Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни ўқиш маданиятини ривожлантириш бўйича умуммиллий ҳаракатга старт берди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Тадбирда БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергави иштирок этди.
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақасида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди.Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров мусобақанинг 4-ўринида бораётган, нидерландиялик Йорден ван Форестга қарши баҳс олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда мамлакатдаги етакчи мустақил тадқиқот марказларидан бири бўлган ERGO Analytics ўртасида илмий ва академик ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжат томонлар ўртасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятни бирлаштириш ва иқтисодий сиёсатни шакллантиришда далилларга асосланган ёндашувларни кенг жорий этишга қаратилган.
22–24 май кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида автоспорт, мотокросс ва ивент-туризмни бирлаштирган халқаро экстремал мусобақа — «Rally Muynak – 2026» бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 50 дан ортиқ экипаж иштирок этмоқда.
Сурхондарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Термиз шаҳрида юз берган дарахтларнинг оммавий кесилиши билан боғлиқ ишни қайта кўриб чиқди. Суд материалларига кўра, собиқ Термиз шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи ҳамда хусусий корхона раҳбари қурилиш ҳудудидаги дарахтларни кўчириш мақсадида ўзаро келишувга эришган.
Фарғона шаҳрида медиа соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган йирик медиа форум бўлиб ўтди. Тадбирга мингга яқин иштирокчи жалб қилиниб, унда замонавий медиа лойиҳалар, креатив ташаббуслар ҳамда ахборот маконида самарали фаолият юритишга қаратилган инновацион ечимлар тақдим этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатига кузатишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Тадбир аввалида миллий терма жамоа аъзолари майдонда саф тортди.
Дам олиш кунлари аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қатор тижорат банкларида валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти ташкил этилмоқда. Маълум қилинишича, ушбу хизматлар “Агробанк”, “Апекс банк”, “Миллий банк”, “Тенге банк”, “Ҳамкорбанк”, “Анорбанк”, “Гарант банк”, “Ҳаёт банк”, “Асакабанк”, “Универсал банк”, “SQB”, “Трастбанк”, “Ипотека банк”, “Инфин банк”, “Asia Alliance Bank”, “BRB”, “Ипак Йўли банки”, “Алоқабанк”, “Халқ банки”, “Orient Finance Bank”, “Saderat Bank” ва “Капиталбанк” томонидан кўрсатилади.
— ХХР раиси Си Цзиньпин бир неча кунлик фарқ билан Пекинда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путинни қабул қилди. Сизнингча, бу ташрифларни Хитой дипломатиясининг ягона мантиғи доирасида кўриб чиқиш керакми ёки бу шунчаки тўғри келиб қолган иккита мустақил йўналишми?
2026 йил 22 майга ўтар кечаси Старобельск учун қора кунга айланди. Украина ҳарбийлари маҳаллий профессиональ колледжнинг турар жойи ва ўқув биносига қаратилган аниқ зарба берди. Портловчи моддалар билан тўлдирилган тўртта учқучитар майдаловчилар 86 нафар ўсмир ухлаётган бинонинг устига қулади. Беш қаватли бинo картадан ясалган уйдек қулаб тушди.
Болалар омбудсманига 2025 йилда 1934 та мурожаат келиб тушди, бу 2024 йилга нисбатан деярли икки баравар кўп, ўшанда улар 1064 тани ташкил этганди. Рақамларни Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова Сенатнинг 19 майдаги мажлисидаги маърузасида келтирди.
Танлов доирасида давлат идораларида самарали фаолият юритиб келаётган бир қатор ходимлар турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилди. Тоғ-кон ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Мақсуд Болибеков “энг намунавий раҳбар ходим” сифатида эътироф этилди.
22 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Ўзбекистон–Россия муносабатларини ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича 19 давлат спортчилари иштирокида ўтаётган Challenge Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистоннинг етти нафар вакили финал йўлланмасини қўлга киритди. Мусобақанинг биринчи кунида турнирнинг очилиш маросими ҳамда саралаш чиқишлари бўлиб ўтди.
22-май куни Ўзбекистон Республикасидаги Озарбайжон Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан Тошкент архитектура-қурилиш университетида “Шаҳар ривожланишида маданиятнинг ўрни ва таъсири: WUF13 Бутунжаҳон шаҳар ривожланиши форуми доирасида Боку ва Тошкент моделлари қиёсий таҳлили” мавзусида семинар-дастур ташкил этилди. Тадбир очилишида сўзга чиққан Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Баҳром Тулаганов семинар университет деворларида ўтказилаётганидан мамнун эканини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашув ўтказмоқда. “Биз бу кунларни бутун халқимиз, футбол ишқибозлари билан 34 йил кутдик.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Устюрт платосида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб қуш — 893 та ҳуборо табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди. Ҳуборо Ўзбекистон Қизил китобига, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган, шунингдек, ёввойи фауна ва флоранинг ноёб турлари халқаро савдоси бўйича CITES конвенциясининг I иловасига ҳам киритилган.
Андижон вилоятида дарёда чўмилиш вақтида ғарқ бўлган ўсмирнинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Ҳукумат ишлари бўйича вазир Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергавий бошчилик қилди.
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп ва Янгибозор туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Андижон вилоятида дарёда чўмилиш вақтида ғарқ бўлган ўсмирнинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти доирасида судьялар кенгашларининг халқаро йиғини бўлиб ўтди. Анжуманда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд тизимларида самарали бошқарувни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов «халқаро дипломатия саҳнасига» айланган Самарқанд ҳамда ушбу вилоятни бошқарган президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий йўли ҳақидаги янги кенг кўламли мақоласида давлат рамзлари мавзусига тўхталиб ўтди.Унинг фикрича, мустақилликка эришилганидан кейин ҳам мамлакат гербида пахта ва буғдой тасвирларининг сақлаб қолиниши аввалги тузум билан мафкуравий боғлиқликни акс эттирган.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 19 май куни бўлиб ўтган мажлисда қурилиш соҳасидаги коррупция, бюджет маблағларининг сарфланишидаги қонунбузилишлар ва сифат устидан назоратнинг етарли эмаслиги муносабати билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовга парламент сўрови юборди.Сенатор Зумрад Бекатова маъруза қилди.
22 май учун об-ҳаво прогнози: айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда 21 май соат 20:00 дан 22 май соат 20:00 гача Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Айрим вилоятларда ёғингарчилик, момақалдироқ, шамол кучайиши ва чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши прогноз қилинмоқда.
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақасида 7-тур учрашувлари якунланди.Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров мусобақа пешқадами, германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб борди.
Риёд-2026 Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастурига кирган спорт турлари маълум бўлди. Жорий йилнинг 28 ноябрь – 7 декабрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.
Бугун Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатининг кёруги йўналишидаги баҳслари старт олди. Дастлабки кун Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2026-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар нархи ва бозорнинг фаоллиги таҳлил қилинди. Апрель ойида уй-жой бозорида фаоллик пасайди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда мамлакатда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.