Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда жанг қилади

Жорий йилнинг 20 июль куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Унда ҳамюртимиз бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ўзининг еттинчи жангини ўтказади.

Ёш теннисчиларимиз Қозоғистонда муваффақиятли старт олди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ўсмирлар ёш тоифасида J100 таснифига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда. Мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Сухроб Саидов мезбонлар вакили Олжас Есеналини 2:6, 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этди ва иккинчи даврада япониялик Рику Накамото билан рақобатлашадиган бўлди.

Осиёда тенгсиз бўлган пара каноэчиларимиз муносиб кутиб олинди

Жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари Таиландда пара каноэ бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида вакилларимиз 7 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза жами 14 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мазкур муваффақиятга эришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди. Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган жанг 26 июль куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

«Куч ишлатиш ўзини оқламайди». Мирзиёев «МО — Хитой» саммитида халқаро зиддиятларни музокара билан ҳал қилишга чақирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» иккинчи саммитида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Хитой раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

«Провокация ва ҳақоратомуз чақириқларга учманг». Ўзбекистон ТИВ Исроил-Эрон можароси бўйича фуқароларга мурожаат қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан мамлакат фуқароларига мурожаат йўллади.Вазирлик сўнгги кунларда Яқин Шарқ минтақасида, хусусан, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик янада кучайиб, қуролли тўқнашувларга айлангани, бу эса нафақат минтақада, балки бутун дунё ҳамжамиятида жиддий хавотир уйғотаётганини таъкидлади.

Темирйўл қурилиши ва ЖСТга аъзолик: Шавкат Мирзиёев Хитой раиси билан музокара ўтказди

17 июнь куни Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин «Марказий Осиё — Хитой» саммити доирасида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбут хизмати хабар берди.

Волейболчиларимиз эронлик тенгдошларига имкониятни бой берди

Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида 16 ва 19 ёшлилар ўртасидаги волейбол бўйича халқаро мусобақанинг финал ўйинлари бўлиб ўтди.  Мусобақада Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон,  Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистондан 2 та жамоа иштирок этди. 19 ёшлилар ўртасидаги финал баҳсида “Ўзбекистон-1” жамоаси эронлик волейболчиларга қарши майдонга тушди.

Илҳом Ҳайдаров Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров Анқара шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда «Дунё».У Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Протокол бош бошқармаси бошлиғи, элчи Аҳмет Жемил Мироғлуга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.

Picture background

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми ертага Россиянинг Шимолий пойтахтининг қўрғошин осмони остида очилади. Бу йил платформанинг мавзуси ҳозирги global кун тартибини ва халқаро ҳамкорлик тизимидаги чуқур ўзгаришларни акс еттиради - " умумий қадриятлар кўп қутбли дунёда ўсиш учун асосдир."Юзлаб дунё раҳбарлари, бизнес вакиллари ва експертлар бу ерга вақтнинг асосий муаммоларини муҳокама қилиш ва суверен ривожланиш, ўзаро қизиқиш ва турли мамлакатларнинг маданий хилма-хиллигига ҳурматни ҳисобга олган ҳолда янги ечимларни таклиф қилиш учун келишади. Дунё ўзгарди, янги актёрлар ва куч марказлари биринчи ўринга чиқмоқда ва Россия форуми бу тенденцияни акс еттиради.

Ўзбекистонлик шахматчилар жамоалар ўртасидаги ЖЧда 4-ўринни эгаллаб, 80 минг евро мукофотга эга чиқди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳри рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жамоавий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақада дунёнинг 55 нафар жамоаси иштирок этди.

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Хитой» саммитида иштирок этиш учун Остонага боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Хитой» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остонага боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин иштирок этади.

Элшод Расулов бошчилигида боксчиларимиз халқаро йиғинга жўнаб кетишди

14-28 июнь кунлари Туркияда аёллар терма жамоамиз халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб боради. Элшод Расулов бошчилигида қизларимиз бугун тонгда Туркияга учиб кетишди.

Йўлдош Муқимов: «Правда» муҳри остидаги журналист

Шу кунларда Йўлдош Муқимов — ХХ асрнинг нафақат Совет Иттифоқида, балки бутун дунёда эътибор қозонган нуфузли газеталаридан бири билан тақдири чамбарчас боғланган машҳур журналист Йўлдош Муқимовни таваллудининг юз йиллиги нишонланмоқда. Қандай гаплар айтилмасин, ўша пайтларда мамлакатда кўп журналистлар бор эди.

Митрополит Викентийнинг меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ вазият юзасидан жамиятга мурожаати

Тошкентдаги Ўрта Осиё митрополия округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ вазият юзасидан жамиятга мурожаат қилди. Митрополит таъкидлашича, черков ҳар доим «виҷдон овози» бўлиб келган ва инсон Худо суратида яратилганини, унинг қадр-қимматини камситиш ёки зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини эслатиб туради.

