Теннисда навбатдаги легионер — украиналик 17 ёшли теннисчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Украиналик иқтидорли теннисчи эндиликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

World Boxing кубогини икки ғалаба ва бир мағлубият билан бошладик

Бразилияда давом этаётган World Boxing кубоги доирасида кеча 3 нафар боксчимиз мусобақадаги ўзларининг илк жангларини ўтказишди. -51 кгдаги вакиламиз Феруза Казаковага эски таниши германиялик Махи Клотзер дуч келди.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.Турнир киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон Кубоги (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажаради.

Тошкент дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 22-25 октябрь кунлари Амман (Иордания) шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши белгиланган эди. Бироқ минтақадаги вазият сабаб мазкур мусобақа Ўзбекистон пойтахтига кўчирилди.

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси 2027-йилги ЖЧда ҳам маҳаллийлаштирилган ўйинчилар хизматидан фойдаланади

Ўзбекистон спорт фуқаролигига эга бўлган ва терма жамоага Жаҳон чемпионатининг учинчи дивизиони “А” гуруҳига йўл олишда ёрдам берган маҳаллийлаштирилган хоккейчилар 2027-йилда ҳам жамоа сафида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси вице-президенти Баҳодир Ғофуров ТАССга берган интервюсида маълум қилган.

Покистонлик жанг санъати устаси навбатдаги Гиннес рекордини ўрнатди

Покистонлик машҳур рекордчи Муҳаммад Рашид Насим ўзининг навбатдаги натижасини Гиннеснинг рекордлар китобига муҳрлаб қўйди.Бу сафар Рашид Насим 50 та ёпиқ алюминий банкани тирсаги билан энг тез уриб синдириш бўйича маҳорат кўрсатди.

Ўзбекистон ва АҚШ шахмат жамоалари Маямида халқаро турнирда иштирок этади

Шу йилнинг 27–28-июль кунлари АҚШнинг Маями шаҳрида дунёнинг энг кучли шахмат жамоалари иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада АҚШ ва Ўзбекистон терма жамоаларининг етакчи гроссмейстерлари ўзаро баҳс олиб боради.

Эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида қатнашишади

24-26 апрель кунлари Хитойнинг Хефей шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли эшкак эшувчилари жам бўладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Жокович теннис тарихидаги даҳшатли рекордни янгилади

Сербиялик теннисчи 860 ҳафта давомида ATP рейтингининг кучли бешлигидан ўрин олди ва швейсариялик Рожер Федерернинг натижасини ортда қолдирди.Теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби Новак Жокович 860 ҳафта (16 йилдан кўпроқ вақт) давомида ATP рейтингининг юқори бешлигида бўлиб, янги рекорд қайд этди.

Афсонавий Пакьяо тарихдаги энг яхши 3 нафар боксчи номини айтди

Жаҳон бокси афсонаси, филиппинлик Мэнни Пакьяо тарихдаги энг кучли уч нафар боксчи ким эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларидан Boxing News Online иқтибос келтирмоқда.

Кроуфорд боксчиларни иккиюзламчиликда айблади

Учта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, мағлубият нималигини билмайдиган америкалик Теренс Кроуфорд ўз фаолиятини қайта тикламаслигини яна бир бор таъкидлади. Шу билан бирга, у бошқа боксчилар фақат у кетишга қарор қилганидан кейингина жангга чорлашни бошлаганини қайд этди.

Афруза Ҳамдамова рапид бўйича Жаҳон чемпиони бўлди

Сербиянинг Врнячка-Баня шаҳрида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида рапид ва блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунлари ўзбекистонлик шахматчилар учун муваффақиятли бўлди.

“Охиригача чидаб бера олса, 200 минг доллар бераман” — Ҳамзат Чимаев Олимпиада чемпионларини жангга чорлади

UFC'нинг ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони, 31 ёшли Ҳамзат Чимаев эркин кураш олами вакилларини очиқдан-очиқ жангга чорлади. Спортчи РАФ лигаси билан шартнома имзолаганидан сўнг, ўзига рақиб излаётганини маълум қилди.

“У ерда яқин дўстим бор” — Асаубаева Тошкентга сафари ҳақида гапирди

Қозоғистонлик машҳур шахматчи, уч карра жаҳон чемпиони Бибисора Асаубаева Instagram саҳифасидаги обуначилари билан мулоқот чоғида Ўзбекистонга бўлган муносабати ва шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берди.Ўзбекистонлик обуначилардан бири спортчига мурожаат қилиб: “Тошкентда ҳеч бўлганмисиз?

ЖЧда 97 та гол урган Ўзбекистон хоккей терма жамоаси III дивизионнинг «А» гуруҳига йўл олди

Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учинчи дивизионининг “А” гуруҳига йўл олди. Ўзбекистон учинчи дивизионнинг "B" гуруҳи доирасидаги ҳал қилувчи бешинчи баҳсда мезбон – Гонконг жамоасини 9:4 ҳисобида мағлуб этди.

