Дунёдаги энг ёши катта инсон вафот этди

Кеча, 30 апрель куни дунёдаги энг ёши катта инсон – Бразилиянинг Порто-Алегри шаҳридаги диний жамоага мансуб роҳиба Инах Канабарро Лукас 116 ёш 326 кунлигида вафот этди. Бу ҳақда “LongeviQuest” хабар берди.

Марказий Осиё-Кўрфаз мамлакатлари саммити қолдирилди

5 май куни Самарқандда бўлиб ўтиши керак бўлган «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» саммити номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Газета.uz»га маълум қилди.

Урганчда келажак шаҳарчаси бунёд этилмоқда: президент қурилиш билан танишди — фото

Урганчга самолётда келган меҳмонлар биринчи навбатда ал-Хоразмий номидаги ушбу замонавий шаҳарчани кўришади. Давлат раҳбари 2022 йил августда ушбу шаҳарча пойдеворига тамал тоши қўйган эди.

FIDE рейтинги: Нодирбек Абдусатторов ўз ўрнида, Жавоҳир Синдоров яна пастлади

Жаҳон шахмат федерацияси апрель ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Иккинчи жаҳон урушига Ўзбекистондан 1 миллион 951 минг нафар юртдошимиз сафарбар этилган

“Янги авлодга хотира мактуби” марафони, урушга сафарбар қилинган ўзбекистонликлар ҳақида янги фактлар, байрам салюти ва мушакбозлиги, уруш фахрийларининг сони — булар ҳақида Мудофа вазирлигининг навбатдаги матбуот анжуманида маълум қилинди. Жорий йилнинг 9-май куни Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган “Янги авлодга хотира мактуби” шиори остида 5 километр масофага югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 27 та медалга эга чиқди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича У15 ва У17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида 17 ёшли спортчилар ўртасидаги финал жанглари ташкил этилди.

2025 йилги FIDE Жаҳон рапид ва блиц чемпионати Қатарда ўтказилади

FIDE 2025 йилги Жаҳон рапид ва блиц чемпионатининг Қатарда ўтказилишини расман эълон қилди. Мусобақа 25 декабрдан 31 декабргача Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.

Қозоғистон чет эл фуқароларига “олтин виза” жорий қилмоқчи

Қозоғистонда хорижликларга 10 йилгача яшаш учун рухсатнома олиш имконини берувчи “олтин виза” жорий этилади. Бу ҳақда давлатнинг Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Роттердам Конвенсияси томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилишида иштирок этмоқда

Ўзбекистон республикаси роттердам конвенсияси томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилишида иштирок этмоқдаЖенева, 2025-йил апрел, 28 апрел куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Роттердам конвенсияси Томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилиши (РC CОП-12) бошланди. Бу йиғилиш Базел конвенсияси Томонлари конференсиясининг ўн еттинчи йиғилиши (БC CОП-17) ва Стокголм конвенсияси Томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилиши (СC CОП-12) билан кетма-кет тарзда 28 апрелдан 9 майгача давом этади.

АҚШдан Ўзбекистонга 131 нафар ноқонуний муҳожир депортация қилинди

АҚШ расмийлари парвозни ташкил этгани учун Ўзбекистон президентига миннатдорчилик билдириб, бу операция АҚШ иттифоқчилари учун янги стандарт ўрнатишини таъкидлади. 30 апрель куни АҚШда виза режими ёки қонуний бўлиш муддатини бузган ва депортация қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанларига қайтариш учун Нью-Йоркдан Тошкентга махсус чартер рейс ташкил этилди.

Бокс. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатини 8 та олтин билан якунладилар

Иорданияда старт олган Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Кун давомида U-17 терма жамоамиз финал баҳсларини ўтказдилар.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланмоқда

Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. 5-майга қадар давом этадиган дунё биринчилигида 77 мамлакатдан 531 нафар спортчи иштирок этади.

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Супер ўрта вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди

Шамсиддин Тожиев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 30 апрель куни Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.

Фаолликнинг пасайиши фонида кўчмас мулк бозорининг барқарорлиги-Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботи

Кўчмас мулк бозорида кетма-кет иккинчи ой фаоллик пасайган бўлса, йиллик кўрсаткичларда барқарор ўсиш сақланиб қолмоқда. Жорий йилнинг I чораги якунларига кўра, мониторинг бошланган 2021 йилдан буён биринчи марта республиканинг ҳеч бир ҳудудида савдо ҳажмининг пасайиши кузатилмади.

