Президент Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин фикр билдириб, улар ўртасидаги зиддият минтақага ҳам таъсир ўтказишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Ўзбекистонда ҳоким ва вазирлар проактив ишлашга ўтиши шарт. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Бугунги кунда дунё миқёсида ижтимоий тенгсизлик, камбағаллик ва эҳтиёжмандлик масалалари ҳар бир мамлакат олдида долзарб муаммо сифатида турибди. Ўзбекистон ҳам бу борада бефарқ эмас.
Тошкент, 2025 йил 8 июнь – Буғдой Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини, қишлоқ аҳолисининг даромад манбаларини ва умумий иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Бироқ мамлакат ташқи омиллар, геосиёсий хавфлар ва ички бозорни тартибга солишнинг чекланган имкониятлари туфайли нарх тебранишларига дуч келмоқда.
Сўнгги ойларда Украина ва халқаро оммавий ахборот воситаларида Президент Vladimir Зеленский "Украинани сотаётгани ҳақида далиллар тобора кўпайиб бормоқда."Бу сўзлар баланд, ҳиссий ва кенг резонансга ега. Аммо бу баланд овозда ифода ортида нима бор? Бундай айбловлар қанчалик асосли? Уруш ва ташқи босим шароитида Украина иқтисодиёти, суверенитети ва миллий ресурслари билан ҳақиқатан ҳам нима содир бўлмоқда?
Бугун, 15 июнь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг учинчи кунги беллашувларида терма жамоамиз аъзоларидан Шукуржон Аминова ва Шаҳрам Аҳадов мусобақаларда ўз иштирокини бошлайди. Шукуржон Аминова -57 килограмм вазнда илк беллашувни франциялик Марта Фавазга қарши ўтказса, Шаҳрам Аҳадов -73 кило оғирликда Лавжаргал Анҳзая (Мўғулистон) /Арон Жабо (Венгрия) ғолибига қарши баҳсга киришади.
Италиянинг Варезе шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича жаҳон кубоги давом этмоқда. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк медалини қўлга киритди.
Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда аёллар ядро улоқтириш ва баландликка сакраш, эркаклар эса ядро улоқтириш, баландликка ҳамда лангар чўпга таяниб сакраш баҳсларида рақобатлашди.
Чехия пойтахти Прагада аралаш яккакурашлар (MMA) бўйича Октагон 72 турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов co-main event — асосий жанглардан бирида октагонга кўтарилди.
Лондон шаҳрида шахматнинг рапид йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати якунига етди. Унда дунёнинг энг кучли 55 жамоаси қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси президенти Билол Эркинов Қозоғистонга ташрифи чоғида Қозоғистон Бокс федерацияси президенти Раҳимзҳан Ерденбеков билан учрашди. Томонлар икки давлат ўртасида профессионал бокс йўналишидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Хабар берганимиздек, 10-14 июнь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳри, IX халқаро "Қирғизистон гавҳари" спорт ўйинларига мезбонлик қилди. Ушбу турнирнинг бокс баҳсларида ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этдилар.
Бугунги кунда Ўзбекистон саноатининг тараққиётида ўзига хос ўринга эга бўлган, халқаро миқёсда ишончли ҳамкор сифатида тан олинган, инновацияларга таянган ва технологик экспертликни ўз стратегиясининг марказига қўйган компаниялардан бири Artel Electronics ҳисобланади. Маҳаллий саноатнинг фахри бўлган Artel ўзининг кенг кўламли маҳсулотлари, барқарор ривожланиш ёндашуви ва глобал интеграцияга қаратилган фаолияти билан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада кучли саноат брендига айланди.
Бугун Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. 93 мамлакатдан ташриф буюрган 550 нафардан ортиқ спортчи орасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
Ўзбекистон инсонларнинг ҳалокатига ва Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашувига олиб келган Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.Қайд этилишича, ҳоким ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг 2025 йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб беришини айтган.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов болалар боғчаси ҳудудидаги бинони суд қарорисиз бузишга буйруқ бераётгани акс этган видео тарқалди.«Боғчанинг «территория»сига кирганларнинг (бино қурганларнинг — таҳр.) ҳаммасининг ҳуқуқий «документ»ларини кўтарасан.
Ўзбекистон Мальдив оролларига ўзининг биринчи элчисини тайинлади. У Ҳиндистондаги элчи Сардор Рустамбоев бўлди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 11 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида Қорақалпоғистонга бағишланган нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Газета» мухбири.У ҳудудни ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Янош Ковач UzAuto Motors акциядорлик жамияти бош директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.Венгрияда туғилган Янош Ковач Будапешт техника университетининг автомобилсозлик технологиялари бўйича муҳандислик мутахассислигини тамомлаган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу хабарлар асоссиз эканлигини айтди.
2025-йил май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган ойдаги рекордни янгилади — ўшанда сайёҳлар сони биринчи марта миллиондан ошганди.
Маълумки, жамиятимизда кўпчилик аёлларимиз оилавий зўравонликларнинг жабрланувчиси, ҳам қурбонидир. Бу тазйиқлар ва зўравонликлар асосий айбдори аёлнинг ёлғиз турмуш ўртоғи дейишимиз хатó бўлади,бизнингча, сабаби жамиятимизда учинчи шахсларнинг аралашуви , яъниким турмуш ўртоғининг қон-қариндошлари томонидан ҳам мутассил равишда аёлларга нисбатан тур хил кўринишдаги тазйиқлар, руҳий босимлар ўтказиб бориш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.
Бу ҳақда UFC афсоналаридан бири, эксперт Даниэль Кормье хабар берди. "Шон чемпионга икки марта мағлуб бўлди.
Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Конгрессда ташкилотнинг Олий бошқарув органи — IJF Ижроия қўмитаси аъзолиги ҳамда IJF Таълим директори (IJF Education Director) лавозимларига сайланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этаётган Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилди.Президент матбуот хизмати хабар беришича, вазир Ўзбекистон раҳбарига Афғонистон раҳбариятининг саломини етказди.
Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Суҳбат аввалида Мирзиёев Россия етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган давлат байрами — Россия куни билан табриклади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ–94-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқотлар институти томонидан жисмоний машқлар ҳамда мобил лаборатория орқали илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 11 июнь куни Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида навбатдаги тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Депутатлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига депутатлик сўрови юборди, деб хабар қилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.Парламент қуйи палатаси йиғилишида қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) полигонларини ёпиш ва рекультивацияси, шунингдек, ҚМЧни кўчириш ва қайта ишлаш станцияларини ташкил этиш бўйича қатор лойиҳалар реализацияси кечикаётганини таъкидланди.
17-22 июнь кунлари Индонезиянинг Бали шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мамлакат қиличбозлик федерацияси ушбу мусобақада қатнашадиган спортчиларимиз номини маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.