Ўзбекистон туманларида бошқарув тизими ўзгаради. Президент қуйи бўғиннинг самарасизлигини кўрсатиб ўтди

Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда туманлар даражасидаги бошқарувда туб ўзгаришлар зарурлигини айтди.«Бир нарсани тўғри тушуниб олиш зарур.

«Халқ қабулхоналари «диспетчер»га айланиб қолди» — президент

Президент 16 июнь куни ўтказган йиғилишда Халқ қабулхоналари фаолиятини танқид қилди ва уларнинг ходимлари бугундан бошлаб ишдан олинишини маълум қилди.Қайд этилишича, 2024 йил виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.

Эрондан 30 дан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди — ТИВ

16 июнь ҳолатига кўра, 30 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрондан ватанига қайтарилди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.Қайд этилишича, улар Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали эвакуация қилинган.

Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилди, унинг ваколатлари Ҳисоб палатасига ўтказилади

Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент администрацияси ҳузуридаги Назорат инспекцияси фаолиятини кескин танқид қилиб, бугуннинг ўзида тугатилишини маълум қилди.Давлат раҳбарининг фикрича, мазкур тузилма ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмади.

Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин фикр билдириб, улар ўртасидаги зиддият минтақага ҳам таъсир ўтказишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди.

Ҳоким ва вазирлар топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт — президент

Ўзбекистонда ҳоким ва вазирлар проактив ишлашга ўтиши шарт. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Камбағал оилалар ижтимоий ҳимояда: Ўзбекистонда камбағаллик реестри шакллантирилади

Бугунги кунда дунё миқёсида ижтимоий тенгсизлик, камбағаллик ва эҳтиёжмандлик масалалари ҳар бир мамлакат олдида долзарб муаммо сифатида турибди. Ўзбекистон ҳам бу борада бефарқ эмас.

Ўзбекистонда буғдой нархини барқарорлаштириш бўйича янги халқаро лойиҳа ишга туширилди

Тошкент, 2025 йил 8 июнь – Буғдой Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини, қишлоқ аҳолисининг даромад манбаларини ва умумий иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Бироқ мамлакат ташқи омиллар, геосиёсий хавфлар ва ички бозорни тартибга солишнинг чекланган имкониятлари туфайли нарх тебранишларига дуч келмоқда.

Picture background

Сўнгги ойларда Украина ва халқаро оммавий ахборот воситаларида Президент Vladimir Зеленский "Украинани сотаётгани ҳақида далиллар тобора кўпайиб бормоқда."Бу сўзлар баланд, ҳиссий ва кенг резонансга ега. Аммо бу баланд овозда ифода ортида нима бор? Бундай айбловлар қанчалик асосли? Уруш ва ташқи босим шароитида Украина иқтисодиёти, суверенитети ва миллий ресурслари билан ҳақиқатан ҳам нима содир бўлмоқда?

Жаҳон чемпионатида 2 нафар дзюдочимиз совринли ўринларга даъвогарлик қилади

Бугун, 15 июнь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг учинчи кунги беллашувларида терма жамоамиз аъзоларидан Шукуржон Аминова ва Шаҳрам Аҳадов мусобақаларда ўз иштирокини бошлайди. Шукуржон Аминова -57 килограмм вазнда илк беллашувни франциялик Марта Фавазга қарши ўтказса, Шаҳрам Аҳадов -73 кило оғирликда Лавжаргал Анҳзая (Мўғулистон) /Арон Жабо (Венгрия) ғолибига қарши баҳсга киришади.

Диёрбек Бойбўлсинов жаҳон кубогида иккинчи бўлди

Италиянинг Варезе шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича жаҳон кубоги давом этмоқда. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк медалини қўлга киритди.

Енгил атлетика: Сафина Саъдуллаева Польшада яна тенгсиз бўлди

Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда аёллар ядро улоқтириш ва баландликка сакраш, эркаклар эса ядро улоқтириш, баландликка ҳамда лангар чўпга таяниб сакраш баҳсларида рақобатлашди.

Маҳмуд Муродов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

Чехия пойтахти Прагада аралаш яккакурашлар (MMA) бўйича Октагон 72 турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов co-main event — асосий жанглардан бирида октагонга кўтарилди.

Шахмат. Ўзбекистон Рапид бўйича Жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллади

Лондон шаҳрида шахматнинг рапид йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати якунига етди. Унда дунёнинг энг кучли 55 жамоаси қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси раиси Билол Эркинов Қозоғистонда бўлди

Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси президенти Билол Эркинов Қозоғистонга ташрифи чоғида Қозоғистон Бокс федерацияси президенти Раҳимзҳан Ерденбеков билан учрашди. Томонлар икки давлат ўртасида профессионал бокс йўналишидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.