Фаолликнинг пасайиши фонида кўчмас мулк бозорининг барқарорлиги-Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботи

Кўчмас мулк бозорида кетма-кет иккинчи ой фаоллик пасайган бўлса, йиллик кўрсаткичларда барқарор ўсиш сақланиб қолмоқда. Жорий йилнинг I чораги якунларига кўра, мониторинг бошланган 2021 йилдан буён биринчи марта республиканинг ҳеч бир ҳудудида савдо ҳажмининг пасайиши кузатилмади.

Ўзбекистон ва Кот д’Ивуар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

29 апрель куни Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Кот д’Ивуар республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Кот д’Ивуарнинг БМТдаги доимий вакили Тиемоко Морико имзолади.

Ўзбекистон илк бор БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

Ўзбекистон 2026−2029 йиллар учун БМТ Статистика комиссиясининг аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақдаги қарор 22 апрель куни Нью Йоркда бўлиб ўтган комиссия аъзолари сайлови чоғида қабул қилинди, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли муҳим объектлари қурилиши бошланди

Лойиҳада кўзда тутилган туннель ва кўприклар бутун темир йўл йўналишининг 40 фоизини ташкил қилади. Лойиҳанинг қиймати 4,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси савдога қўйилди

Туман ҳокимлиги биноси ўрнида замонавий меҳмонхона барпо этилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносини E-auksion электрон платформасига жойлаштирди.

Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди

Илҳомбой Тилавбаевич Худайбергенов Қорақалпоғистон республикасининг Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати.Илҳомбой Худайбергенов меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар органларида ишлаган, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари каби лавозимларда фаолият олиб борган.

Тошкентда автомобиль ўғирлашда гумонланган судя муддатидан олдин ваколатларидан маҳрум этилди

Тошкент шаҳар Миробод туман суди судяси ўз аризасига кўра ва Судялар одоби кодексини бузганлиги учун ваколатидан маҳрум этилди. Хизмат текширувидан сўнг қарор қабул қилинди.

Сенаторлар электрон сигареталар савдосини тақиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Қонунда ушбу маҳсулотларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Сенат аъзолари қонун аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, миллат генофондини сақлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Сирдарёда «Onix» автомобили каналга тушиб кетди

Кеча, 29 апрель куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар «Дўстлик» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналига «Onix» русумли автомобиль ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ФВБга «112» қисқа рақами орқали амалий ёрдам кераклиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Колбаса маҳсулотларини сақлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда колбаса маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ гигиеник талаблар ўзгартирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилинди.

Бокс. Кичик ўсмирларимиз Осиё чемпионатини 7 та олтин билан якунлади

Хабарингиз бор, айни кунларда Иорданиянинг Амман шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида қитъа биринчилигига мезбонлик қилмоқда. Бугун мусобақанинг U-15 ёшли ўсмирлари учун финал баҳслари бўлиб ўтди.

8 йиллик тизимнинг бекор қилиниши: прокурор, ички ишлар ва солиқ энди секторлар билан шуғулланмайди

Ўзбекистонда 8 йилдан сўнг прокуратура, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарларининг секторлар фаолияти билан шуғулланиши бекор қилинмоқда. Бу президентнинг 21 апрелдаги қарорида назарда тутилган.

Кўчмас мулк бозор нархида қайта ҳисоблаб чиқилади, ҳисоблаш Тошкентдан бошланади

Олди-сотди, ижара ва мерос жараёнларини соддалаштириш учун UZKAD маълумотлар базасини тўлдириш режалаштирилган. Аввалроқ, Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор қийматига яқинлаштириш учун оммавий баҳолаш бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистоннинг энг кучли дуатлончилари аниқланди

Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида дуатлон бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 250 нафар спортчи рақобатлашди. Мусобақада иштирокчилар 20 километр велопойга ва 3 км.

Спорт синовлари халқ саломатлиги мезонларини белгилаб беради

Давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил 30 январда имзоланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонда ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш назарда тутилган. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган режага мувофиқ, мамлакатимизда истиқомат қилаётган 7 ёшдан 70 ёшгача ва ундан катта ёшли инсонлардан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.