Дана Уайт Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Ultimate Fighting Championship (UFC) промоушени президенти Дана Уайт 37 ёшли афсонавий ирландиялик жангчи, промоушен тарихидаги илк икки вазн тоифаси чемпиони Конор Макгрегорнинг эҳтимолий қайтиши ҳақида фикр билдирди. — Конор ижтимоий тармоқларда жуда фаол.

“Улар қисқа вақтда жуда хавфли рақибларга айланди” — Каруана ўзбекистонлик шахматчилар ҳақида

Дунёнинг 3-рақамли шахматчиси, америкалик Фабиано Каруана ўзбек шахмати ҳақида фикр билдирди. У Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев ҳақида илк бор 2020-йилда Рустам Қосимжоновдан эшитганини айтиб ўтди.

Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жанги натижасини башорат қилди

BMF камари соҳиби, бразилиялик Чарльз Оливейра 70 кг вазн тоифасида UFC чемпиони, мағлубиятсиз келаётган 29 ёшли испаниялик Илия Топурия ҳамда енгил вазнда UFC вақтинчалик камари соҳиби, америкалик Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг учун ўз прогнозини билдирди. Ушбу тўқнашув Оқ уйдаги UFC турнирининг асосий воқеаси бўлади.

Конор Макгрегор UFC’даги навбатдаги жанги санасини очиқлади

UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегорнинг адвокати Марк Лайнэм спортчининг собиқ спарринг-шериги ва дўсти Артём Лобов билан боғлиқ суд жараёни якунланганидан сўнг, Конор томонидан тайёрланган баёнотни эълон қилди. Ўз мурожаатида Макгрегор 2021 йилдан бери илк бор ММА қоидалари бўйича жангини шу ёзда ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Алишер Юсупов Осиё чемпиони, яна 4 дзюдочимизда бронза

Хитойнинг Ордос шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг яккалик беллашувлари якунига етди. Кечаги беллашувларда спортчиларимиз 1 та олтин ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.

The Guardian: “Жавоҳир Магнус Карлсенни яна классик шахматга қайтариши мумкинми?”

"The Guardian" нашри Жавоҳир Синдаровнинг Номзодлар турниридаги ўйинини таҳлил қилиб, яна бир мақола чиқарди. Мақолада бу натижа Магнус Карлсенни яна классик шахматга қайтариши мумкинми, деган савол ҳам кўтарилган.

Хикару Накамура: “Чемпионлик учун матчда Гукеш ғалаба қозонади”

Номзодлар турниридаги ғалабасидан сўнг, Жавоҳир Синдаров кўпчилик учун бўлажак жаҳон чемпионлиги матчида фаворит бўлиб турибди. Аммо дунёнинг 2-рақамли шахматчиси Хикару Накамура бошқача фикрда.

Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатини тарихий натижа — 6 та медаль билан якунлашди

Пойтахтимиз мезбонлик қилган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 115 мамлакатдан 1000 нафарга яқин спортчини жамлаган мазкур мусобақада спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 6 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллашди.

“Улар севиш ва севилиш ёшида” — Жавоҳир Синдаровнинг бобоси Асаубаева ҳақида

Кипрда ўтган Номзодлар турнири давомида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ва қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаеванинг муносабатлари ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, Бибисоранинг ўз саҳифаларига жойлаётган суратлари ва самимий изоҳлари мухлислар орасида “улар шунчаки дўстми ёки ўртада жиддий туйғулар борми?” деган саволларни келтириб чиқарди.

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман”

Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтган шахмат бўйича Номзодлар турнирида ғолибликни қўлга киритган Жавоҳир Синдаров Ўзбекистонга қайтиб келди.“Барчага ўз миннатдорлигимни билдираман.

Жавоҳир Синдоров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди

Бугун, 17 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирлашга доир фармонни имзолади. Шахматчини кутиб олиш маросимида фармонни бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

“Бу мусобақада ғолиб бўлиш ҳар бир шахматчининг орзусидир” — Жавоҳир Синдоров Номзодлар турниридаги иштироки ҳақида

2026 йилги FIDE Номзодлар турнири якунланди. Кеча, 16 апрель куни мусобақанинг тақдирлаш маросими ўтказилди.

Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди

Ордос шаҳрида (Хитой) дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари якунланди. Енгил вазн тоифасида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритишди.

Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди

Ордос шаҳрида (Хитой) дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари якунланди. Енгил вазн тоифасида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Каспаров: “Агар Синдаров Гукешни ютса, Магнус Жаҳон тожи учун курашга қайтиши мумкин”

Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров YouTube’даги Saint Louis Chess Club каналига берган интервьюсида Жавоҳир Синдаровнинг Жаҳон тожи учун бўлажак баҳсдаги имкониятларини таҳлил қилди."Синдаровнинг Номзодлар турниридаги ғалабаси шахмат олами учун нимани англатишини ҳали билмайман.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.