Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади.
Мамлакатимиз элчихонасида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгашининг биринчи таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур Кенгаш алоҳида ташкилот сифатида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг шу йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш ва ҳар иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни яна ривожлантиришда малайзиялик ва ўзбекистонлик тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш мақсадида тузилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ижтимоий тармоқда Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги бу хабар мутлақо ёлғонлигини маълум қилди.
1996 йилги Атланта Олимпиадаси чемпиони Василий Жиров Қамшибек Қўнқабоевнинг Баҳодир Жалоловни мағлуб этиш учун имкониятлари қандай эканлиги ва Ўзбекистон вакилини мағлуб этиш учун қозоғистонлик боксчи нима қилиши кераклиги ҳақида “Sports.kz” нашри билан ўртоқлашди.“Қамшибекда Жалоловни енгиш имконияти бор.
Иккинчи ўрта вазн тоифаси WBA рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган 28 ёшли Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини 10 август куни ўтказади. Лекин ҳозирча унинг рақиби аниқ эмас.
Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича йилнинг энг нуфузли турнирларидан бирида иштирок этди. Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида 10 нафар гроссмейстер иштирокида бўлиб ўтган турнир кеча якунига етди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистонда тиббий техникалар ва рецептсиз сотиладиган дори-дармонларга нисбатан нарх чекловларини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов 4 июль куни тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги бизнес вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида маълум қилди.
2024 йилнинг январь—май ойларидаги бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини бу ерда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади.Мадримов яна бир бор бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди: “Кроуфорд ажойиб жангчи.
Маълумки, велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмага эга чиққан эди. Шоссе дастурида қўлга киритилган мазкур лицензиялардан 3 таси аёллар, 1 таси эркаклар терма жамоаси улушига тўғри келган бўлиб, терма жамоа мураббийлар штаби мусобақада иштирок этадиган аёл спортчилар номини анча аввал эълон қилган эди.
Рақобат қўмитаси томонидан истеъмол бозорларидаги 10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари доимий мониторинг қилиб борилади. Маҳаллий ун (1-нав) – 6 000 сўм; Унга кўра пойтахтда жойлашган «Чорсу» деҳқон бозоридаги маҳсулотларнинг чакана нархлари бугунги кун ҳолатига қуйидагича: Маҳаллий ун (олий нав) – 8 000 сўм; Қолипли нон – 3 000 сўм; Мол гўшти (суякли) – 70 000 – 85 000 сўм; Қўй гўшти – 90 000 сўм; Парранда гўшти – 30 000 сўм; Тухум – 1 000 – 1 500 сўм; Пахта ёғи – 15 000 сўм; Кунгабоқар ёғи – 19 000 сўм; Шакар – 13 000 – 15 000 сўм; Гуруч (аланга) – 17 000 – 22 000 сўм; Қадоқланган сут (маҳаллий) – 11 000 – 14 000 сўм; Картошка – 4 000 – 5 000 сўм; Пиёз – 2 500 — 3 000 сўм.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига асосан қарздор акциядорлик тижорат банкидан ундирувчи О.Б. фойдасига жами 635 млн.
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё Кубоги старт олди. Мусобақада икки қитъанинг саккиз давлати иштирок этяпти.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори, и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси стратегик институтлари томонидан ташкил этилган илмий-амалий конференцияда иштирок этди.
Бугун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида мухлислар ва блогерлардан иборат гуруҳ автомобилларда Франция томон йўлга чиқди. Эрта тонгда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ушбу жамоани кузатиш тадбири бўлиб ўтди.
Улар уйни гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, 20 800 АҚШ долларига сотиб юборишган. Фарғона шаҳрида ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида 20 800 АҚШ долларига сотган фирибгарлар ушланди.
Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи транспорт воситасини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Вазирлик Озодбек Назарбековнинг реклама ролигида суратга тушганига муносабат билдирди. Аввалроқ, вазирнинг реклама ролигида суратга тушгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
2024 йилнинг ўтган давр мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқарма томонидан жами 6,5 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 3,2 трлн.
Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистонда лифт импортининг сунъий равишда тўхтатиб қўйилиши атрофидаги хабарларга Рақобат қўмитаси расмий муносабат билдирди. Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, бир гуруҳ тадбиркорларнинг мурожаатига асосан, лифт ва лифт ускуналарини импорт қилишда вужудга келаётган муаммолар ваколат доирасида ўрганиб чиқилган.
Теннис бўйича Қозоғистон термаси Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида қатнашадиган спортчилари номини маълум қилди. Унга кўра, мусобақада Александр Бублик, Александр Шевченко, Елена Рибакина ҳамда Юлия Путинцева яккалик дастурида қозоқлар шарафини ҳимоя қилади.
WBC раҳбари Маурисио Сулейман саккиз вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо учун чемпионлик жангини ташкил этишга тайёрлигини айтди. Тахминларга кўра, 45 ёшли филиппинлик чарм-қўлқоп устасининг рақиби америкалик Марио Барриос бўлади.
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов Париждаги ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Қозоғистон байроқдори бўлади. Шимбергенов бўйича қарор қабул қилиниб бўлинган, бироқ иккинчи даъвогар бўйича якуний қарор ҳозирча маълум эмас. Қозоқ ОАВларининг хабар беришича, бу иш енгил атлетикачи Олга Сафроновага топширилиши эҳтимоли юқори.
UFC жангчиси Майкл Чендлернинг айтишича, унга Ислам Махачевга қарши октагонга чиқиш таклифи берилган. "Менга Ислам Махачев билан октябрь ойи учун жанг таклиф қилинди, аммо агар Конор Макгрегор жароҳатидан фориғ бўлиб, сентябрь ойигача тайёр бўлса, мен "Сфера"да жанг қилишга розиман.
Россия бокс федерацияси уни умрбод дисквалификация қилмоқчи. Озарбайжонлик ММА жангчиси Жавид Рзаев Hardcore турнирида ҳамкасби Артур Кулинскийга "рус чўчқаси" иборасини ишлатгани учун лицензиясидан вақтинчаликка маҳрум бўлди. Шу билан бирга, Федерация Ҳардкор лицензиясини тиклади, бироқ шунга ўхшаш ҳодиса яна содир этилса, у лицензиясидан умрбод маҳрум бўлади.
Америкалик мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорднинг мураббийи Брайан Макинтайр ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши чемпионлик жангига оид фикрлари билан ўртоқлашди. "Чет эллик йигитлар ҳам худди америкалик жангчилар каби оч йиртқичдир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.