Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида профессионал бокс бўйича ўтказилган кечада ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ғалабага эришди. Ҳаваскор боксда 2017 йилги жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоров 6 раундлик жангда қирғизистонлик Арген Кадирбек Уулу билан рўбарў келди.
Ўмон давлатининг Масқат шаҳрида регби-7 бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида ўтган “Asia Rugby Emirates Sevens Trophy-2025” мусобақасида муносиб натижа қайд этилди. Эрон, Жанубий Корея ва Ливан жамоалари билан баҳс олиб борган Ўзбекистон аёллар регби-7 терма жамоаси рақибларига қарши муносиб ўйин намойиш этди.
Эртадан мусобақада ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Чорак финалга терма жамоамиз аъзоларидан 5 нафар йигитларимиз ва 5 нафар қизларимиз етиб келишди.
Момчило Бабич Сербиянинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган ташқи ишлар вазири хабар берди.
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова (+73 кг) Хитойнинг Уси шаҳрида давом этаётган таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди. Ҳамюртимиз финал баҳсида Туркия вакиласи Нафия Кус Айдин билан тўқнаш келди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги Америка делегациясини қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.Учрашувда Америка томонидан АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этди.
Халқаро гроссмейстер, 2004 йилги FIDE жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Унинг бошчилигидаги миллий жамоа олдида қуйидаги вазифалар қўйилди:- халқаро майдондаги барқарор натижаларни мустаҳкамлаш.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия президенти Александр Вучич 28−31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.Мезбон давлат матбуот хизматига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон — Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.
Жамиятимиз тараққиётининг асосий негизи бўлган ёшларимизга бўлган этибор кун сайин кучайиб бормоқдаки, бундан тўғри фойдаланганлари ҳаётда ва жамиятда ўз ўрни топишмоқда. Бироқ, вояга етмаганлар орасидан баъзилари адашиб жиноят йўлидан кетиб қолса, жазони ўташ билан бир қаторда судланганлик ҳолати бўйича босилган тамға уларнинг ҳаётига кескин таъсирини ўтказмай қўймасди….
Сербиянинг Нови Сад шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалини қўлга киритди. -57 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган эркин курашчимиз Нодирбек Жуманазаров бронза медали билан тақдирланди.
2026 йилдан бошлаб 45 та туман ва шаҳар ҳокимликлари тузилмасига тўққизта вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ўтказилади. Бу президентнинг 21 октябрда қабул қилинган «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида назарда тутилган.
Баҳрайнда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун кечаги кун сермаҳсул ўтди. Спортчиларимиз кун давомида 5 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритишди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган тантанали маросимда Спорт вазирлиги, МОҚ ва Оғир атлетика федерацияси раҳбарлари иштирок этди. Чемпион спортчига автомобиль билан бирга бир марталик пул мукофоти ҳам топширилди.
III Осиё ёшлар ўйинлари доирасида бокс бўйича чорак финал босқичи бошланди. Бугун рингга кўтарилган 6 нафар ҳамюртимизнинг 5 таси ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Уси шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида илк медалимизга эга чиқдик.Терма жамоамизнинг -54 кг вазн тоифасидаги аъзоси Жаҳонгир Худойбердиев турнир ярим финалига қадар етиб бориб, финал йўлида Корея Республикаси вакили Сё Ёнсу билан баҳс олиб борди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари раҳбарларига 6 ноябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган «C5+1» (Марказий Осиё — АҚШ) форматидаги саммитда иштирок этиш учун таклиф йўллади. Бу ҳақда Gazeta`га Ўзбекистон Президенти администрациясидаги манбалар маълум қилди.
Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича U23 жаҳон чемпионатида яна бир медаль қўлга киритилди. Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов -92 кг вазн тоифасидаги беллашувларда бронза медалига сазовор бўлди.
Баҳрайнда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг кечаги куни Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бўлди. Кун давомида спортчиларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғаришди.
Президент Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни нишонланадиган ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини касб байрами билан табриклади.Давлат раҳбари мамлакатда ички ишлар органларини чинакам халқ тузилмасига айлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом этаётганини эслатди.
24 октябрь куни Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасида 2026−2030 йилларга мўлжалланган янги Ҳадли дастурни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «Дунё».Ҳужжат барқарор ривожланишни рағбатлантириш, тенгсизликни камайтириш ва барча фуқаролар учун тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган.
24 октябрь куни Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим мамлакатнинг кўп векторли сиёсатининг натижаси, деди Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Абдулазиз Камилов «Ўзбекистон 24»га берган интервюсида.«Бугунги воқеани баҳоламоқчи бўлсак, авваламбор, биз мана шу геосиёсат нуқтаи назардан қарашимиз керак.
АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюради, ундан олдин улар Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳи — «Европа» биносида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан учрашуви якунида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲТБ) имзолангани муносабати билан қўшма баёнот қабул қилди.Ҳужжатда янги келишув ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп йиллик мулоқот, ўзаро ишонч ва барқарор ривожланишга асосланган «стратегик шериклик ривожидаги муҳим босқич» сифатида таърифланди.
Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз яна бир медални қўлга киритди. Юнон-рум кураши бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Меҳрож Баҳромов бронза медали билан тақдирланди.
Автомобил сони ортиб борар экан, хаф хатар ҳам ортади. Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш нафақат қулайлик, балки масъулият ҳамдир.
Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳида Ўзбекистон-Европа саммитида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Бельгияга расмий ташрифи доирасида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.Учрашувда Vandewiele, Linde, Rhenus Logistics, Ahlers Logistics, Lasselsberger Group, Pietro Fiorentini, NextChem, Meridiam, SUEZ, FMO, European Investment Bank, Commerzbank, KfW, Textima, Chimcomplex, Metso ҳамда бошқа компания ва корпорацияларнинг раҳбарияти иштирок этди.
Бугун Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинларининг навбатдаги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик спортчилар бокс, муай-тай, аралаш жанг санъати турлари, таэквондо WT, енгил атлетика, волейбол, футзал, гандбол, велоспорт ва от спорти турларида баҳс олиб боришади.
Ўзбекистон делегацияси III Осиё ёшлар ўйинларида навбатдаги медалларига сазовор бўлди. Бугун ўтказилган енгил атлетика беллашувларида ҳамюртларимиз Назмина Раҳимжонова олтин, Муҳаммадазиз Носиров ҳамда Шаҳзодбек Холмуродов кумуш, Шодиёна Раҳмонова эса бронза медалларига эга чиқишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.