Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Ishonch.uz сайтига берган интервьюсида «Марказий Осиё+» форматидаги халқаро ҳамкорлик, жумладан, Европа Иттифоқи билан муносабатлар кенгайиб бораётгани ҳақида гапирди.«Биринчи марта тарихда ҳамма Марказий Осиё давлатлари бир, ягона субъект бўлиб ўзларининг янги мавқеини намойиш қиляпти.
27-30 май кунлари Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара сузиш бўйича катталар ва ёшлар ўртасида мамлакат кубоги ўтказилди. Мазкур мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан жами 300 нафардан ортиқ пара сузувчи иштирок этди.
Хабар берганимиздек, 22 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳри "Thailand Open" халқаро турнирига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иккита терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этдилар.
2025-йил баҳори қатор муҳим воқеалар билан ажралиб турди — уларнинг аксарияти мамлакатимизда спорт турларининг жадал ривожланаётганини кўрсатмоқда, деб хабар беради Sports24.uz портали.Дзюдо: Татамида ишончли етакчиликЎзбекистонлик дзюдочилар жаҳоннинг энг кучли давлатларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
“Thailand Open”да 1 июнь ҳал қилувчи баҳслар бўлиб ўтади. Ушбу босқичга терма жамоамиз аъзоларидан 9 нафари етиб келган.
"Thailand Open" турнирида ярим финал жанглари якунланди. Ортида қолган кун 9 нафар боксчимиздан 5 таси ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Давлат раҳбари Ҳаж зиёратига кетган ватандошларга яратилган шароитлар, нуронийларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради, дейилади хабарда.
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида уч кун давом этган жаҳон ва Осиё чемпионатлари баҳслари якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида Осиё чемпионлари ҳам аниқланди.
Францияда 9−13 июнь кунлари БМТнинг Океан бўйича учинчи конференцияси ўтказилади. Ушбу тадбир Ниццада 100 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, бир неча ўн минг иштирокчи — тадқиқотчилар, олимлар, иқтисодиёт субъектлари вакиллари, жамоат ташкилотлари фаоллари ва бутун дунёдан келган кишиларни жамлайди.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Оқшомнинг марказий тўқнашувида боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев WBA Eliminator камари учун америкалик Дарюс Фулгхэмга қарши рингга кўтарилди. 12 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда Бектемир ҳакамларнинг бир овоздан берган 114-112 ҳисобидаги очколари эвазига ғалаба қозонди.
21 май куни Венгрияда Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) норасмий саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг ТДТдаги иштирокининг фаоллашиши Тошкентнинг Марказий Осиёда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларига зид келмайдими?
Боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида профессионал бокс оқшомида ўзининг навбатдаги баҳсини ўтказди. Ушбу жанг оқшоми доирасида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев мезбон Луис Кастилога қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон 26 апрель куни «Чашма» булоғи ҳудудидаги ўзбек-қирғиз чегараси чизиғи ҳамда булоқдан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Чегара масалаларини ижобий ҳал этиш тенденцияга айланадими?
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров ташкилот билан янгиланган шартнома имзолади. Бу ҳақда спортчининг мураббийи Жасур Алижонов Instagram'даги саҳифаси орқали хабар берди.
Бир неча кун аввал Change.org платформасида @Tony_has_died никнейми остидаги фойдаланувчи Жон Жонсдан камарни олиб қўйиш талаб қилинган петицияни бошлаганди. Сабаби — у инглиз Том Аспиналлга қарши жангдан қочаётгани ва дивизионни тўхтатиб қўйгани.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё — Италия» саммитида нутқ сўзлади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Дастлаб у саммитни яқинда Самарқандда бўлиб ўтган саммитда эришилган Марказий Осиё минтақаси ва Европа ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги келишувлар контекстида кўриб чиқаётганини таъкидлади.
Хитойлик парапланчи 8500 метр баландликдан сакраб омон қолди. Ҳодиса тасодифан бўлгани айтилмоқда.
