ТОШКЕНТ, 2025-йил 17-апрел — Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳамкорлигида Ўзбекистонда қайта тикланувчи қишлоқ хўжалигининг имкониятларини намойиш этувчи муҳим тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида Буюк Британияда суратга олинган “Тупроқнинг олти дюйми” ҳужжатли филми намойиш этилиб, ушбу филм ёш фермерларнинг тупроқни тиклаш, саломатлигини яхшилаш ва маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлаш орқали озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимини ўзгартираётгани ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистоннинг Баҳрайнга тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Ар Риёд шаҳрида) Нодиржон Турғунов мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заянийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди, дея хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Лотереялар, букмекерлар ва Интернетда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ фаолият мажбурий лицензияланиши керак бўлганлар рўйхатига киритилди. Лицензиялаш учун давлат божи ва жарималар ҳам белгиланди.
Ўқувчи қиз 2024 йилда Россияга чиқиб кетганлиги ва жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келиб, ҳеч бир мактаб рўйхатида қайд қилинмагани анқиланди. Аввалроқ, Хоразмда 14 ёшли мактаб ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия терма жамоасини ўта йирик ҳисобда мағлуб этди. Жамоамиз томонидан йўлланган 26 та шайбага рақиблар бир марта жавоб қайтаришди — 26:1.Ўзбекистон тўрт ўйиндан 10 очко жамғариб, Жаҳон чемпионати IV дивизионининг турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Ҳолат юзасидан тунги клуб раҳбари жазоланди ва вояга етмаган қиз вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан тунги пайтда фаолият олиб борувчи кафе, бар ва ресторанларда назорат-рейд тадбирлари амалга оширилди.
17 апрелдан 1 майгача Иорданиянинг Амман шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. World Boxing шаъфелигида ўтказилаётган ушбу турнирда терма жамоамиз ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади.
Фарғона водийси бугунга келиб, геосиёсатчилар айтганидек, «порох бочкаси»га эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди, дея пост қолдирди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов.«1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг «Буюк шахмат тахтаси» китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто «порох бочкаси»га ўхшатган эди.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди. Марғилон шаҳар Янги Марғилон шаҳарчаси Мустақиллик МФЙ Янги Фарғона кўчасида яшовчи фуқаро Қ.З, Марғилон шаҳридаги автотураргоҳда Миллий гвардия (қўриқлаш бўлими) органига тегишли бўлган кийим-бошда, йўловчилар билан турли хил мавзуларда гаплашиб, Миллий гвардия органи шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этиб келаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
"Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Ҳужжатда акциядорлик жамиятлари, фонд биржалари ва электрон тижорат соҳаларидаги ҳуқуқий механизмлар қайта кўриб чиқилган.
22−23 апрель кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.
Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси бошланади. Аввал хабар берганимиздек, мусобақада жами 5 нафар ҳамюртимиз баҳс олиб боради.
Бугун пойтахтимиз мезбонлик қилаётган самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тўртинчи кун баҳслари ташкил этилади. Кун давомида 2005-2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги баҳслар (18-20 ёш) бўлиб ўтади.
«Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори [ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Жорий йилнинг 16 апрель куни Россиянинг Саратов вилояти Дергачевский туманида ўзбекистонликлар иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
"Жалойир" кўчасида асфалтлаштириш ишлари олиб борилади. Сергели тумани "Жалойир" кўчасида асфалтлаштириш ишлари олиб борилишини, 18-19-20 апрель кунлари автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Улар 200, 100, ва 20 минг сўмлик купюраларни сотаётган вақтда қўлга олинган. Қорақалпоғистон божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ ва МГ ходимлари билан ҳамкорликда Тахиатош туманида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган қалбаки пул бирликларини айланмага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қилмишлари фош этилди. Тезкор тадбир давомида фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500 000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Улар 200, 100, ва 20 минг сўмлик купюраларни сотаётган вақтда қўлга олинган. Қорақалпоғистон божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ ва МГ ходимлари билан ҳамкорликда Тахиатош туманида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган қалбаки пул бирликларини айланмага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қилмишлари фош этилди. Тезкор тадбир давомида фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500 000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳслари давом этмоқда. Бугун дивизион доирасида 3-тур ўйинлари ўтказилди.
Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати давом этмоқда. Бугун, 16 апрель куни чемпионатнинг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятидаги ижтимоий хизматлар марказига ташрифи чоғида спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан ҳам танишди. Бугунги кунда юртимизда 10 миллиондан зиёд аҳоли оммавий спорт билан шуғулланмоқда.
Жавоҳир Синдаров дунёдаги энг катта очиқ турнирлардан бири "Grenke Chess Open 2025"да иштирок этади. Мусоабақанинг мукофот жамғармаси 225 000 еврони ташкил қилади ва унда кўплаб гроссмейстерлар қатнашиши кутилмоқда. Турнир 17–21 апрель кунлари Германияда бўлиб ўтади. Мусобақа формати швецарча тизимда 9 тур ўйинлар бўлиб ўтади ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланади.
Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳслари давом этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси учинчи тур учрашувини ўтказди.
5 май куни Самарқандда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (КАДҲК) саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
25-27-апрель кунлари пойтахтимиз кичик ўсмир ёшдаги дзюдочилар иштирокидаги яна бир халқаро мусобақага мезбонлик қилади. Ўз тарихида учинчи бор ташкил этилаётган Tashkent Open Judo Kids Cup III халқаро турнирида 2011-2012, 2013-2014, 2015-2016 ҳамда 2017-2018-йилларда таваллуд топган дзюдочилар ўз ёш гуруҳларида баҳсларга киришади.
Санэпидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси истеъмолчиларни огоҳлантирди. Маълум қилинишича, ушбу ном билан сотилаётган кўчадаги музқаймоқлар қачон, қаерда ва қай шароитда тайёрлангани ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.
Санэпидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси “Андижон музқаймоғи” истеъмол қилаётган кишиларни огоҳлантирди. Маълум қилинишича, ушбу ном билан сотилаётган кўчадаги музқаймоқлар қачон, қаерда ва қай шароитда тайёрлангани ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.
Икки туманда эскирган электр қурилмаларини замонавий ҳаво электр узатиш кабел тармоғига алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминотида узилишлар кузатилади. Жорий йилнинг 17 апрель кунидан 21 апрель кунига қадар Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Андижонга келган давлат раҳбари 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри эканини айтди. Давлат раҳбари Андижон шаҳри бўйича муҳим бир ташаббусни айтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.