У ва унинг бир нечта жиноий шериклари "Док-1 Макс" иши юзасидан айбдор деб гумон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори ҳибсга олинди.
Маълум бўлишича, уларнинг Россияга кириши тақиқлангани сабаб чегарадан ноқонуний ўтмоқчи бўлишган. 2023 йил 4 февраль куни Ақтўбе вилоятида чегара хизмати томонидан Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган 4 нафар хорижлик қўлга олинди.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ва IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалес (36-3, 19 КО) ўзаро жанг қилади. Ушбу жанг 8 апрель куни АҚШнинг Техас штати Сан Антонио шаҳрида бўлиб ўтади.
Тошкент ҳаво сифати энг ёмон бўлган дунёдаги топ-20 та шаҳарлар орасидан жой олди. Тошкентда ҳаво сифатининг ёмонлиги аҳоли соғлигига бир йилда 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади.
Улар 14 нафар фуқарони алдаб, Испания ва Мексика орқали жўнатишни ваъда қилган. Самарқандда Америкага ноқонуний юбормоқчи бўлган яна бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилган. "Қамчиқ" довонидан фуқароларни олиб ўтиш учун махсус поездлар ҳаракати йўлга қўйилади "Қамчиқ" довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли бугун, 9 февраль куни соат 13:30 дан А-373 Халқаро автомобиль йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Чирчиқда талончилик қилган жиноий гуруҳ аъзолари ушланган.
Қўшни давлат фуқаролари махсус рейс билан Тошкент орқали ватанига қайтишади. Жорий йилнинг 9 февраль куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистоннинг Туркиядаги хорижий ваколатхоналари олти нафар қирғизистонликларни Газиантеп шаҳридан эвакуация қилди.
Ўзбекистондаги уйларнинг зилзилага бардошлилиги ва ҳудудлардаги сейсмик балл бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аниқлик киритди. Республика ҳудудлари сейсмик балл кўрсаткичлари бўйича зоналарга бўлинган бўлиб, объектларни жойлаштиришда мазкур сейсмик балл кўрсаткичлари инобатга олинади.
Аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги P2 ва P3 автотураргоҳларида иккита янги ҳудуд пайдо бўлади. "Uzbekistan Airports“ АЖ йўловчиларни кутиб олувчилар учун Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш зали ёнидаги P2 ва P3 автотураргоҳларида иккита янги ҳудуд қуради.
Тупроқ кўчкиси сабаб Чашма-Оқработ станциялари оралиғидан ўтувчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бугун, 9 февраль куни 80/79-сонли "Тошкент — Термиз — Тошкент" ва 682/681-сонли "Қумқўрғон — Сариосиё — Қумқўрғон" йўналишларидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Элчи билан суҳбатда у турк халқига ҳамдардлик билдирди ва мамлакат барча зарур ёрдамга тайёрлигини маълум қилди.
Отларнинг ўлимига ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмагани ва етарли озуқа жамғарилмагани сабаб бўлган. Аввалроқ, "Меҳр ва оқибат" жамиятига фуқаролар томонидан Ипподромдаги шахсий отхоналардан бирида отлар оғир аҳволда сақланаётганлиги акс этган видеолар келиб тушган эди.
Ўзбекистондан Туркиянинг Газиантеп шаҳрига учинчи самолётда гуманитар ёрдам, қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари ҳамда кинологлар (хизмат итлари билан) етиб борди.Ўзбекистондан гуманитар ёрдам олиб кетган учинчи самолёт Туркияга етиб борди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ёрдам партияси билан бир қаторда қидирув-қутқарув гуруҳи ва 71 нафар тиббиёт ходимлари ҳам Туркияга етиб борган. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан зилзилалардан жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида мамлакатнинг махсус самолёти Туркиянинг Газиентеп шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Юқори тезлик чекланган кўчаларга ўрнатилган камералар жарималар ёзишга мослаштирилди. Юқори тезликда ҳаракатланиш чегараланган йўлларни ҳисобга олиш ва тегишли йўл белгиларини ўрнатиш босқичма-босқич амалга оширилиши ва Белгиланган йўлларда тезликни 60 км/соатдан оширган ҳайдовчилар қачондан жаримага тортилиши ҳақида хабар берган эдик.
Тошкентда 12 ёшли қизалоқнинг ўлимида гумонланувчи шахснинг акаси укасининг бу ишига муносабат билдирди. Аввалроқ, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қиз 29 ёшли эркак томонидан зўрлангани ва ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилганди.
У Кишинёв шаҳридан Тошкентга экстрадиция қилинади. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари бошчилигида диний-экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун қидирилаётган жиноятчи Кишинёв шаҳридан Тошкентга етказилди, дея хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби мунтазам чемпионатни 2-ўринда якунлади.Жамоамиз ўтказилган 44та ўйинда 68 очко жамғарди.
Айни вақтга кўра, жами 5 нафар Ўзбекистон фуқароси қулаган бинолар остидан қутқариб қолинган. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасининг хабарига кўра, 1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган Асал Шотирбекова Ҳатай вилоятида, 1996 йилда туғилган Акрамжон Хошимов эса Малатя вилоятида вайроналар остидан қутқариб чиқарилган ва ҳозирда икки фуқаро ҳам шифохонада даволанмоқда.
Пойтахтда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади. Шаҳарда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади.
Давлат раҳбари Сергели туманидаги маҳаллалардан бирида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди. Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Эзгулик маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Ёшлик» мис конини ўзлаштириб, 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш режаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, Навоийдаги Пистали конида 4 млн тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуаси қурилишини якунлаш режа қилиняпти.
Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қўйлиқдан Сергелигача бўлган метрополитен барпо этилмоқда.
Президент фармойиши билан генерал-майор Айбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва полковник Лутфулло Бузруков Қуролли кучлар бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли фармойиши билан Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди.
Мамлакат 141 давлатлар орасида 122-ўринни эгаллади. Қирғизистон 100-ўринда.
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан қоидабузарлар жазоланди. Бир гуруҳ шахслар шахсий автомашинасида йўлни тўсиб олгани ва йўлдаги бошқа автомашина ҳайдовчиларига халақит бериб акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги ва Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Термиз шаҳридаги транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқи учун 12 та юк машинасида 48 мингдан ортиқ кўрпа жўнатилди.
Экспертиза органлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларда объектнинг лойиҳа смета ҳужжатлари ва йиғма экспертиза хулосаси олинади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вазир ўринбосари 36 млн одам қилаётган ишга кафолат беролмайман.
Ўзбекистон Туркманистонга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси совға қилди. Ўз навбатида, Туркманистондан суюлтирилган газ партияси етиб келди ва уни эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимлаш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.