8 июль куни Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Суҳбатда Ўзбекистон ва Россиянинг стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириши ва мустаҳкамлаши муҳокама қилингани келтирилди.
Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Словения, Хорватия ва Черногориядаги элчиси ҳисобланган Ойбек Шахавдинов Сербиядаги биринчи элчиси ҳам бўлди.«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Белградда бўлиб ўтган учрашувда Ойбек Шахавдинов ва Сербия Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик протокол бўлими раҳбари Бранко Радованович икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашни муҳокама қилган.
Сити Руҳаини Жуҳаятин Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазирлигида ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Жиззах вилояти туманларида амалга оширилаётган ишлар, аҳолини ўйлантираётган муаммолар ечими билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.Давлат раҳбарининг ўтган йил 31 декабрдаги қарори билан вилоятни ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилган.
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор мамлакатига айланди. Бу ҳақда гуруҳнинг Бразилияда ўтаётган 17-саммити қўшма баёнотида сўз боради.
Хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Астана шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилди. Унда иштирок этган Элшод Расулов бошчилигида аёллар терма жамоамиз мусобақани битта олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунладилар.
Рҳеинметалл Германия ва Европадаги енг йирик ҳарбий техника ва қурол ишлаб чиқарувчилардан биридир. Сиёсатшунос Бахтиёр Ергашевнинг сўзларига кўра, ҳозирги шароитда Германия томони билан бу алоқалар Россия билан муносабатларга зарар етказиши мумкин.
Қозоғистонда старт олган World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга вакилларимиздан Навбаҳор Ҳамидова етиб келди ва у ўзининг доимий рақибларидан туркиялик Олимпиада ва уч карра Жаҳон чемпиони Бусеназ Сурменелига қарши рингга кўтарилади.
Испаниялик мотопойгачи Борха Гомес ҳалок бўлди – фожиа Франциядаги "Манйи-Кур" трассасида юз берди. 20 ёшли спортчи мотоциклдан йиқилиб, жамоадош дўстининг ғилдираклари остида қолган.
Астана шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги ҳал қилувчи босқичга кирмоқда. Ортда қолган кун Сабина Бобоқулова ва Навбаҳор Ҳамидова чорак, Олтиной Сотимбоева ярим финал жангини ўтказишди.
Мексикалик боксчи Xулио Сезар Чавес АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) томонидан ҳибсга олинди. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти маълумотларига кўра, у депортация қилиниши кутилмоқда.
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. 10 июлга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
4 июль куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар икки давлат стратегик шериклик муносабатларини қабул қилинган «йўл харитаси» асосида кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.
4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Қорабоғ ҳудудидаги Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида нутқ сўзлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.У ўз нутқининг аввалида «ноёб тарихий ва маданий меросни ўзида мужассам этган қадимий Қорабоғ заминида» делегациялар раҳбарлари билан учрашиб турганидан мамнун эканини таъкидлади.
Астанада ўтаётган бокс бўйича Жаҳон кубогида кучлилар сараланмоқда. Тажрибали юртдошларимиздан Феруза Казакова Хитой Таипейи вакили билан кечган муросасиз баҳсда иродали ғалабага эришди.
TBC Uzbekistan учун ўз суғурта компанияси — TBC Sugʻurta'нинг очилиши муҳим стратегик қадам бўлиб, бу компанияга суғурталаш йўналишини йўлга қўйиш ва экотизимдаги барча маҳсулотлар ўртасидаги синергияни кучайтириш имконини беради.TBC Sugʻurta 2025 йил март ойида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан ҳаётни суғурталаш бўйича лицензияни қўлга киритиб, апрель ойидаёқ ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашув ўтказди. Афғонистон бош вазири ўринбосари офисидан маълум қилишларича, учрашувда сиёсий ва иқтисодий алоқалар, темир йўл алоқаларини ривожлантириш, савдо, транзит ва электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган.
Шаҳрам Ғиёсов WBA йўналишида вақтинчалик чемпионлик камари учун мексикалик Рауль Куриэлга қарши жанг қилади. 31 яшар ҳамюртимиз фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти ҳозирда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташриф давомида расмийлар қардош мамлакат билан спорт соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор учрашувлар ўтказмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Хонкенди шаҳрига келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. У ерда уни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 3 нафар вакили рингга кўтарилиб, уларнинг 2 таси ғалаба қозонди.
СловакияҲамкорлик эълон қилинган ва/ёки шартнома имзоланган сана: Ўзбекистон ва Словакия 2025 йил июнь ойида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни қабул қилган. Ҳужжат Словакия бош вазири Роберт Фицонинг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланган.
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати. Тадбирда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида президент Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди.Халқаро туризм маркази Каспий денгизининг ғарбий соҳилида жойлашган.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев 2 июнь куни ОАВ вакиллари билан учрашувда Бокудаги музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди.Ўзбекистон раҳбари сўзининг аввалида Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжонда амалга оширилаётган янгиланишлар ва мамлакат эришаётган натижалардан хурсанд эканини таъкидлади.
Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди.Меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, етакчилар ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилган.
2 июль куни Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг тор доирадаги учрашуви ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон — Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Астанада бокс бўйича Жаҳон кубоги босқичининг яна бир куни ортда қолди. Хабар берганимиздек, унда Ўзбекистон терма аёллар терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилиб, улардан 2 нафари кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
Боку шаҳридаги «Загулба» қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.