Таэквондочиларимиз Хитойдаги турнирни 5 та медаль билан бошлашди

Бугун Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WT бўйича бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги мусобақаси старт олди. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этилаётган мазкур турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

WeChat Pay Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин

Марказий банкда Tencent Cloud International делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Марказий банкда Хитойнинг йирик технологик компанияси “Tencent Holdings Ltd” таркибига кирувчи “Tencent Cloud International” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Марказий Банк Матбуот хизмати.  Учрашувда мамлакатдаги рақамли технологиялар ва булутли инфратузилмани ривожлантириш борасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Чемпионлик камари учун яқинлашаётган Шехов Будапештда жанг ўтказади

26 апрель куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу бокс турнири доирасида иккинчи энг енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устамиз Муҳаммад Шехов венесуэлалик Орландо Моралесга қарши рингга кўтарилади.

Россия ТИВ раҳбари Самарқанддаги ёдгорликда рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташрифи чоғида «Мотамсаро она» ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди, деб хабар бермоқда РИА Новости.Ёдгорликнинг икки ён томонидаги ёзувлар — ўзбек ва инглиз тилларида битилган.

Италия бош вазири Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди

Италия бош вазири Жоржа Мелони Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди, деб хабар бермоқда Италиянинг ANSA ахборот агентлиги Кижи ҳукумат саройидаги манбасига таяниб.Бош вазир идорасининг аниқлик киритишича, 25−27 апрель кунларига режалаштирилган сафар кейинги ҳафталарга кўчирилди, дейилади хабарда.

Расман: WBA Шаҳрам Ғиёсов - Жарон Эннис жангига буйруқ берди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпион Жарон Эннисга ўз камарини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши кераклиги борасида буйруқ берди. WBA қоидаларига кўра, Эннис 12 апрель куни Станиосисни мағлуб этганидан сўнг 120 кун ичида камарини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши керак.

Шавкат Мирзиёев Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси халқаро миқёсда эътироф этилди

Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган VII Халқаро Этноспорт Форуми доирасида Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси халқаро миқёсда энг фаол федерация сифатида тақдирланди! Мукофотни Жаҳон Этноспорт Конфедерацияси президенти Билол Эрдўғон тантанали тарзда Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси бош котиби О.А.Копадзега топширди.

Гулнора Каримованинг қамоқдан озод қилингани айтилмоқда

Олий суд мазкур хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг қамоқдан озод қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Шавкат Мирзиёев теракт муносабати билан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.«Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.

Сохта тадбиркорлик тўғрисидаги норма депутатлар муҳокамасига сабаб бўлди. ЎзЛиДеП депутатининг таклифи рад этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида солиқ ва тадбиркорлик соҳаси тўғрисидаги қонун қабул қилинди.Ҳужжатга кўра, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар суд муҳокамасига киришилгунга қадар (терговга қадар текшириш, тергов ва ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш вақтида) солиқлар, йиғимлар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга 10 млн сўмгача микрокредитлар ажратилади

Қолаверса, хорижга кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон транспорт қатнови йўлга қўйилиши белгиланди. Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.

VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг енгил атлетика беллашувлари ўтказилади

Хабарингиз бор жорий йилнинг 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари ўтказилади. Ушбу нуфузли мусобақанинг бу йилги дастуридан 13 та Олимпия, 4 та ноолимпия, 3 та Паралимпия ва 1 та миллий спорт тури ўрин олган.

Бокс. Бивол Усикка қарши жанг қилмоқчи эмас

Бокс бўйича россиялик жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол украиналик Александр Усик билан жанг қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди. "Усик билан жанг?

“Continental Americas Gold” камари соҳиби Руслан Абдуллаев Тошкентда тантанали кутиб олинди

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев 19 апрель куни АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган профессионал бокс кечасида филиппинлик Жино Родригони мағлуб этиб, WBA супер енгил вазн тоифасида “Continental Americas Gold” камарини қўлга киритган эди. Бугун ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтиб келди.

Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23−24 апрель кунлари Самарқандда бўлади, хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Президент Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Шахмат. Афруза Ҳамдамова жаҳон тожи даъвогарлари турнирига чиқиш учун курашмоқда

Бешинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, хитойлик Жу Вэнжун 2024–25 йилги аёллар ўртасида жаҳон тожи учун даъвогарлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.FIDE аёллар турнирларининг энг юқори ўринни эгаллаган иштирокчиси, агар у бошқа йўл билан саралашдан ўтмаган бўлса, 2026 йилги FIDE аёллар номзодлар турнирига йўлланма олади.

Ҳамюртимиз проф боксдаги тўртинчи жангини ўтказади

25 апрель куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев ҳам рингга кўтарилади. Андижонлик 25 ёшли Ҳавасбекка ўша куни россиялик тажрибали боксчи Алан Хугаев рақиб бўлади.

"Ҳокимлик тасарруфидаги машиналарда 100 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди" — ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимига жавоб қилди

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шаҳар ҳокимининг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб қайтарди. Унда ҳокимликлар тасарруфидаги машиналарда жами 25 млн сўмга яқин тўланмаган жарималар борлигини эслатди.

Йил бошидан буён 700 нафардан ортиқ вояга етмаганлар жиноят содир этган

Олий суд жиноят ишлари бўйича судларнинг жорий йил биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Олий суд маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Дзюдо. Делегациямиз Бангкок шаҳрига етиб борди

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи дзюдочиларимиз мусобақа манзилига етиб боришди. Хабар берганимиздек, 25-28-апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Текширувлардан сўнг Тошкентдаги ресторанлар менюси ўзбек тилига таржима қилинди

Basri Baba, Bon!, CakeLab каби бир неча муассасалар текширувдан ўтказилди. Улардан баъзиларида меню ўзбек тилида тақдим этилмаган ва мижозларга хорижий тилларда хизмат кўрсатилгани аниқланди.

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларга ҳам табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон спортчиларининг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряпти, деб ёзди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. «Апрель ойида мамлакатнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмаган».

Президент кичик АЭС қуриш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни энергетика соҳасидаги лойиҳалар, жумладан, кичик гидроелектр станциялар ва кичик атом электр станцияси қурилишининг бориши билан танишди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Прогнозларга кўра, 2035 йилда мамлакатда электр истеъмоли 121 млрд киловатт соат бўлиши ҳисоб-китоб қилинган.

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойда кўп вақтга ёпилмоқда

Бунга сабаб “Ўзбекистон овози” кўчаси 24/7 кўчага айланмоқда. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабарига кўра, тумандаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 24/7 кўчага айланмоқда, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда.  Шу муносабат билан 24 апрель соат 7:00 дан бошлаб, 30 майга қадар “Ўзбекистон овози” кўчасининг Яхё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан, Шахрисабз кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.

Наманган ҳокими ноқонуний ўрнатилган радлардан жарима тортишни чек қўйишга чақирмоқда

Шаҳар ҳокимлиги раҳбари вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган фоторадарларни демонтаж қилишни сўраган. Наманган ҳокими Анвар Отахўжаев вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Мансур Газиевга ноқонуний ўрнатилган фото ва видеорадарларни демонтаж қилишни сўраб хат йўллади.

Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

Аброрбек Қосимжонович Аҳмадалиев Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган.

Ҳамзат Чимаевнинг навбатдаги рақиби маълум

UFC жангчиси, бразилиялик Кайо Борральо Ҳамзат Чимаевга қарши вақтинчалик чемпионлик жанги учун келишувга эришганини эълон қилди. Унга кўра, Чимаев жангга рози бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.