Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго дарвозасига киритган голи ФИФА томонидан ташкил этилган мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб эътироф этилди. Овоз бериш якунларига кўра, Шомуродовнинг голи мусобақа давомида киритилган энг яхши голлар орасида биринчи ўринни эгаллади.
Халқаро NextWave Awards (NWA) мукофоти 2026 йил ғолиблари номини эълон қилди. Кўп босқичли баҳолаш жараёни якунларига кўра, турли соҳаларда инновацион ғоялари ва амалий натижалари билан ажралиб турган мутахассислар тақдирланди.
FIFAнинг расмий Physical Tracking Data маълумотларига кўра, 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан кейинги энг тезкор футболчилар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 36,5 км/соат тезлик кўрсаткичи билан учинчи ўриндан жой олди.
Озарбайжонда 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқларда аккаунт очиши тақиқланиши режалаштирилмоқда. Тегишли қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлар 30 июнь куни мамлакат парламенти томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Ўзбекистон Божхона қўмитаси йўловчиларга божхона қоидалари бўйича саволларга тезкор жавоб олиш имконини берувчи AiRO интерактив сунъий интеллект робитини ишга туширди. Идора маълумотига кўра, аэропортларда кузатилаётган кўплаб қоидабузарликлар божхона талабларини билмаслик оқибатида содир бўлмоқда.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида коррупция ҳолатлари аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказиб, улар якунлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2–3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади. Тбилиси шаҳрига амалга ошириладиган ташриф доирасида давлат раҳбари Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Бош вазир Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказади.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирок этиши мамлакат ва унинг сайёҳлик салоҳиятига бўлган халқаро қизиқишни сезиларли даражада оширди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёш ихтирочи Айзада Асановага Volkswagen электромобилини топширди. Айзада Асанова «Келажак муҳандислари» халқаро фестивалининг «Янги авлод автомобиллари» йўналишида ғолиб бўлиб, Бельгияда бўлиб ўтадиган халқаро танловга йўлланмани қўлга киритди.
Жаҳон банки гуруҳи таркибидаги хусусий сектор билан ишловчи IFC 2026 йил 1 июлдан бошлаб Имад Н. Фахури Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вице-президент лавозимига тайинланганини эълон қилди.
Мазкур стипендия ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишларида таҳсил олаётган талабаларга берилади. Шунингдек, иқтидорли қизлар учун муҳандислик, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари бўйича «Муҳандис қизлар» стипендияси таъсис этилади.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди. Музокаралар чоғида Франция раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.
Жаҳон чемпионати-2026нинг 1/16 финал босқичида Франция миллий терма жамоаси Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Франциянинг ғалабасига Килиан Мбаппенинг дубли ҳал қилувчи ҳисса қўшди.
Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Норвегия миллий терма жамоаси Кот-д’Ивуарни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида Антонио Нуса аниқ зарба билан норвегияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
АҚШ Қозоғистондаги вольфрам конларини ўзлаштириш бўйича келишув тузди. Музокаралар жараёнида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғиллари лойиҳа операторига айланадиган компанияга сармоя киритган.
Тошкент ва Иордания пойтахти Аммон шаҳарлари ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши муносабати билан Аммон шаҳрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди. Тадбирда Иорданиянинг туризм соҳаси вакиллари, етакчи туроператорлар, меҳмонхона бизнеси раҳбарлари ҳамда «Royal Jordanian Airlines» авиакомпанияси мутасаддилари иштирок этди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан илк бор «Пул-кредит сиёсати мулоқоти – 2026» халқаро форуми бўлиб ўтди. «Глобал ноаниқлик ва рақамлаштириш тўлқини шароитида пул-кредит сиёсати» мавзусига бағишланган тадбирда марказий банклар, халқаро молия институтлари ва академик доиралар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни мамлакатимизда бўлиб турган Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорининг ўринбосари Бо Лини қабул қилди. Унинг ташрифи Халқаро валюта жамғармаси «Швейцария гуруҳи»нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш доирасида амалга оширилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида магистрал темир йўл транспорти орқали жами 28 млн тонна юк ташилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошган.
Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди. Кутилаётган асосий ўзгаришлар: ➖ Профилактика инспекторининг касбий фаолиятига аралашиш, унга тааллуқли бўлмаган топшириқлар ва асоссиз юкламалар бериш тақиқланади.
FIFA расмий сайтида«Турнирнинг энг яхши голи» номинацияси бўйича овоз бериш жараёни бошланди. Гуруҳ босқичида киритилган 215 та гол орасидан энг чиройли 12 та гол саралаб олинган бўлиб, улар қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига йўллаган маҳоратли «парашют» зарбаси ҳам ўрин олган.
Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Марокаш миллий терма жамоаси Нидерландия устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Мексиканинг Гуадалупе шаҳрида ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.
Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Германия миллий терма жамоаси Парагвайга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги «Бостон» стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.
Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Бразилия терма жамоаси Япония устидан иродали ғалабага эришиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди. АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги «Эн-Ар-Джи» стадионида бўлиб ўтган баҳс 2:1 ҳисобида жанубий америкаликлар фойдасига якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг Тошкентга қайтмаслигини маълум қилди. Италиялик мутахассис миллий жамоа билан икки ойлик ишдан кейин қисқа таътил олиш учун ватанга йўл олишини айтди.
– Google Trends маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳақидаги интернет қидирувлари 450 фоизга ошди. – Халқаро ахборот маконида Ўзбекистон ва миллий терма жамоа иштироки ҳақида 3 миллиондан ортиқ материал эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни мамлакатимизда Жаҳон банки таъсисчи давлатларининг «Швейцария гуруҳи» йиғилишида иштирок этиш учун бўлиб турган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Антонелла Бассани давлат раҳбарига Жаҳон банки президенти Ажай Банганинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев турли соҳаларда юксак натижаларга эришган иқтидорли ва ташаббускор йигитлар гуруҳини «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Нуфузли давлат мукофоти совриндорлари қаторига Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 28 нафар вакил кирди.
29 июнь куни Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанғ бўронлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида махсус комиссия огоҳлантирди. Жаҳон метеорология ташкилоти ва «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ҳаво сифати ёмонлашиши нам ҳаво массаларининг кириб келиши ҳамда шамолнинг кучайиши билан боғлиқ.
2026 йил 25–28 июнь кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида муҳим халқаро спорт тадбири — Корэш бўйича XV Жаҳон чемпионати ва жаҳон биринчилиги бўлиб ўтди. Юбилей тартиб рақамига эга ушбу мусобақа корэшнинг этноспортнинг ўзига хос тури сифатидаги юксак халқаро нуфузини яна бир бор тасдиқлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.