аеродромида CанСат Узбекистан 2025 танловининг финал босқичи бўлиб ўтади. Тадбир соат 10:00 да бошланади ва унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган иқтидорли ёш муҳандислар томонидан яратилган инновацион сунъий йўлдош моделлари намойиш этилади.

Qazaq Air авиакомпанияси Остонадан Самарқандга авиақатновларни йўлга қўймоқда

Янги авиақатнов Остона ва Самарқандни Туркистон орқали боғлайди. Qazaq Air Қозоғистон авиакомпанияси Остона – Туркистон – Самарқанд йўналишида халқаро авиақатновни йўлга қўйди.

Ўзбекистонда маҳалла раислари сайлови бошланди. Бу ҳақда нималарни билиш керак?

Ўзбекистонда 1 майдан фуқаролар йиғинлари (маҳаллалар) раисларининг сайлови бошланди.Биринчи кун, пайшанба куни 189 та туман ва шаҳардаги 193 та маҳаллада овоз бериш жараёни ўтказилди.

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Перуда ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Ёшлар ўртасидаги баҳсларда қатнашган Диёрбек Рўзметов жамоамизнинг мусобақадаги дастлабки медалларига муаллифлик қилди.

Тошкент-Урганч авиа йўналишида бир ҳафта олдин чипта қолмайди, нархи қиммат — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари қатновларни 2 карра оширишни ва поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтиришни таъкидлади. Давлат раҳбари қатновларни 2 карра оширишни ва поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтиришни таъкидлади.

МОҚ раҳбарияти Осиё чемпионати қаҳрамонлари билан учрашди

Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтган дзюдочиларимиз тақдирланди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этиб, дзюдочиларимизни қитъа чемпионатидаги муваффақиятли иштирок билан қутлашди.

Яхши янгилик: Муроджон Аҳмадалиев — Наоя Иноуэ жанги бўйича музокаралар муваффақиятли якунланди

Бу ҳақда ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси ҳамкорлик қиладиган Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн маълум қилди. Хирн Instagram саҳифасига жойлаган постида "Ниҳоят келишувга эришилди.

WBO рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай?

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) бир неча кун олдин янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, рейтингдан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди:  Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 2-ўринга кўтарилди; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 1-ўринга кўтарилди; Исроил Мадримов (супер ўрта вазн тоифаси -69,9 кг) 7-ўринга кўтарилди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) 9-ўринга жойлашди.

Президент «Арда Хива» сайёҳлик мажмуасини очиб берди

Президент Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Хоразм вилоятига ташрифи чоғида «Арда Хива» сайёҳлик мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Урганчдан Хивага янги маҳаллий поездда йўл олди

Президент Урганч-Хива электрлаштирилган темир йўли билан танишди, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги вагонларни кўздан кечирди. Шунингдек, Hyundai Rotem электропоездларининг йўлга қўйилиши туфайли Тошкентдан Хивагача бўлган йўл деярли икки баробарга – 7 соат 40 дақиқагача қисқаради.

Хонқа туманида мебелсозлик саноат зонаси ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Хонқа туманида барпо этилган мебелсозлик кичик саноат зонасини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.