Бокс бўйича «Тhailand Open» турнирида финалчилар аниқланмоқда. 29 май кунги яримфиналларда ўзбекистонлик 7 боксчи рингга кўтарилиб, уларнинг 4 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди. -48 кг: Фарзона Фозилова - Олга Шалимова (Украина) 5:0-54 кг: Феруза Казакова - Аписада Тантава (Халқаро бокс ассоциацияси) 2-раундда техник ғалаба-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Лиу Янг (Хитой) 0:5-55 кг: Фарёзбек Дўсматов - Ислам Торобаев (Қирғизистон) 5:0-90 кг: Элёрбек Жўрабоев - Наман Танвар (Ҳиндистон) 2:3-51 кг: Сабина Бобоқулова - Маринчук Ярослава (Украина) 5:0+90 кг: Абдураҳмон Рустамов - Гилл Аншул (Ҳиндистон) 2:3 Бугун, 30 май куни яримфинал доирасида яна 9 нафар ўзбекистонлик жанг қилади. -70 кг: Ойша Тоирова - Жао Чунюан (Хитой) -60 кг: Мадияр Данияров - Муҳаммад Абу (Иордания) -80 кг: Самандар Жалолов - Танглатиҳан Туоҳетаербиеке (Хитой) -85 кг: Нусратбек Тоҳиров - Бекзат Тангатар (Қозоғистон) -57 кг: Нигина Ўктамова - Пунраве Руенрос (Таиланд) -75 кг: Азиза Зокирова - Карине Аирапетиан (Украина) -50 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Титиват Плонгаура (Таиланд) -70 кг: Муҳаммадазиз Исмоилов - Кан Чиа-Веи (Хитой Таипейи) -75 кг: Жавоҳир Абдураҳмонов - Заид Иашаш (Иордания).
Хўжандда 31 март куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. «Газета.uz» Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида имзоланган давлат чегараси тўғрисидаги шартноманинг аҳамияти, уч томонлама мулоқот форматининг истиқболлари ҳамда Ўзбекистон манфаатлари юзасидан ушбу мамлакатлар, шунингдек, Қозоғистон экспертларининг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.
Москвага ташриф доирасида Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия Федерал мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ҳамда Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашувлар ўтказди.Матвиенко билан бўлган суҳбатда маданий-гуманитар мулоқотни ривожлантириш, жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, таълим ва маданият соҳаларидаги лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки дивизионда собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье Хабиб Нурмагомедовнинг ММА`даги фаолиятини эрта якунлагани ҳақида гапирди. "Ҳали жуда эрта эди.
Пойтахтимиздаги "Saxovat Sport Servis" спорт мажмуасида Халқаро теннис федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган М15 таснифига кирувчи турнир қизғин баҳсларга бой ўтмоқда. Мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида Сергей Фомин нейтрал теннисчи Дмитрий Долженковга бор йўғи битта геймни бой бериб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Украина дзюдо федерацияси июнь ойида Будапештда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишдан воз кечганини маълум қилди. Улар бунга сабаб қилиб буларуслик спортчиларга миллий байроқларда иштирок этиш ҳуқуқи берилганини ваъж сифатида кўрсатишди. Аввалроқ Беларус олимпия қўмитаси 1 июндан бошлаб дзюдочилар мамлакат байроғи остидаги турнирларда қатнаша олишини маълум қилганди.
Жорий йил 29-майдан 4-июнгача Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуаси халқаро спорт мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Марказий Осиё Волейбол ассоциациясига аъзо давлатлар ўртасида эркаклар ўртасида “Миллатлар лигаси” мусобақаси бошланди.
Тошкентда 27−28 май кунлари «Марказий Осиё-2050» биринчи минтақавий форсайт-семинари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири. Тадбирда минтақа мамлакатлари давлат органлари вакиллари, таҳлилий ва тадқиқот марказлари мутахассислари, шунингдек, мустақил экспертлар иштирок этди.
Бокс бўйича “Thailand Open” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун ва эртага турнирда финал олдин жанглар бўлиб ўтади.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган спорт мактаби стадионида U-19 (эркаклар ва аёллар) ўсмирлар ўртасида спортнинг регби тури бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган — 12 та ўғил болалар ва 5 та қизлар жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Самарқанддаги Конгресс марказида Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасида расмий делегациялар иштирокида юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.Икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Профессионал бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Interim чемпиони Муроджон Аҳмадалиев шанба кунги жанги олдидан ўтказилаётган расмий табдирлардаги иштирокига киришди. Чарм қўлқоп устамиз бизнинг вақт билан 31 май тонгида Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида ташкил этиладиган Matchroom бокс оқшомида мексикалик Луис Кастильога қарши рингга кўтарилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.